www.ziyouz.com kutubxonasi
34
Мунаввархоним ҳаммасини тинглар, атрофни вазмин ва оҳиста кузатиб юрарди. У бу хил
қайноналардан бўлмоқчи эмас. Бўлмайди ҳам. Бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилади.
Унинг сабри бир кун, бир ой, бир йиллик эмас. Тошларни чатнатиб, энг марҳаматсиз, энг
виждонсиз кимсаларни тиз чўктиражак бир сабр бу! Ҳач бир қайнонага насиб бўлмаган тенгсиз
бир сабр! Мунаввархоним кечиримли, бу хислатни келинига кўрсатади. Ҳар кун қусурли иш
қилувчи, ҳар кун қабиҳ бир ёмонлик этадиган келин келса ҳам уни кечиради. Яхшилик
ёмонликни кетказишини билади. Яхшилик душманларни дўст айлашига ишонган бир азму
қарор ила авф этади. Фақат одамлар: «Мунаввархоним келинини яхши идора этди», дейишлари
учун эмас, Аллоҳ ризоси учун ва ҳурмати учун кечиради, сабр этади. Мунаввархоним шундай
тўйга тарафдормиди? Йўқ. Қўлидан келса янада содда ва самимий бир тўй қиларди. Фақат
турли одатларга кўниккан жамоатни қандай қилиб бирданига кўнгилдагидек тўйга кўндира
олади? У зиммасига тушган вазифани қўлидан келганича адо этди. Масалан, аёллар орасига
эркак чолғучи киргизмоқ у ёқда турсин, ҳар бири эркаксифат, аёллик одобидан йироқ беҳаё
чолғучиларни ҳам яқинлаштирмади. Аммо бу маҳрумият ичида ҳам ўзича бир кўнгилхушлик
тартиби тузиб олганларга уддабурон аёллар ҳар тўйда топилади. Қолаверса тўй ҳам бир
кўнгилочар дилхушлик бўлгани учун бундайлар, агар Аллоҳга исён даражасига бормаса, яхши
кутиб олиниши керак. Кемтик тишли қиз қориндор аёл намойиш этган мақомларни давом
эттирди. У маромига етказа олмаган ўринларни қойиллатишга ҳаракат қиларди, оёқларини
куйга мос тарзда ўйнатар экан:
“
Қозонда пиш қайнона,
Тиларга туш қайнона,
Ўғлингни сенга қолдирмам,
Кел, ундан кеч, қайнона”.
Шу тўртликни куйлаб яна айлана бошлади.
Мунаввархонимниг чап томонида бир аёл ўтирибди. Юзида ҳеч кулгу, табассум йўқ.
Мунаввархоним уни илк кўрганини, уйига келганини эслади. Аёл уни кўриши билан уялиб,
бироз ортга чекингандек бўлди. Лекин Мунаввархоним ўзини ҳеч нарсани билмагандек, у аёлни
танимагандек кўрсатди. Тўй давом этган икки-уч соат ичида аёлни хижолат қилмаслик учун у
тарафга бирор марта ҳам қарамади. Кейин ҳам бу аёл, Аминанинг қариндошидир, ора-сира
Мунаввархонимга рўбарў келади. Бир куни ёлғиз қолганларида узр сўраш учун бу мавзуда оғиз
очса Мунаввархоним: «Ўтмишдаги ёмонликларни фақат тавба қилиш учун эслайлик», дейди
албатта. Мунаввархонимнинг олдидан ўтар экан бошлаган ашуласини ниҳоясига етказди:
“
Мен бошқа дард истамам,
Қайнона дардим бор менинг”.
Тўйга келганлар, айниқса қайнонадан куйганлар, юрагини олдириб қўйганлар, ўз дардларига
шерик бўлган қизни телбаларча олқишладилар. Вақт алламаҳал бўлиб қолди. Меҳмонлар
бирин-кетин тарқала бошладилар. Амина бу сўнгги кечада ота-онаси билан уйда ёлғиз қолди.
* * *
Бугун Мустафолар хонадонига келин келадиган севинчли бир кун. Лекин вазият
бошқачароқ. Мустафога келиннинг келганлиги хушхабарини бериладиган пешин вақти. Шу
маҳалда катта жомеъ ҳовлисида Мустафонинг кўзларидан ёш қуйилмоқда. Шу онда Амина ота
уйини тарк қилаётганини ўйламоқда Мустафо. Ўзига омонат сифатида топширилаётган бир
аёлнинг ҳақларига кўнгилдагидек риоя этолмаслик қўрқувидан кўз ёш тўкмоқда.
Уч кун аввал онаси айтган насиҳатларни эслади Мустафо. Кечки овқатдан сўнг онаси
шундай насиҳат қилганди. «Ўғлим, Аллоҳ насиб қилса уч кундан кейин келин келади. Уйимизга
бир қиз ота-онасини тарк қилиб келади. Аҳил бўлайлик, келганига афсус чекмасин. Шафқатли,
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |