Қаҳрамон мўмина аёллар
www.ziyouz.com kutubxonasi
7
ҲАЗРАТИ ОЙИША
(Мўминлар онаси)
«Динингизнинг ярмисини бу Ҳумайродан ўрганинглар».
Ҳадис
Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни тушларида Жаброилни
(алайҳиссалом) кўрдилар. У зот Пайғамбаримизга Абу Бакр Сиддиқнинг (розийаллоҳу анҳу)
қизлари Ойишанинг тасвирлари туширилган ипак рўмолчани кўрсатиб: «Эй Набий, дунё ва
охиратда жуфти ҳалолингиз бу кишидир», дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
дастлаб бу тушга унча аҳамият бермадилар. Аммо ҳар куни бир хил туш кўравергач, бунда
илоҳий ишора борлигини сездилар. Сўнгра ҳазрати Абу Бакрнинг (розийаллоҳу анҳу) ҳузурига
бориб, тушларини айтиб бердилар. Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) ниҳоятда хурсанд бўлдилар.
Чунки Пайғамбарни (алайҳиссалом) куёв қилиш катга шараф эди. Пайғамбаримизни
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларига кузатиб қўйгач, Ойишани чақирдилар-да, бир сават
хурмо бериб, уни Аллоҳ Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб боришини ва у зотдан:
«Ё Расулуллоҳ, бизнинг уйимизда бор хурмонинг ҳаммаси шу. Сизга ёқдими?» деб сўраб
келишни буюрдилар. Ойиша ҳеч нарсадан хабарсиз ҳолда отаси берган топшириқни
айтишганидек бажариб келди. Абу Бакр Сиддиқ: «Қизим, Аллоҳнинг элчиси сенга нима деб
жавоб бердилар?» деб сўраганларида, Ойиша(розийаллоҳу анҳо): «Атбатта, Аллоҳ барака
берсин!» деб жавоб берганларини айтди.
Бу жавоб Абу Бакр Сиддиқнинг (розийаллоҳу анҳу) севинчларига севинч қўшди, аммо
кўнгиллари бошқа бир ҳолатдан ташвишда эди. Яъни, Ойиша у пайтда яқин дўстлари Мугъим
ибн Адийнинг ўғли Жубайрга унаштирилган эди. Қандай қилиб бўлса ҳам бу қийин аҳволдан
ёруғ юз билан чиқишни ўйлар эдилар. Кўп ўтмай теран фаросат ва ақл ишлатиб, бу муаммони
ҳам ҳал қилдилар.
Ойишани Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унаштириб қўйдилар. Бу ҳодиса
ҳазрати Абу Бакрнинг (розийаллоҳу анҳу) завжаларидан бошқа ҳеч кимга билдирилмади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аввалгидек тез-тез ҳазрати Абу Бакр
(розийаллоҳу анҳу) уйларига келиб турар, Ойишага яхши муомалада бўлишларини тавсия
қилардилар. Ёш Ойиша кўп вақтларши тенгдошлари билан ўйнаб ўтказар эди. Энг яхши кўрган
машғулоти қўғирчоқ ўйнаш бўларди.
Шу тарзда орадан йиллар ўтди... Мўминлар Ясрибга ҳижрат қилиб, у ерга жойлашдилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муҳожирлар билан ансорларни ҳамда ўзаро
доимий мужодалада бўлган Авс ва Ҳазраж қабилаларини имон ва Ислом йўлида
бирлаштирдилар. Мадина атрофида яшовчи яҳудийлар билан ҳам дўстона муносабатлар
ўрнатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: