www.ziyouz.com kutubxonasi
25
бўлдилар. Кисқа фурсат ичида тўй тараддудлари тугалланди. Ҳижратнинг учинчи йили шаъбон
ойида Ҳазрати Ҳафса Расули Акрамга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) никоҳланиб,
мўминларнинг онаси бўлиш бахтига эришди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу гўзал ташаббуслари билан уч улуғ
саҳобалари ўртасидаги дўстлик-биродарликни, қариндошликни янада мустаҳкамладилар.
Ҳазрати Ойишани никоҳига олиб, Ҳазрати Абу Бакрнинг, Ҳафсани никоҳига олиб эса, Ҳазрати
Умарнинт кўнглини кўтардилар. Ҳар иккисининг ҳам қизларини мўминларнинг оналари бўлиш
бахтига эриштирдилар.
Ҳазрати Абу Бакр Ҳазрати Умар (розийаллоҳу анҳум) билдирган таклифга аниқ жавоб
бермагани учун ич-ичидан эзилиб юрган эди. Чунки у бир сирни билар, яъни, Ҳазрати Ҳафса
билан Расули Акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) турмуш қуришлари Ҳазрати Абу
Бакрга маълум эди. Бу ҳаққа гапириш омонатга хиёнат бўларди. Шу сабабли сукут сақлади.
Никоҳ ўқилгач, Ҳазрати Абу Бакр Ҳазрати Умарнинг олдига келиб, узр сўради ва шундай савол
билан мурожаат килди:
— Ҳафсага уйланишимни сўраганингда, жавоб бермаганим учун мендан ранжиган бўлсанг
керак?
— Ҳа, — деди Ҳазрати Умар. Шунда Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) бўлиб ўтган воқеани
гапириб берди:
— Менга бу масала бўйича гап очганингда, сенга жавоб бермаганимнинг сабаби шуки,
Расулуллоҳ Ҳафсага уйланишларини менга айтган эдилар. Албатта, бу сирни сенга ошкор
қилолмадим, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Ҳафсага уйланишдан юз кечсалар, шубҳасиз унга
уйланардим, — дея Ҳазрати Умарга тасалли берди.
Кандай назокат!.. Кандай яхши адаб!.. Кандай садоқат!.. Мана ҳақиқий Ислом одоби!..
Омонат бир сир... Сукут бир хазинадир... Омонатга риоя ва сукутни ихтиёр этиш инсонга
амният ва безакдир...
* * *
Ҳазрати Ҳафса Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадонларига Савда ва
Ойиша оналаримиздан кейин келин бўлиб келди. Саодат уйига келганида у йигирма ёшларда
эди. Савда онамиз Ойиша каби уни ҳам буюк бир кўнгил хотиржамлиги ичида қарши олди. Ҳар
иккисига ҳам хизмат қилди. Ҳафса ёш бўлишига қарамай, оқила, отаси каби бир сўзли, иродаси
мустаҳкам эди.
Хонаи саодатда бу икки ёш оналаримиз Пайғамбаримизга ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
хизмат қилишда, гўё мусобақалашаётгандек ғайрат қилар эдилар. Жуда юксак даражада севги-
ҳурмат кўрсатар эдилар. Расулуллоҳ бу икки ёш завжалари икки азиз биродарларининг қизи
бўлгани боис ҳам имкон борича сабр-тоқат билан муносабатда бўлар, аёллик заифиятларини,
ёшликлари ниҳисобга олиб, янада марҳаматли, янада шафқатли муомала қилар эдилар. Лекин
барчалари аҳли башар эмасми, оғир кунлари ҳам бўлиб турарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |