www.ziyouz.com кутубхонаси
30
пулларига янги уйни лойиҳасини тайёрлаб қўйишган. Ана шу янги уйни қурсак яхши бўлади.
М а ҳ к а м. Бекор айтибсан. Бу уйга болаларимни киндик қони тўкилган. Бу уйнинг
деворларида чолгинамнинг панжасининг излари турибди. Бу уйда 41 та неварам туғилди. Бу
уйни бузмаймиз, ҳеч қаёққа кетмаймиз.
А с қ а р. Қўйинг, ойи, бу уйда мен ортиқ туролмайман. Кетаман.
М а ҳ к а м. Вой адо бўлинг сиз. Қаёққа кетасиз?
А с қ а р. Ойимникига.
М а ҳ к а м. Боринг, кетсангиз кетаверинг.
А с қ а р. Худо олсин бу уйингизни. Елкамнинг чуқури кўрсин.
Кетади.
К о м и л. Вой савил-ей. Следуюший!
Ф а р м о н. Мени кўрсатяпти. Ҳой! (Ўрнидан туриб кетади, келинлар чувиллашиб жойига
ўтқазиб қўйишади.)
М а ъ м у р. (пилдираб киради). Ассалому алайкум.
М а ҳ к а м. Ғилдирак, ҳой ғилдирак.
М а ъ м у р (юришда давом этиб). Ассалому алайкум.
М а ҳ к а м. Ҳой, ғилдирак, сизга айтяпман. Қулоқни том босганми?
М а ъ м у р. Вой мемими?
М а ҳ к а м. Ҳа, сиз, акаси жонидан. Э, ойиси жонидан. Вой, ўзим ўргилай сиздан.
Бўйларингизга бўйтумор.
М а ъ м у р (уялиб). Вой, қўйинг, ойи.
М а ҳ к а м. Қани гиргиттон, сумкангизни кўп ғижимламай очинг-чи, ичидагиларни мана бу
ерга сочинг-чи.
М а ъ м у р. Вой, сумкамниям ола қолинг, ойнжон.
М а ҳ к а м. Ўзим айланай. (Комил Маъмурнинг сумкасидан пул олади.) Мана сумкангиз.
Сизга нима керак?
М а ъ м у р. Менгами? Ҳалиги...
М а ҳ к а м. Туфлими? Ичкўйлакми?
М а ъ м у р. Ишхонамизда путёвка бераётган экан. Ўғлингиз билан бир Кавказ томонларни
айланиб келсак.
М а ҳ к а м. Вой, Кавказда нима қиласиз? Пишириб қўйибдими? Мана, телевизорда ҳар
ҳафтада икки марта «Оламга саёҳат» деган эшиттириш беради. Ўшани кўриб, уйда кўмилиб
ўтираверинг. Ҳалиги, илонлар дейсизми, филлар дейсизми, айиқлар дейсизми, маза қилиб кўриб
ўтирасиз. Кавказга боргунча туғинг. Ҳой, менга қаранг, нимага туғмайсиз? Ўғлим бечора
иккита бола билан ўтиб кета берадими?
М а ъ м у р. Вой, шунга шунчами, ака? Ие, ойи. Юз граммлик гап экан-ку. Туғардиму
фигурам бузилиб қолишидан қўрқаман.
М а ҳ к а м. (Комилга). Ҳой келин, «кирим» дафтарига ёзиб қўйинг. Бу келиним шу бугундан
бошлаб тўққиз ой, тўкқиз ҳафта, гўққиз кун, тўққнз соатдан кейин туғиши керак.
М а ъ м у р. Зиқналигингиз қолмади-қолмади-да. Жонимга тегиб кетди. Кетаман.
М а ҳ к а м. Қаёққа?
М а ъ м у р. Ойимникига.
М а ҳ к а м. Вой, ундан нарига ўтиб кетинг.
К о м п л. Навбат кимники?
Ў р и н б о й киради, пул беради.
Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони
Do'stlaringiz bilan baham: |