www.ziyouz.com kutubxonasi
21
—
Мунаввархонимми? Нимасини айтасиз? Одобли, хуш ахлоқ. Саси садоси йўқ. Иши
ибодат ва зикр. Уйини бир кўринг. Ҳаммаёғи тоза, сарнжом саришта. Ҳар куни эртадан кечгача
уйини йиғиштирадими, дейсиз. Бир ҳафта аввал уларникига борувдик, биттаси:
—
Во ажаб, Мунаввархоним, уйингизда худди бўйи етган қиз борга ўхшайди, қачон келсанг,
қачон қарасанг тоза, тартибли. Менинг уйимда қизим, келиним бор, яна ўзим ҳам
ёрдамлашаман. Бари-бир сизнинг уйингиздек саришта бўлмайди. Майли қиз, қиз. Лекин
келиним тиниб-тинчимйди.
Буни эшитиб Мунаввархоним кулимсиради:
—
Тонгда уйни саранжомлаб, нарсаларни жой-жойига қўйиб, тартибга келтираман. Олинган
нарсаларни яна қайтариб ўз ўрнига қўяман. Шундай қилсангиз излаган нарсаларнгизни ўз
жойидан топасиз. Супургини жойида бўлмаслиги ишни қийинлаштиради. Лозим бўлганда излаб
овора бўласиз. Ҳолбуки, мен тунда туриб чироқ ёқмасдан излаган нарсамни топаман. Буни
сизга ҳам тавсия қиламан. Ортиқча овора бўлмайсиз.
—
Мунаввархоним шунақа аёл. Ўзимиз у каби бўлмасак ҳам, шундай қўшнимиз борлигидан
хурсандмиз.
Бир кун ўтириб суҳбатлашар эканлар, Юсуф афанди Маҳмуд оғага Мустафо билан Аминани
муносиб бир тарзда кўриштириш кераклигини айтди. Оға бу таклифни яхши қабул қилди:
—
Жуда ўринли гап, Иншааллоҳ, эртага жума намозини ўқигандан кейин Мустафо билан
бизникига келинг. Аллоҳ насиб этганини баҳам кўрамиз. Бу орада ёшлар ҳам бир-бирларини
кўришади, — деди.
—
Аммо биз учун ортиқча ташвиш қилманг. Уйда ҳар куни не бўлса шу. Ундан ортиғига биз
рози эмасмиз.
—
Ҳижолат бўлманг. Самимиятимиз бунақа нарсаларда устун. Қирқ йиллик дўстмиз-ку
ахир. Ҳаммаси жойида бўлади, иншааллоҳ.
Жума намозидан чиқиб, оёқ кийим ипини боғлаётган Мустафони кўрган одам қаттиқ
ҳаяжонда эканини сезиш қийин эмасди. Ҳатто Юсуф афанди ҳам шунга яқинроқ ҳолда эди.
Ҳозир у ҳам ўзининг уйланганлиги ва хонимини тўй кечасига қадар кўрмаганлигини ўйлади:
«
Биз ҳам ўшанда кўришганимизда нималарни ҳис этган бўлардим, ўзимни қандай тутардим».
Уч киши дастурхон атрофида ўтирдилар. Дастурхонда меҳмон кутилганини билдирувчи
алоҳида тайёргарлик йўқ.
—
Худога шукр, бундан зиёдароқ зиёфатга ҳам қурбимиз етмайди десак, ношукрлик қилган
бўламиз. Аллоҳ берган неъматни инкор қилган бўламиз. Фақат дастурхон атрофига
ўтирганимда маҳалладаги фуқаро кўз олдимга келади. Ўрта ҳолдан зиёда ейдиган бўлсам, худди
уларнинг ҳаққини танаввул қилаётгандек бўламан. Шу сабаб сиз каби самимий дўстларим
билан шу тарзда таомланаман. Бу гапни ҳам илк бора сизларга айтяпман. Бошқа биров эшитса,
намойишкорлик ҳисоблайди. Бизлар эса кўпдан бир-бирмизни биламиз, яхши тушунамиз.
Овқатдан кейин эшик оҳиста таққилади. Амина қўлида қаҳва билан ичкарига кирди. Юз-қўлида
бошқа жойлари ёпиқ. Меҳмонларга қаҳва узатаркан:
—
Хуш келибсизлар, — деди.
Маҳмуд оға курсига ишора қилиб:
—
Ўтир, қизим, — деди. Амина ўтирди. Қаттиқ ҳаяжонланаётгани юзини қирмизи тус
олганидан билиниб турарди. Бир замон кўзларини ерга тикиб, бир нуқтага тикилиб қолди. Бу
орада Мустафо Аминани кўринди. Қусур тополмади. Соф, покизалиги шундай билиниб
турарди. Ким билсин ёнларига келиб ўтириш учун қанча куч сарфлаган.
Юсуф афанди Мустафони суҳбатга тортиш учун бир-иккита савол берди. Уч эркак
суҳбатлашар экан, бироз ўзига келган Амина неча кунки тасаввурида жонлантираётган —
Мустафога қаради. Ёқимсиз ҳеч қандай нарса йўқ. Доно-доно сўлзаши, кўпроқ тинглаши ўзига
жуда ярашади. Бирпас ўтиб меҳмонлар қўзғолди. Маҳмуд оға эса хонимига вазиятни билишни
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |