Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
126
қаттиқроқ қисиб хайрлашди. Ё, балки, менга шунақа туюлдими, ҳали-ҳали билолмайман. 
Орадан уч кун ўтгач, Иқбол тунги сменага ишга ўтди. У ГЭСнинг азамат пештоқларида 
темир парчаларини бир-бирига пайванд қилар, электрод таёқчасидан чақнаган учқун пастга 
қараб гўё нурли томчи бўлиб тўкилар, унинг шуъласи чўлнинг олис-олисларигача ёритарди. 
Куни билан бош тўғонда тош кўпориб чарчашимга қарамай, чўл оралаб тўрт километрлик 
йўлни пиёда босиб, ГЭС қурилишига борардим. Йўлни Иқбол чақнатган кўкимтир нур ёритиб 
турарди. Темир шотига тирмашиб Иқбол ишлаётган бетонли деворга кўтарилардим-да, унинг 
ёнида ўтириб, чақнаган нурдан ёшланган кўзларимни кепкам билан тўсардим. Иқбол жуда 
чаққон ишларди. Прораб «халақит берасан» деб неча марта мени девордан қувиб туширар, мен 
эса яна тирмашиб чиқаверардим. Шу девор устида, чўл шабадаси унинг сочларини тўзғитиб 
турган бир пайтда, кўзни олувчи кўкимтир нур орасида биринчи бор унинг юзидан ўпиб 
олганман. Иқбол аразлагандек менга ер остидан ғалати қилиб бир қаради-ю, яна электродни 
темир парчаси устига қўйди. Учқун чақнади, унинг қўли билинар-билинмас титраганини 
сездим. Ҳали-ҳали билолмайман, унинг вужудидаги бу титроқ ғазабданми, ё ҳаяжонданми... Шу 
кундан бошлаб Иқбол хаёлчан бўлиб қолди. Мендан ўзини олиб қочар, учрашган онларимизда 
юзимга тик қарай олмас эди. 
Экскаватор машинистига ёрдамчи бўлиб олдим. Ишлар кўпайиб қолди. Кечаси курсга 
қатнайман, кундуз экскаватор бошқараман, шу кунлар Иқболдан анча узоқлашиб қолдим. 
Участка агитпунктида курс машғулоти бўлаётганда фельдшер хотин мени имлаб чақирди. 
Чиқдим. У қўлимга бир қоғоз тутқазди. Шошиб ўқидим. Унда шу гаплар ёзилган эди. 
«...Касалхонадаман, вақтингиз бўлса бир келиб кетсангиз. Иқбол». 
Касалхонага югурдим. Касаллардан суриштирдим. Мени палатага олиб киришди. Бу ерда оқ 
халат кийган, юз-кўзи дока билан танғиб ташланган бир аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. 
— Мана, Иқбол! — деди ҳамшира. 
Оқ дока орасидан менинг номимни айтган овоз чиқди. Бу Иқболнинг овози эди. 
— Иқбол! Нима бўлди?! 
Иқбол янги йўлга кирган болалардек деворни ушлаб турмоқчи бўлди. 
Тез бориб унинг қўлидан ушладим. Каравот қирғоғига ўтирдик. 
— Электрод учқуни кўзимга сачради. Иқболнинг овози титради. Унинг бошини силадим. 
— Мени дераза олдига олиб боринг, — ялиниш оҳангида деди Иқбол. 
Унинг айтганини қилдим. 
— Ҳаво очиқми? — дея сўради у. 
— Ҳаво очиқ, юлдузлар чақнаяпти, — дедим. 
У узоқ жим туриб қолди. Деразадан қўлини чиқазиб гўё ёмғир ёғяптими, йўқми, билмоқчи 
бўлгандек панжаларини ёйди. 
Сварка аппаратида чақнаган нур Иқболнинг юзига чулғанган оқ докаларни ҳам кўкимтир 
тусга киритган эди. 
— Наҳот, умрбод кўр бўлиб қолсам-а? 
Врач мени ҳайдаб чиқаргунча унинг олдидан жилмадим. 
Орадан бир ҳафта ўтгач, Иқболни Тошкентдаги кўз клиникасига олиб кетишди. Мен эса 
армияга жўнаб кетдим. 
Сўнгги бор Иқбол билан учрашган куним ҳали эсимдан чиқмайди. Армияга жўнаш олдидан 
унинг ҳолидан хабар олгани Тошкентга тушдим. 
Эрта куз эди. Клиника ҳовлисидаги дарахтларнинг барги сарғайган, кекса дуб баргларигина 
кўк эди. 
Иқболнинг билагидан ушлаб, гулзор четидаги скамейкага олиб келдим. Ўтирдик. Иқбол 
тимирскилаб қўлимни топди-да, узоқ жим туриб, кейин хўрсиниб қўйди. 
— Кетяпман денг... Кетиш олдида сизни ўз кўзим билан кўролмадим. Қани энди, кўзим 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish