Microsoft Word oyna sindi ziyouz com doc


Аброр. Ўғлимнинг айтишича, жувон экан.  Меливой



Download 471,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/48
Sana21.02.2022
Hajmi471,3 Kb.
#40133
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48
Bog'liq
Abduqahhor Ibrohimov. Oyna sindi (tragikomediya)

АброрЎғлимнинг айтишича, жувон экан. 
Меливой. Ие, аттанг. Эрдан ажраган эканми? 
Аброр. Йўқ. 
Мирсафо. Эри ўлиб ёшгина бева қолган эканми? 
Аброр. Йўқ, кимдир биров бузиб қўйган экан. 
Мирсафо. Ҳа, онангни... Шунақа аблаҳлар қўлимга тушсами, чатаноғини мана шундай 
қилиб, икки томонга йиртиб ташлардим. Гулдек қиз болаларни уларнинг келажагини ўйлаб 
ўтирмай бузиб қўювчиларни отиб ташлаш керак. Менга қолса, шундай қонун чиқарардим. 
Меливой. Аброр, иним, ўғлингга яхши тарбия беролмаганга ўхшайсан. 
Аброр. Нега, нега бундай дейсиз, Меливой ака? 
Меливой. Ахир, унга ўзбекча тарбия беролмабсан-да. Биров заха қилиб ташлаган салқитга 
кўнгли чопган йигитни ўзбек йигити деёлмайман. 
Мирсафо. Мен ҳам шундай фикрдаман. Йигитлик ғурури борми ўзи ўғлингизда! 
Аброр. Бу замоннинг боласи-да. 
Меливой. Ҳай, ҳай, Аброр, замонамизга тил тегиза кўрма. Замонда нима айб. Ҳамма айб 
ўғлингга тўғри тарбия беролмаган ўзингизда. Дидини паст қилиб, қиз бола билан жувон 
хотиннинг фарқига боролмайдиган қилиб ўстириб қўйибсан-ку. Хайф сенга, иним.
Мирсафо. Мен уйланмаган йигит бўлсам, икки дунёда ҳам, бошимдан зар сочганда ҳам, 
катта амал ваъда қилганида ҳам жувон хотинга уйланмаган бўлардим. Бир йигит умрида ҳеч 
бўлмаса бир марта қизга уйланиб, йигитлигини исботлаши керак. 
Меливой. Аброр, гап фақат сенинг ўғлингда эмас. Биз юрт катталари халқимиз келажагини 
ўйлашимиз керак. Бугун сенинг ўғлинг жувонга уйланса, қиз билан жувоннинг фарқига 
бормаса, эртага, худо кўрсатмасин, менинг неварам шу йўлдан борса. Индинга Мирсафонинг 
укаси, худо кўрсатмасин шу йўлни тутса. У ҳолда бора-бора қизлардан иффат талаб қилинмай 
қўйилади. Ўйлаб кўр, қандай даҳшат-а. Ўзбекни ўзбек қилиб турган, йигитларимизни йигит, 
қизларимизни бокира қилиб турган, қўйди-чиқдини камайтириб турган яхши одатимизга путур 
етади-ку, ахир. Йўқ, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Аброржон, иним, агар сен ўғлингни жувон 
хотинга уйлантирадиган бўлсанг, тўйингга аралашадиган одам йўқ. Бор, қаёққа борсанг, 
боравер, ҳовлингни сотиб, “Ибрат” маҳалласидан кўчиб кет. 

Download 471,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish