Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/91
Sana23.05.2022
Hajmi2,88 Mb.
#607093
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   91
Bog'liq
РАКОБАТ СТРАТЕГИЯСИ

13.2.
 
Республикамизда соғлом рақобат муҳитини яратишга оид 
Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунлари.
Халқаро амалиёт ҳамда кенг миқёсда нархларни давлат томонидан 
тартибга солишнинг самарасизлигини ҳисобга олган ҳолда нархни ташкил 
зтиш соҳасидаги монополияга қарши сиёсатнинг асосий йўналиши бўлиб 
корхоналарнинг маҳсулот ва хизматлари нархларини бевосита давлат 
томонидан тартибга солиш соҳасининг қисқартирилиши ҳисобланади. 
Нархларнинг умумий назоратидан уларнинг мониторингига ўтиш лозим. 
Тавсия этилаётган ёндошув молиявий идораларга нархларнинг чегаравий 
даражаси тўғрисида декларация топширишнинг бекор қилинишини кўзда 
тутади. Фақат нархларнинг кескин ошириб юборилиши ҳолати аниқланганда 
таркиб топган нархларнинг иқтисодий асосланганлиги таҳлил қилиниши 
зарур. Фақат монопол юқори нархлар белгиланган ҳолатларда монополист-
корхоналар учун нархнинг мумкин бўлган чегарасини ўрнатиш лозим. 
Бизнинг фикримизча, таклиф этилаётган механизм ҳозирги босқичда энг 
самарали ҳисобланади. 
Таъкидлаш
лозимки,
Узбекистон
Республикасининг 
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғри
сида»ги 
Қонуни халқаро аналоглар асосида тузилган, бироқ, бу қонун амалг
а оширилаёттан муҳит ривожланган мамлакатлар шароитидан тубдан 
фарқ |қилиб, унинг бажарилишига таъсир кўрсатади. Қонунчиликнинг 
самарали оажарилишига ҳалақит берувчи нисбатан муҳим омил бўлиб 
идорачилик ҳисобланади. 


184 
Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳуқуқий шахсларнинг бирлашмалари 
(уюшмалар, ассоциациялар, концернлар ва ҳ.к.) учун ассоциациялашган 
субъектларнинг хўжалик фаолиятига аралашув тақиқланади. Бироқ, амалда 
ташкил этилган бирлашмалар, одатда илгари амал қилган тармоқ 
вазирликларининг давомчилари бўлиб, ҳозирги вақтда уларга хом ашё 
ресурсларини, марказлаштирилган капитал қўйилмаларни тақсимлаш, 
маҳсулотларни сотиш ва бошқа вазифаларнинг юклатилиши кўпинча рақобат 
муҳитининг ривожланишини секинлаштириб қолмай, балки уларнинг 
яратилишига тўсқинлик ҳам қилмоқда. Уларнинг амал қилиши кичик 
бизнеснинг хом ашё ресурсларига, валюта маблағларига бўлган имкониятини 
чеклаш орқали тўсиқлар қўйиши жиддий салбий ҳолат ҳисобланади. 
Таркиб топган шароитда амал қилаётган бирлашмаларни таркибий 
қайта тузиш монополияларни чеклаш ва рақобатни ривожлантиришнинг 
зарур шароитларидан бири ҳисобланади. Бундай бирлашмаларнинг вазифаси 
бўлиб 
маркетинг 
хизматлари 
билан 
таъминлаш, 
илмий-тадқиқот 
ишланмаларини амалга ошириш, уларнинг амалиётга татбиқ этилишига 
кўмаклашиш ҳисобланади. 
Ўзбекистонда амал қилаётган монополияга қарши қонунчиликнинг яна 
оир муаммоси — давлат монополияга қарши органига қонунчиликни 
бузганлик учун иқтисодий санкция қўллаш ҳуқуқининг берилишидир. Чунки 
халқаро амалиётда бу каби масалалар суд ажримлари орқали ҳал этилади. 
Республикада монополияга қарши қонунчиликка амал қилиш масалаларини 
кўриб 
чиқишда 
суд 
амалиётининг 
ривожлантирилиши 
хўжалик 
субъектларининг масъулиятларини оширади. 
Ўзбекистонда яратилган рақобат сиёсатини олиб бориш тизими ўз 
ичига қонунлар ва қонуности ҳужжатларни, уни амалга ошириш ҳамда 
истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган махсус 
муассасаларни, шунингдек, мазкур сиёсатни амалга ошириш механизмларин
и ўз ичига олади. Бироқ, мазкур соҳадаги маълум муваффақиятла


185 
рга қарамай, рақобат сиёсатини амалга ошириш мақсад ва усуллари уни 
янада такомиллаштиришни тақозо этади. 
Бу, энг аввало, глобаллашув миқёслари ва таъсир кучларининг 
ўсиши билан шартланган бўлиб, бунинг натижасида миллий ишлаб 
чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш учун шароит яратиш тақ
озо этилади. 
Айниқса, Узбекистонда 2003 йилда жорий операциялар ҳисоби бўйича 
эркин конвертация киритилган бўлиб, бу ички бозордаги миллий ва хорижий 
ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни кучайтиради. 
Бундан ташқари, шуни тан олиш керакки, республикада рақобатни 
ривожлантириш 
борасида 
ўтказилаётган 
сиёсат 
етарли 
даражада 
таъсирчанэмас. 
Бозор иқтисодиёти тарихи - бу кўп жиҳатдан монополизмнинг салбий 
оқибатларига қарши кураш тарихини намоён этади. Назариёт ва амалиёт 
шуни кўрсатадики, монополизм қуйидаги оқибатларни келтириб чиқаради: 
- истеъмолчилар монополист фирмаларнинг маҳсулотлари учун 
рақобатли бозордаги шунга ўхшаш маҳсулотлар нархига нисбатан тўлаши 
юзим бўлган 
ўта юқори нархлар;
- юқори нархларни ушлаб туриш учун турли тармоқлар ўртасида 
ресурсларнинг самарасиз тақсимланишига, улардан монополиялаштирилган 
тармоқларда етарли даражада фойдаланмасликка олиб келувчи товар ва 
хизматларнинг алоҳида турларини 
ишлаб чиқаришни сунъий равишдачеклаш,

ишлаб чиқаришнинг 
техник 
жиҳатдан 
ривожланмай 
қолиши, 
маҳсулотнинг паст сифати. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish