Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

Илк турмуш 
Умму Сулайм Молик ибн Назр билан турмуш қурган эди (Анасни (розийаллоҳу анҳу) шу 
турмушидан кўрган). Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даъватлари етганида 
мадиналиклар орасида биринчилардан бўлиб Исломни қабул эди. 
Шундан кейин оддий бир муслима сифатида яхшиликлар тилаб, эри Моликни Исломга 
чақирди. Аммо Молик ибн Назрнинг жоҳиллиги тутди, хотинидан қаттиқ ғазабланди. Оиласини 
ташлаб, Шомга кетди ва кўп ўтмай ўша ерда ҳалок бўлди. 
Шунда Умму Сулайм: 
«Ўғлим Анас улғайиб, мажлисларда ўтирадиган бўлмагунича турмушга чиқмайман», деб сўз 
берди. 
Йиллар ўтди. Анас улғайди. У онасининг ҳаққига: «Эй Аллоҳ! Онам тарбиямни чиройли 
қилди. Ажрини Ўзинг зиёда етгин», деб дуолар қилди. 
 
Она-болалар 
Умму Сулайм ўғли Анаснинг тарбияси учун кўп қайғурди. Ислом дини таълимотларини 
мурғак қалбига қуйиб борди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага 
келганларида эса, ўғлини у зотга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) батамом топширди. Анас учун 
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадонлари мадраса, Сарвари Оламнинг ўзлари 
муаллим бўлди. Бу ҳақда Анас (розийаллоҳу анҳу) шундай ривоят қилади: 
«Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага келдилар. Мен ўн ёшда эдим. Онам 
қўлимдан тутди-да, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига олиб борди. У 
зотга қарата:
«Эй Расулуллоҳ! Шаҳримизга ташрифингизни қутлаб, совға-салом билан келмаган бирор 
эркак ё аёл қолмади. Фақат мен қолдим. Сизга ўзгача совға қилмоқчиман. Ўғлим Анас сизга 
туҳфа бўлсин. Сизга маъқул келганича хизматингизни қилсин», деди. Мен Набийга (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) ўн йил хизмат қилдим. У зот мени бирор марта урмадилар, сўкмадилар, 
койимадилар, ҳатто қовоқларини солиб қарамадилар». 
Умму Сулайм қачон ўғли билан кўришса, албатта, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам) чиройли хизмат қилишни тайинлар эди. Бир сафар она-бола йўлда учрашиб қолишди. 


Қаҳрамон мўмина аёллар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
56
— Қаерга кетаяпсан?- деб сўради Умму Сулайм. 
— Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳожатларини адо этгани. Лекин бу 
иш сир. 
Ўғлининг қатъиятидан хурсанд бўлган она: 
— Болам, Набийнинг сирларини доим шундай сақла, — деб уқтирди. 
Қайси она фарзандига яхшилик тиламайди, дейсиз. Ҳамма оналаримиз қатори Умму Сулайм 
ҳам ўғлига баракотлар ёғилишини жуда-жуда истар эди. Ва бу борада у бошқалардан кўра 
яхшироқ йўл тутди. Бир куни у Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
"Ходимингиз Анаснинг ҳаққига Аллоҳга дуо қилинг", деб ўтинди. Пайғамбаримиз: 
"Парвардигоро, Анаснинг молига, болаларига ва яна Ўзинг ато этган бошқа нарсаларига 
барака бер", деб дуо қилдилар. Шу дуо ижобатидан Анас (розийаллоҳу анҳу) узоқ ва баракали 
умр кечирди, юздан ортиқ ўғил-қиз ва неваралар кўрди... 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish