Microsoft Word qahramon mumina ayollar ziyouz com doc



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/65
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#26942
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65
Bog'liq
Ahmad Abduljavod, Muhammad Umar Dauq, Muhammad Ali Qutb. Qahramon mo'mina ayollar

Пайғамбарлик даври 
Макка осмонида бир нур кўринди. Бугун Маккани ойдинлатиб, қоронғуликни тарқатиб 
юборди. Бу нур Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарлик нури эди. 
Ҳазрати Ҳадича (розийаллоҳу анҳу) қизлари Руқайиа ва Умму Гулсумни ўйлар эди. Умму 
Жамил ва унинг сўзидан ҳеч чиқмайдиган Абу Лаҳаб хонадонида қизларининг ҳоли не кечади? 
Қурайшийлар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хусусида аниқ бир тўхтамга келиш 
учун тўпландилар. Ораларидан бири: 
- Сиз Муҳаммаднинг ишига ҳалақит бермоқчимисиз? У ҳолда қизларини қайтариб 
юборинглар, у қизлари билан овора бўлиб қолади, - деди. 
Абу Лаҳаб Ҳазрати Пайғамбарнинг қизлари билан оила қурган ўғилларига: 
— Агар Муҳаммаднинг қизларини қўймасангиз, бошим бошингизга ҳаром бўлсин, - деди. 
Икки қиз ҳам оталик уйларига қайтиб келдилар. 
Умму Жамил ва Абу Лаҳаб бу ишлари билан чекланиб қолмади. Набийга (алайҳиссалом) 
доимий равишда азият етказавердилар. «Абу Лаҳабнинг қўллари қуриган — ҳалок бўлгай! 
(Аниқки,) у қуриди — ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга 
асқотгапи йўқ! Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан 
(эшилган) арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!» (Масад, 
1—5). 
Қийинчиликлар 
Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) самимий ва вафодор завжасига: «Энди бизга уйқу 


Қаҳрамон мўмина аёллар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
йўқ, эй Ҳадича...» дедилар. 
Руқаййа ва Умму Гулсум уйларидаги муҳит ўзгариб қолганини сездилар. Уйда 
хурсандчиликдан асар ҳам қолмагандай, ғам-қайғу буткул ҳукмрондек кўринар эди. Бироқ опа-
сингил ота-оналари билан бирга бу қийинчиликларга бардош бердилар. 
Курайшийларнинг тахмини бекор бўлди, севинчлари узоққа бормади. Улар ўйлаганидек, 
қизларининг уйга қайтиб келиши билан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буюк 
вазифаларини адо этишдан тўхтаб қолмадилар. Аллоҳ таоло солиҳ, асл бир оилага мансуб, бой 
ва юмшоқ табиатли куёв берди. Бу киши Усмон ибн Аффон (розийаллоҳу анҳу) насаб, мавқе ва 
бойликда Қурайшнинг энг олди кишиларидан эди. 
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Руқаййани Усмонга (розийаллоҳу анҳо) никоҳладилар 
ва уларга баракот тилаб, Аллоҳ таолога дуо қилдилар. 
Қурайш мушрикларининг мусулмонларга азиятлари янада ортди. Уларга жуда ёмон 
муносабатда бўла бошладилар. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
фитнага дучор бўлишмасин деб саҳобаларнинг Ҳабашистонга ҳижрат қилишларига изн 
бердилар. 
Усмон ибн Аффон (розийаллоҳу анҳу) билан завжаси Руқаййа ҳам йўл ҳозирлигини кўра 
бошладилар. Руқаййанинг кўзлари ёш, калби ғам-алам билан тўла эди. Айрилиқ олдидан 
отасини, онасини ва қариндошларини бир-бир қучоқлади. Айтмоқчи бўлган гапларини 
айтолмай, сўзлари бўғзига тиқилди. Унинг бутун ҳолати гўё:
«Оиладан, ватандан айрилиш жуда оғир. Руҳ билан тананинг ажралишига ўхшайди. Аллоҳ 
бу ишимиздан рози бўлсин. Ишончимиз йўлида жонимиз фидо бўлсин», деяётгандек эди. 
Усмон (розийаллоҳу анҳу) ҳам жуда хафа эдилар. Сабрли мўмина Руқаййа унга юзланиб, 
таскин бериш учун: 
- Аллоҳ таоло биз билан ва Шу муборак Байтнинг атрофидаги тупроғимизда қолаётган 
кишилар билан биргадир, — деди. 
Ҳазрати Усмонинг (розийаллоҳу анҳу) кайғуси тарқалди. Ҳабашистон томон йўлга 
тушдилар. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish