Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

ХУЛОСАЛАР 
1. Қўнғироқлар кириш ва чиқиш қўнғироқларига бўлинади. 
2. Кириш қўнғироқлари: биринчи марта қўнғироқ қилувчилар, қайта қўнғироқ 
қилувчилар, тавсия бўйича, такрор қўнғироқ қилувчилар. 
3. Чиқиш қўнғироқлари: қайноқ, илиқ, совуқ бўлади. 


4. Кириш қўнғироқларининг чиқиш қўнғироқларидан асосий фарқи – шахсда аниқ 
сўров бўлади; агар биз қўнғироқ қилсак, одатда мижозда аниқ сўров бўлмайди, 
демак, унинг қизиқиши бир оз сустроқ. Бу биринчи позитив мулоқотни ўрнатишда 
мураккаблик босқичида акс этади. 
9 БОБ 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШДАН МАҚСАД
Қўнғироқ қилишдан мақсадимиз бевосита чиқиш қўнғироқларидан оладиган 
натижамизга боғлиқ бўлади. Аммо мақсадларни муҳокама қилишдан аввал (улар, ишонинг, 
жуда аниқ), ушбу тушунчани, шунингдек, мақсадни белгилаш мезонларини аниқлаштириб 
олишни таклиф қиламан. 
“Мақсад” сўзи рус тилига XVII асрда кириб келганлиги тўғрисида фикрлар 
мавжуд. Даставал, ушбу сўз мўлжалга олинадиган предметни англатган ва отиш билан боғлиқ 
бўлган. XVIII асрда унинг маъноси деярли ҳозирги пайтдаги маъносигача кенгайди, яъни 
мақсад сўзи тушунчасида эришиш керак бўлган якунни тушунила бошланди. Бошқа 
таърифлардан кўра кўпроқ манга маъқул келгани – бу ўзида ҳамма нарсани 
бирлаштиришидир. 


Мақсад - бу фаолиятнинг онгли, ақлий кутилган натижасидир. 
Мақсадни вазифадан фарқлаш зарур. Мақсад вазифаларни қамраб олади ва улар 
мақсадга эришиш йўлидаги қадамлар, таркибий қисми ҳисобланади. Уларни фарқлаш жуда 
осон. 
- Мақсад “нимага эришиш керак?”, деган саволга жавоб беради. 
- Вазифа эса “қандай ҳаракатлар ҳисобига бунга эришиш мумкин?”, деган саволга 
жавоб беради. 
Масалан, сиз музлатгич сотасиз ёки айтайлик, хорижда дам олиш учун сайёҳатлар 
таклиф қиласиз. Сизга таклифларингизга қизиққан одам қўнғироқ қилди. Сиз учун 
қўнғироқдан қандай мақсад бор ва унга эришиш учун қандай вазифалар белгиланган? Агар 
асосий мақсад, масалан, “одамга ёқиш” бўлса, унга кўтаринки кайфиятда сўзлашсак, 
мижознинг исми билан мурожат қилсак ва қизиқиш билдирсак қўйган мақсадга эришамиз, 
бироқ натижада нима бўлади? Биз харидорга ёқамиз, у керакли маълумотни олади, бироқ 
харид учун ташриф буюрмаслиги – бу факт! Қўнғироқ қилган одам, бундай вазиятда ютади, 
биз эса ютқаздик. “Ютқазди - ютди” ҳамкорлик модели ўзи ҳақида унутган, қатъиятсизлигини 
ва ўзига бўлган паст баҳони яширадиганлар учун яхши. Чунки мақсадни нотўғри қўйган. 
“Ютди-ютди” моделига эришиш учун унга мос мақсад - “аниқ вақтга учрашув белгилаш”ни 
қўямиз. Ушбу модел бизга ва қўнғироқ қилган кишига ҳам ютуқни таъминлайди. “Одамга 
ёқиш” мақсади эса фақат вазифалардан бири бўлади. Энди бизни гўшакни нариги томонидаги 
киши билан суҳбатимиз “ютди-ютди” модели бўйича бўлади.
- Мижоз мулоқотдан кўнгли тўлади, керакли маълумотни олади ва ўзига керак 
бўлган маҳсулот ва хизмат учун бизга учрашади. 
- Биз ҳам ютдик: мижоз айнан бизга учрашди ва айнан биздан харид қилди. 
Бошқа бир мисол. Биз шартнома туздик ва мижоз бугун тўлов қилмоқчи. Биз унга 
қўнғироқ қилишни режалаштирамиз ва мақсадимиз пулларни кўчирдими ва қачонлигини 
билиш. Биз қўнғироқ қилдик, саломлашдик, тўлов ҳақида сўрадик, бизга эса шундай жавоб 
қилишди: 
- Йўқ ҳали, пуллар кўчирилмади. 
(жимлик) 
- Нега? Бизнинг иккинчи саволимиз. 
- Ҳисобчи касал бўлиб қолди. 
(суҳбат тугади) 
Агар мақсад пуллар кўчирилган ёки йўқлигини билш бўлса, биз унга эришдик, яъни 
кўчирилмаганлигини билдик! Бироқ биз маблағга эга бўлмадик! Агар маблағга эришишни 
истасак, мақсадни тўғри қўйиш зарур ва унда бизнинг сўзларимиз ва ҳаракатларимиз 


ўзгаради! Тўғри мақсад: пуллар қачон кўчирилганини билиш ва тўлов қоғози нусхасини олиш; 
агар пуллар кўчирилмаган бўлса, маблағни кўчиришни аниқ вақтини келишиш ва мижозга ўз 
вақтида тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклаш. “Пуллар кўчирилганми йўқми 
билиш” ҳаракати вазифага айланади! Янги мақсаддан келиб чиқиб, “Нега” савол ўрнига бошқа 
“Қачон пул кўчира оласиз” саволини берамиз. 
Эндиликда исталган мақсадни қўйиш мезонларини муҳокама қиламиз. 
1. Мақсад бевосита бизга тегишли: моделни шакллантиришда доим “мен” олмоши 
иштирок этади. Биз фақат ўзимизни ҳаракатларимиз учун 100 фоиз масъул бўламиз, 
бу бизнинг мақсадимиз ва мақсадни биз амалга оширамиз. 
2. Мақсадни шакллантиришда феъл асосий ўринни эгаллайди: ниманидир 
қилиш, қанчадир миқдорда ёзиш, бирор масалани муҳокама қилиш ва ҳоказо. 
Чунки феъл – бу ҲАРАКАТ. Ҳаракат бўлмаса – ҳеч нарсага эришилмайди. (Феъл 
кучини оширишнинг сири бор: ўтган замоннинг амалга оширилган шаклини 
қўллаш). “Қўнғироқ қиламан” феъли ўрнига “қўнғироқ қилдим”, “айтаман” сўзи 
ўрнига “айтдим” ва ҳоказо: гўё мақсадга эришилгандек. “Амалга оширилган” усули 
сеҳрли равишда бизни мақсад сари яқинлаштиради: мен уй вазифасини 5 май куни 
22:00гача бажардим; мен 6 май 15:00гача китобнинг 3 саҳифасини кўчирдим. “Мен 
бажараман” шакли “эртага” тушунчаси каби келаси замонни англатади ва мақсадга 
эришишга тўсқинлик қилади, “мен бажардим” феъли эса - бажарилганлигини 
англатади. 
3. Мақсад ўлчовли – учта саволга жавоб беради: “нима?”, “қанча?”, ва “қачон?”. 
Ушбу саволларга таяниб, мақсад бажарилганлигини аниқлаш ёки унга 
эришилганлик даражасини ўлчаш осон. Масалан, мен китобнинг 3 саҳифасини 5 
май 22:00гача ёзаман. Мақсад ўлчовли ва аниқ. 
- Нима қилиш керак? – 3 та саҳифани ёзиш. 
- Қанча? – учта (миқдор мезони). 
- Қачон? – 5 май 22:00гача (мақсадни амалга ошириш вақти белгиланган). 
Ҳисоблашнинг охирги нуқтаси – “дедлайн” мавжуд бўлмаса, унда амалга ошириш 
доим кечикади ва ҳеч нарса юз бермаслиги хавфи бор. Агар “ўлчовсиз” аниқликлар бўлса, 
масалан, “мен китобнинг 3 саҳифасини 5 май 22:00гача яхши ёзаман” дейилса, бундай 
мақсадни турлича изоҳлаш мумкин, чунки “яхши” сўзини ҳар ким ўзича тушунади. Яхши сўзи 
менинг нуқтаи назаримда мақсадни кўзлаган одам учун у қадар яхши бўлмаслиги мумкин. 
Турлича талқинларнинг олдини олиш учун “яхши” тушунчасини қўшимча мезонларини 
белгилаш зарур. 


4. Мақсадга эришиш мумкин – у аниқ бажарувчи учун ресурс нуқтаи назаридан 
амалга ошади. Мақсадга эришиш иккита таркибдан иборат: 1) ички ресурслар – 
шахсий фазилатлар, билим, маҳорат, малака; 2) мақсадга эришиш учун зарур 
бўлган ташқи ресурсларга эга бўлиш. Масалан, агар инсон ойига 50 минг рубл 
ишласа ва ойига 40 минг харажат қилса, ҳеч қандай “қўшимча маблағ” ва бошқа 
даромадларга эга бўлмаса, у ҳеч нима сота олмайди ва банкларда ҳам кредит 
бермайди, унда “500 минг рублдан бошланадиган қийматда эртанги кун 22:00 гача 
хорижий автомобилни сотиб олиш” мақсади инсонга ташқи ва ички ресурс бўйича 
эришиш эҳтимоли кам. Уни тузатиш зарур, акс ҳолда демотиватор (акс мотивация) 
бўлиши мумкин. Бироқ мақсадни белгилашда қуйидагиларни ёдда тутиш муҳим: 
бизнинг қўрқувларимиз кўп ҳолларда белгиланган мақсадга эришиш мумкин 
эмаслиги, ресурслар етишмаслиги тўғрисида “шипшитиб” бизни алдайди. Айнан 
шунинг учун ҳам ички овозимиз берган маслаҳатга таяниб бир оз чегарадан чиқиб 
мақсадни белгилаш зарур.
5. Мақсад истиқболли бўлиши лозим. Агар бирор воқеа ўз ҳолича юз бераётган 
бўлса бу мақсад бўлмайди. Агар сизнинг ишингиз мижозлар қўнғироғига жавоб 
бериш бўлса, унда “мижоз билан гаплашиш” мақсадини белгилашнинг мазмуни 
бўлмайди, чунки бу автоматик тарзда амалга оширилади. Бундай мақсадни фақат 
дангасалик ва бирор нарсани бажаришни истамасликдан белгилаш мумкин.
6. Мақсад руҳлантириши керак! Агар мақсад сизнинг ҚАДРИЯТЛАРИНГИЗГА 
асосланмаса, илҳомлантирмаса ёки руҳлантирмасаа, унга эришиш учун ҳеч қандай 
рағбат йўқ, яъни сиз ўзингизни шунчаки алдаётганингиз ва ҳеч нарса 
қилмаслигингиз хавфи юқори. 
Мисол тариқасида ушбу мезонларга кўра белгиланган бир жуфт мақсадларни 
келтираман. 
- Мен 15 январга қадар бир ҳафта муддатга Дахабга бораман/бордим ва виндсерфда 
(шамол) ҳаракатланишни ўрганаман. 
- Мен 10 декабрь 12:00гача кириш қўнғироқлари алгоритмини ва унга кирувчи барча 
скриптларни ўрганаман/ўргандим, малакамни қайта ишлайман ва уни ҳақиқий 
мижоз билан 10 мартадан амалиётда қўллайман. 
Энди эса юқорида келтирилган кириш қўнғироқлари учун мезонларни “гўзаллик 
салонида аниқ вақтда учрашув белгилаш” мақсади учун тўғри келишини кўриб чиқамиз. 
1. Мақсад менга тегишли, формулада “мен” олмоши мавжуд. Ҳаммаси тўғри! 
2. Феъл асосий ўринни эгаллаган. 
3. Мақсад ўлчамли: “нима?”, “қанча?” ва “қачон?” саволларига жавоб беради. 


4. Ресурслар нуқтаи назаридан мақсадга эришиш мумкин: мен телефонда 
сўзлашишни биламан, менда мулоқот ва самарали скрипт малакаси бор, менда 
телефон гўшаги бор, мен салонда (дўкон, офисда) ишлайман ва келишилган вақтда
мен ўз ўрнимдаман. Ҳаммаси тўғри! 
5. Мақсад истиқболли: учрашув ўз-ўзидан белгиланмайди. 
6. Мақсад мени руҳлантиради. Аниқ! Агар мижоз мени ёнимга келиб, мендан 
маҳсулот харид қилса, мен маблағ ишлайман, мижозларим сафини кенгайтираман, 
бу эса менга яна-да кўпроқ даромад топиш ва яхши яшаш имконини беради!
Ҳаммаси тўғри келади ва асосийси, ишлаяпти! 
Ҳар қандай қўнғироқ – бу келишув ва у доим иккита мумкин бўлган мақсадга эга 
бўлиши лозим.
- Максимум мақсад – бу энг қулай прогноз ва шароитда мумкин бўлган, кутилган 
максимал натижа.
- Минимум мақсад – бу биз учун тижорий ва узоқ муддатли маънога эгаминимал 
фойдали натижа, максимал натижага эришиш имкони бўлмаганда ушбу 
шартномалар ҳам бизни қониқтиради. 
Агар гап савдо тўғрисида борса, унда ҳар қандай қўнғироқнинг максимал мақсади 
– аниқ вақтда учрашув белгилашдан иборат. У қаерда бўлади: бизнинг ҳудудда, мижоз 
офисида, кафеда ёки кўчада – бу бизнеснинг ўзига хослигига боғлиқ ва маҳсулот бу вазиятда 
муҳим аҳамият касб этмайди. Чунки фақат учрашувда сиз савдо билан шуғулланишингиз 
мумкин! Танишиш, мулоқот ўрнатиш, мижоз талабларини билиш, таклиф билдириш ва 
асосийси, битимни якунлаш: шартнома имзолаш ёки тўлов қабул қилиш муҳим ҳисобланади. 
Ҳар эҳтимолга қарши исталган хизматлар: кир ювиш машиналарини таъмирлаш, оғир 
қурилиш техникаси, мебель хизмати, автосервис ва бошқа хизматлар ҳақида ҳам айтиб 
ўтаман. Кўпчиликнинг фикрича, сервис – бу тижорат эмас ва қўнғироқ мақсади ҳам бошқа 
бўлади, бироқ бундай эмас. Сервис – хизматларни сотади ва фақат сервис марказларигача етиб 
келиб мижоз сизнинг хизматингиздан фойдаланиш ва сизга пул тўлаши мумкин. Агар 
бизнеснинг ўзига хос хусусияти – бу мутахассис мижознинг ёнига ўзи бориш бўлса, унда ҳар 
қандай вазиятда ҳам қўнғироқнинг мақсади – аниқ вақтда учрашув! 
Албатта, телефон орқали битим тузиладиган бизнеслар мавжуд, масалан, интернетдаги 
реклама майдонларидаги савдо. Бироқ кўп ҳолларда максимум мақсад – аниқ вақтда учрашув 
белгилаш! Тижорат менежери мижоз билан учрашмайдиган вазиятларда, максимум мақсад – 
ҳисоб-китоб ва таклифга розилик олиш ва аниқ вақтда кейинги мулоқот тўғрисида келишиш 
эришишдан иборат. 


Агар бирор сабабларга кўра максимум мақсадга эришилмаса, минимум мақсадга

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish