Microsoft Word монетар ум к 2019й docm



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/145
Sana21.09.2022
Hajmi1,81 Mb.
#849645
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   145
Bog'liq
1775-Текст статьи-3923-1-10-20200627

 
Таянч сўз ва иборалар 
 
Ликвидлилик. Мажбурий захиралар. Кредит эмиссияси. Ссуда капиталлари. Дисконт. Вексел. 
Ҳисоб ставкаси. Ломбард ставкалари. Қимматли қоғозлар. банк тизимининг ликвидлилиги. 
Тижорат банкларининг кредит эмиссияси. Мажбурий захиралар меъёри. қимматли қоғозларни 
таклиф қилиш. банкларининг кредит ресурслари имконияти. Фоиз ставкаларининг ўсиши.
МАВЗУ-11. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ
ВАЛЮТА СИЁСАТИ 
 
Режа: 
1.Валюта муносабатлари тушунчаси, уларнинг асосий иштирокчилари 
2. Валюта тизими тушунчаси. Миллий валюта тизими ва унинг элементлари
3. Валюта курси, бозори ва валюта операциялари 
4. Форвард ва Фъючерс операциялари 
5. Валюта сиёсатининг моҳияти, ҳуқуқий ва назарий асослари 
 
11.1.Валюта муносабатлари тушунчаси, уларнинг асосий иштирокчилари 
 
Назарияда пул ва валюта категориялари мавжуд бўлиб, пул ва валюта иккаласи бир нарса, 
аммо ҳамма вақт ҳам пул валюта бўлавермайди. Агарда, муайян бир давлатнинг миллий пул 
бирлиги жаҳон бозорига чиқиб давлатлар ўртасида муомала, тўлов ва жамғариш воситаси 
сифатида ишлатилса, яъни пулнинг функцияларини бажарса, у валютага айланади. 
Валюта
– жаҳон бозорида, давлатлар ўртасида пул вазифаларини бажарувчи, 
давлатларнинг миллий пул бирликларидир. Масалан, Америка Қўшма Штатлари “доллари”, 
Буюк Британия “фунт стерлинги”, Канада “доллари”, Франция “франки”, Япон “иенаси” ва шу 
кабилардир. 
Бундан, муайян бир давлатнинг миллий пули – унинг миллий валютаси бўлиши мумкин. 
Шу давлат учун бошқа давлатларнинг миллий пул бирликлари эса – хорижий валюталар 
бўлади. Масалан, АҚШ доллари, Буюк Британия “фунт стерлинги”, Канада “доллари”, «йевро», 
ва шу каби эркин муомалада бўладиган валюталар Ўзбекистон Республикасида хорижий 
валюталар ҳисобланади. Ўз навбатида Ўзбекистон “сўм”и бу давлатлар учун хорижий валюта 
бўлиб ҳисобланади. 
Баъзи бир давлатларнинг миллий пул бирликларининг, мазкур давлатларда валюта 
муносабатлари борасида мавжуд ва ҳаракатда бўлган қонун-қоидаларига асосан хорижга 
чиқиши ва у йерда муомалада бўлиши чегараланади. Шунга кўра, муомаладаги валюталар 
турли мақомларга, яъни эркин муомалада бўладиган, муомаласи қисман ёки бутунлай 
чекланган, ёпиқ ёки eкзотик(ноёб) валюталарга бўлинади. Бундан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги 
кунда жаҳон амалиётида эркин муомалада бўладиган валюталар сони 60 турдан зиёд. Бундан 
ташқари, МДҲ давлатларининг валюталари ва шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 
“сўм”и юмшоқ валюталар тоифасига киради. Eкзотик валюталар тоифасига Қувайт “динор”и, 
Греция “драхма”си ва шу кабилар киради. 
“Валюта” категорияси миллий ва жаҳон хўжалиги орасида алоқа ва ўзаро муносабатларни 
таъминлайди. Жаҳон валюта тизими жаҳон пулларини амалдаги (функсионал) шаклларига 
асослангандир. Жаҳон пуллари деб халқаро муносабатларга (иқтисодий, сиёсий, маданий) 
хизмат кўрсатувчи пулларга айтилади. Жаҳон пуллари амалий (функсионал) шаклларининг 


51 
eволюцияси миллий пуллар ривожланиш eволюциясини бирмунча кечикиб қайтаради, яъни 
олтин пуллардан - кредит пулларга. Бундай қонуният асосида жаҳон Валюта тизими ХХ асрга 
келиб бир ёки бир неча етакчи давлатларнинг миллий валюталарига (анъанавий ёки 
йевровалюта шаклида) ёки халқаро валюта бирлигига (СДР, ЙЕВРО) асосланади. 
Назарияда валюта категорияси билан боғлиқ валюта муносабатлари тушунчаси мавжуд. 
Халқаро Валюта муносабатлари – бу, валютанинг жаҳон хўжалигида амал қилиши борасида 
шаклланадиган ва миллий хўжаликлар фаолияти натижаларининг ўзаро алмашувига хизмат 
кўрсатадиган ижтимоий муносабатлар йиғиндисидир
5
. Ёки давлатлар, жаҳон валюта 
бозорининг субъектлари, муайян давлатнинг резидент ёки норезидент шахслари орасида 
валюталарни сотиш, сотиб олиш, мажбуриятларни бажариш ва бошқа шу каби жараёнларда 
вужудга келадиган муносабатлар мажмуидир.
6
Валюта муносабатларининг пайдо бўлиши, ўзгартирилиши ёки тугатилишининг ҳуқуқий 
асослари бўлиб, халқаро келишувлар ва давлатнинг ички қонун ва қоидалари ҳисобланади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish