www.ziyouz.com кутубхонаси
29
(«Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан)
Абдураҳмон ибн Авфнинг (р.а.) дуоси
Абу Ҳаййож ал-Асадийдан (р.а.): «Бир куни Байтуллоҳни тавоф қиларкан, бир одамнинг
фақатгина тинимсиз: «Аллоҳим! Мени нафсимнинг очкўзлиги (таъмагирлиги) дан асра!» дея
дуо қилаётганини кўрдим. Унга яқинлашиб дедим:
– Аллоҳдан шундан бошқа сўрайдиган нарсанг йўқми? Фақат биргина дуони қайтаряпсан?
– Агар нафсимнинг очкўзлигидан (таъмагирлигидан) сақлансам, на ўғрилик, на зино ва на
бирор гуноҳ қиламан, – деди.
Қарасам, бу одам Абдураҳмон ибн Авф розийаллоҳу анҳу экан.
(Тафсири Ибни Касирдан)
Ҳазрати Алининг (р.а.) дуолари
Аъ`узу бика мин жаҳдил бал`аи ва даркиш-шиқ`а’и ва шаматат’ил аъд`а’и ва аъ`узу бика
минас-сижни вал-қойди вас-савти.
Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс
этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма инн`а зун`убий л`а тазуррука ва инн`а раҳматака ийй`айа л`а танқусука.
Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар бермайди, Сенинг менга марҳамат қилишинг
Сендан ҳеч нарсани
камайтириб қўймайди.
Ҳазрати Абу Бакрнинг (р.а.) дуолари
Алл`оҳумма ҳаблий ийм`анан ва яқ`ийнан ва муъ`аф`атан ва ниййатан.
Аллоҳим! Менга имон, сидқидиллик, соғлиқ, офият ва соғлом бир ният бер.
Алл`оҳуммажъал хойро ъум`урий `ахироҳу ва хойро амали ва хав`атимаҳу ва хойро
айй`амий явма алқ`ока.
Аллоҳим! Умримнинг энг хайрлиси, умримнинг сўнги, амалимнинг энг хайрлиси, амалимнинг
сўнги ва кунларимнинг энг хайрлиси Сенинг ҳузурингга чиқадиган куним бўлсин».
Ҳазрати Умарнинг (р.а.) дуолари
Алл`оҳумма инн`ий аъ`узу бика ан таъхузан`ий ъал`а ғирратин ав тазаран`ий фий
ғафлатин, ав тажъалн`ий-ғ`офил`ийна.
Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ёхуд ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан
қилишингдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма таваффан`ий маъал абр`ори, ва л`а тажъалн`ий фил ашр`ари ва қ`иний
аз`абанн`ари ва алҳиқний бил-аҳй`ар.
Аллоҳим! Мени яхшилар орасида ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва
яхшилар қаторига қўшгин.
Ҳазрати Билолнинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Менинг ёмонликларим ва нуқсонларимни кечиргин.
Абу Дардонинг (р.а.) дуоси
Билол ибн Саъддан (р.а.):
Абу Дардо (р.а.) дер эди.:
– Аллоҳим! Хаёл тарқоқлигидан паноҳ сўрайман.
– Хаёл тарқоқлиги нима? – дея сўрашди.
– Кишининг ҳар бир дарада бир нарсасининг бўлишидир, – дея жавоб берди у.
– Аллоҳим! Олимларнинг қалбларининг менга лаънат ўқишидан паноҳ сўрайман, – дея дуо
Мен ҳам намоз ўқийман
Do'stlaringiz bilan baham: |