Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/91
Sana23.05.2022
Hajmi2,88 Mb.
#607093
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   91
Bog'liq
РАКОБАТ СТРАТЕГИЯСИ

Ходимлар таркиби.
Ходимларни ишга қабул қилиш, уларни 
мутаҳасисликларга ажратиш, уларга кўрсатма ва тавсиялар бериш ва 
рағбатлантириш. Бу тамойил корхонада ходимларнинг амалда қай даражада 
фаолият юритаётганини тахлил этади.
Корхона тасарруфидаги муносабатлар услуби.
Бу тамойил корҳона 
томонидан қабул қилинган бошқарув услубини ифодалайди. Корҳонада 
раҳбарлар фаолияти натижаси ва бизнесни ривожлантириш учун муҳим 
қарорлар қабул қилишда уларнинг ролини ифодалайди.
Ходимларнинг малакаси
. Бу тамойил корҳона ҳодимларни қайта 
таёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг етук даражада фаолият юритиши 
учун етарли даржада малакага эга бўлишларини таъминлайди.
“McKinsey 7S” моделини амалиётда қўллаш жараёнида олиб 
бориладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: 
Бу ерда олтита тамойиллар кўриб чиқилади, яъни:
-
модел элементлари таърифи;
-
қарама - қаршиликлар таҳлили;
-
мукаммал моделни яратиш усули; 
-
асосий ўзгаришларни аниқлаш; 
-
ўзгаришларни киритиш;
-
моделни қайта таҳлил қилиш.


51 
1. Модель элементлари таърифи. Биринчи босқичда 2-жадвалда келтирилган 
назорат рўйхатидан (анкетадан) фойдаланиб, моделнинг ҳар бир тамойилини 
тавсифланади. Моделнинг ҳар бир тамойилини monosyllables (мураккаб) 
усулда ифодаланган маълумотлардан фойдаланиб, мумкин қадар батафсил 
тушунтиришга ҳаракат қилиш лозим.
2. Қарама-қаршиликларни таҳлил қилиш. Иккинчи босқич – бу барча 
тамойилларни ўзаро таҳлил қилиш ва улар ўртасидаги ўзаро қарама-
қаршиликлар мавжудлигини аниқлаш, улар бир-бирлари билан қанчалик 
боғлиқ ва бир-бирини қўллаб-қувватлашини ўрганади.
Қадриятлар тизимини таҳлил қилиш қуйидаги амаллар орқали 
бажарилади: стратегия, тузилма ва бошқарув тизимига нисбатан қанчалик 
мукаммаллиги тахлили. Сўнгра “қаттиқ” тамойиллар тахлили олиб борилади, 
яъни, улар бир-бири билан қандай алоқадалар ва улар ўртасида бир-
бириларга нисбатан зиддиятларнинг мавжуд эмаслиги ўрганилади. Сўнгра 
“юмшоқ” тамойилларнинг қайси элементлари “қаттиқ” элементларга мослиги 
тахлил этилади ва “юмшоқ” тамойилларнинг ўзаро зид келмаслиги тахлил 
қилинади.
3. Мукаммал моделни яратиш усули. Учинчи босқич – корҳонанинг 
мукаммал моделини яратишдан иборат, унда барча еттита тамойил 
бирлаштирилади. Моделни қўллашнинг бу босқичи энг узоқ муддатлидир ва 
кўплаб муқобил усулларни қўллашни талаб қилади. Сўнгра қўлланиладиган 
мукаммал моделни яратиш учун корҳонанинг мавжуд тузилмаси ва 
қадриятларини инобатга олган ҳолда энг кам қаршилик кўрсатиш йўли 
танланади. Биринчидан, “юмшоқ” тамойилларда қандай холатлар рўй 
бериши мумкинлиги ўрганилади, сўнгра бу тамойилларнинг корҳона 
“қаттиқ” тамойилларига мос келиши ўрганилади. Иккинчидан ҳар бир 
“қаттиқ” тамойиларни ўзгартириш амалга оширилади. Учинчи босқичда 
корҳонанинг асосий қадриятларини кўтариш вазифалари амалга оширилади.
4. Ўзгаришлар режаси. Тўртинчи босқич – корҳонани қайта ташкил этиш 
зарурияти аниқланади ва ривожланиш жараёнига тўсқинлик қилувчи қарама-


52 
қаршиликларни бартараф этиш ва корҳонанинг самарадорлигини кўтариш 
учун моделларнинг барча тамойилларини бир-бирини тўлдириши ва 
таъминлаши учун қандай муҳим ўзгаришлар қилиш зарурлиги белгиланади. 
Бу амалдаги ва такомиллаштирилган (мукаммал) моделларни бир-бири билан 
солиштириш имконини яратади. 
5. 
Ўзгаришларни 
киритиш. 
Бешинчи 
босқич 
– 
корҳонани 
такомиллаштиришга мўлжалланган режаларни амалга оширишдан иборат. 
Ҳар қандай холатда лойиҳани амалга ошириш энг муҳим ва мураккаб босқич 
ҳисобланади. Корхонада қабул қилинган қарорлар ижобий натижа бермаса, 
корхонани иқтисодий ўсиши ҳам рўй бермайди. Шунинг учун, ўзгаришларни 
амалга оширувчи ва тахлил қилувчи алоҳида гуруҳини шакллантириш 
мақсадга мувофиқдир ва бу гуруҳ таркибига холис ходимлар жалб этилади. 
6. Мониторинг( Назорат). Сўнгги олтинчи босқич, амалга оширилган 
ишларни кузатиб бориш ва ушбу модели еттита тамойилининг ҳар бирини 
таҳлил қилиш асосида қайта қуришни амалга оширади. Ҳар бир тамойилни 
ўзгартириш, бошқа тамойилларни қисман ўзгаришига олиб келади, шунинг 
учун корҳона микроиқтисодиётини барча еттита тамойиллари фаолиятини 
муайян тартибли назаротини таминлайди. “McKinsey 7S” модели бўйича 
корҳона микроиқтисодиётини барча қисмларини таҳлил қилиш учун кичик 
назорат варақасини яратиш ва уни мунтазам тўлдириб бориш таклиф 
этилади. Натижада корхона фаолияти мазкур модел асосида қандай ютуқ ёки 
камчиликларга эга бўлиши кузатиб борилади. Варақада корҳонанинг асосий 
қадриятларини қайси тамойиллар ташкил этадилар, корҳонанинг корпоратив 
маданияти қандай шаклланади, қабул қилинган қарорларнинг қай бири 
қанчалик самара бериши ҳақида ахборотлар тўпланади. 
Моделнинг фаолият кўрсатиши намунаси. Биз қуйида “McKinsey 7S” 
моделининг корхона амалиётда фаолият кўрсатиши бўйича намунасини 
кўриб чиқамиз. Бизнинг мисолимизда биз тахлил қилаётган корхонада рўй 
бераётган микроиқтисодий ўзгаришларни кўриб чиқамиз ва модел корхона 
бизнесининг ташкилий вазифаларини ҳал қилишда қандай ёрдам бериш 


53 
амаллари ўрганилади. 1-қисм. Интернет орқали корхона муайян хизматларни 
таклиф килсин. Корҳонанинг асосий стратегияси уни бозордаги улушини 
оширишдан иборат. Корхонанинг ўз фаолияти янги ташкил этилганлиги 
сабабли, корхона бошқарув иерархиясининг юқори бўғинидаги бир неча 
раҳбарларга бўйсунади ва бўғиннинг қуйи қисми бир нечта ходимлардан 
иборат бўлади. Корхонанинг кичиклиги туфайли ходимларнинг ҳаракатини 
мувофиқлаштириш учун мураккаб расмий тизимлар яратиш шарт эмас. 
Мазкур корхона учун “McKinsey 7S” модели қуйидаги кўринишга эга:

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish