www.ziyouz.com kutubxonasi
62
—
Бўлмайди. Барчасини сизга топшириб, ўзим қараб туролмайман. Бирга бажарамиз.
Бу гапни янги келин англамади:
—
Қандай қилиб, барча ишни менга қолдирармишсиз?
—
Мен иш қилмасам, барча иш сизга қолмайдими? Келин қаҳқаҳа отди.
—
Тентак, иккимиз ҳам иш қилмаймиз.
—
Унда ким, бажаради?
—
Қайнонам. Сўнг масхараомуз қўшиб қўйди:
—
Яъни сизнинг онангиз.
—
Йўқ, бунақаси бўлмайди.
—
Шунақаям бўлади-ки!...
—
Сиз ишламоқчи эмассиз, шундайми, бир четга чиқиб турмоқчисиз? Аммо мен ишлайман.
Мендан йигарма ёш катта одамни ишлатиб қўйиб, қараб туролмайман. Худога шукр, виждоним
бор.
—
Виждонингизни қаранг-у! Сўнг буйруқ оҳангида деди:
—
Мен ортиқча нозу карашмани кўтаролмайман. Нима десам, шуни бажарасиз. Ўзингизга
зарар бўлишини истамасангиз, сўзимни икки қилмайсиз. Йўқса, ўзингиздан кўринг.
Келиннинг сурбетлиги ошиб борарди. Яхшиликни англамагани етмаганидек, бировни ҳам
йўлдан уриб, зўравонлик қилиб измига солмоқчи. Ёши кичик бўлса-да, Мунаввардан сал
бўйчанроқ эди. Жанжал-тўполон ичида ўсганга ўхшайди.
Мунаввар яна паст келиб, гапни узоқдан бошлади, юмшоқ оҳангда деди:
—
Мен бу уйда шунга ўргандим, бошқача иш тутолмайман. Келиннинг кўзларида ғазаб
чақнади. Ҳайқирди:
—
Тутасан дедим, тутасан!
Мунавварнинг юзига шаполоқ туширди. Уч шаполоқ еган Мунаввар нима қиларини билмай
довдираб қолди. Бир одим чекинди.
—
Нима бўляпти, Комила.
—
Нима бўляпди дейди-я, тағин!
Шундай дея шиддат билан қайтадан қўл кўтарди. Мунаввар чаққонлик билан унинг қўлини
тутиб, тўсқинлик қилди. Ўзини зўравонлик билан йўлдан урмоқчи бўлган бу аёлдан таёқ еб,
жимгина кетавериш ҳар қалай инсонийлик аломати эмас. Унга сабоқ бермоқ керак, чунки
насиҳат билан, яхшилик билан қабул қилмади. Ҳамма ишни қайнонага қолдиришни буюрди,
Мунаввар кўнмагач урушга отланди. Худо билади, қўйиб берса, иккинчи-учинчи галда
қайнонасини уришга буйруқ берар, эътироз этса, яна калтаклашга тушар?! Шу сабабдан ушлаб
олган қўлини қўйиб юбормади ва:
—
Одоб сақланг, — деди.
Келин қутулмоқ учун типирчилади:
—
Қўйвор, кейин дабдала қиламан сени! — дея бақирди ва иккинчи кўли билан урмоқчи
бўлди. Мунаввар иккинчи қўлини ҳам қаттиқ тутиб турди. Сўнг ўз ҳолига қўйди.
—
Комила, майли сизни кечираман. Олдимдан кетинг, — деди. Келин жаҳлга минди.
Тингламади, яна уришмоқчи бўлди. Фақат юз-кўзига чақмоқдай тушган шапалоқ уни
довдиратиб қўйди. Ўзини тутиб яна ҳужумга ўтди, бу сафар устма-уст икки шапалоқ тушгач,
эсанкираб қолди. Чунки бу аввалроқ ургани учун олинган ўчгина бўлмай, ҳақиқат учун
туширилган зарба эди. Келин такрор ҳужумга ўтмоқчи бўлди.
—
Комила, сиз уч марта урдингиз, мен ҳам. Келинг ярашайлик хоҳласангиз, яна бир марта
ошиқча уринг.
Келин эътибор бермас, ураман-ўлдираман деб уятли сўзлар билан ҳақоратларди. Мунаввар
бу сўзлар таъсирига берилмади. Ўзини босиб олган эди. Шу сабабдан уни ўз ҳолига қўйиб,
ташқарига чиқа бошлади. Лекин бехосдан сочлари тортилди. Қаттиқ оғриқ сезгач,
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |