www.ziyouz.com kutubxonasi
27
кимсанинг одатий иши. Ҳар кун шу зайлда кечади. У учун муҳими, пул, иғво, ғийбат. Бу иши
тўғрими, йўқми, ўйлаб ҳам кўрмайди.
* * *
Маҳмуд оға оқшом уйга келиб қовоқлари осилган она-болани кўрди. Ҳол сўради. Амина
дарҳол ташқарига отилди. Онаси аҳволини, бўлиб ўтган гапларнинг ҳаммасини айтди. Сўнгра
қўшимча қилди:
—
Шошилдик, отаси. Йигитни биламан, яхши, яхши дедингиз. Яхшилаб сўраб
суриштирмасдан қизингизни бердингиз-қўйдингиз. Тезда “хўп” дедингиз. Хўп, ўғли яхши,
қайноначи? Жигарпорам эртаю кеч у билан қоладими? Не савдолар солади, қизимнинг бошига.
Бу ишда бир гап бор деб, кўнглим сезувди-я. Ҳеч кўрмаган эдик совчиликка аёллар қолиб
эркаклар келганини. Нечун ҳозиргача қорасини кўрсатмади бу аёл? Бошида кали бўлмаса, келиб
кўринган бўларди. Биз ҳам билар эдик.
Онаси чуқур хўрсиниб қўйди. Кўнгли негадир хуфтон бўлди. Кўп пушаймонлар чекди,
нечун рози бўлдим? Аламини оғадан олмоқчи бўлди.
—
Пиёзни келин қилмишлару қирқ кун ҳиди чиқмабди. Бунинг ҳиди бир ҳафтада чиқди.
Қани, кўрайликчи, яна нималар эшитамиз. Куйдирдингиз қизни, ўзимга қўйиб бермадингиз.
Қайда кўрилган, бир ҳафта ичида совчи келиб, қизни олсин. Мен яккаю ягона қизимни шундай
жойга бериб, шундай узтаманми? Шошиб бошни ёрдингиз. Яхшилаб ўйлаб кўрайлик, ўзингиз
тузата оларсиз. Ўзингиз бошладингиз, энди чорасини ҳам ўзингиз топинг.
Маҳмуд оға хотининг сўзлари нега бунчалик тушкун ва куйгун эканлигини биларди. Ҳар
гапни санаб, ҳар эшитганига ишонишини, бунинг устига оловга тараша қалаб, ермой сепишини
неча йилки билади.
Бир ҳафта аввал ўзи ҳам Мунанвар хонимни бир неч қўшниларидан сўраб суриштиргач:
—
Менга қолса, бундан яхши аёл бўлмайди. Ҳамма яхши деди, мақтади. Кошки бизни ҳам
одамлар шундай мақташса, — деган хотинининг ўзи эди. Бир ҳафтадан бери жим эди. Бундай
воқаеларни кўп кўргани учун аҳамият бермади. Фақат асаблари жойига тушиб, тинчланишини
кутиш керак эди.
—
Кўрамиз, керагича ҳал қиламиз. Сен куйинма, бу ишни менга қўйиб бер, — деди, оға ва
ташқарига чиқди.
—
Амина, қани болам, дастурхон ёз… Отам келди, очиққандир ҳам демайсан? Ҳаҳ сен хоин
қиз-а…ҳаҳ сен-а…
Амина бироздан кейин келди. Юзи ғамгин. Кўзларидан йиғлагани билиниб турарди.
—
Қизим нима бўлди? Ё мендан хафамисан? Таомни ёлғиз ўзимга едирмоқчимисан? Ўзинг-
чи? Кел, ёнимга ўтир, мен ҳам хотиржам бўлайин. Майли, қани кел, бундай. Йўқса хафа
бўламан, — деди отаси.
Овқатланишаётганида ҳам она-болани чеҳраси ёришмади.
Отасининг:
—
Қани, Амина мен сенинг ёшингда бундай оз овқатланмасдим, — дейишига қарамасдан
ҳеч нарса емади. Ниҳоят дастурхон атрофидан қўзғалишди. Амина отасига чой, қаҳва тайёрлаш
билан овора экан, Маҳмуд оға бундай вазиятда Мунаввархонимнинг келиш хабарини қандай
айтишни ўйларди.
Аср намозидан чиқар экан Юсуф афанди айтган эди:
—
Оға бу оқшом сизларникига борамиз. Мунаввархоним тезроқ борайлик, деса-да, икки
кундан бери мен орқага ташлаб келяпман. Насиб этса бугун борайлик деганди.
Уйга келиб уйдагиларни бу ҳолда кўраман деб ўйламаганди. Ҳозир тўғридан тўғри бу
оқшом бизникига улар келадилар деса ким билсин не қиёматлар кўради. Қаҳвасини ичаётиб
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |