Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
44
— Ҳудайчи, Сулаймон ҳудайчи! — дейишдилар. 
Ҳудайчи қўрғон беги қотиға етиб, бек ҳазратлари-нинг ҳозир етиб келишларига башорат 
берди, яна оти-нинг бошини буриб йигитлари билан орқаға қайтди. Ҳудай-чибошининг 
хабаридан бу кунги улуғ музаффариятни қутлағали Азизбекнинг келиши маълум бўлар эди. 
Ҳудайчи жўнағач, қўрғон бегининг пайтавасига қурт тушиб, типирчилаб қолди ва у ёқдан-бу 
ёққа югира бошлади: 
— Ҳой қўрғон устидаги азаматлар! Ҳозир бўлингиз, ясов тортингиз, бек келадирлар! Ҳой 
Ҳусайнбек, дарбо-забонларга югир, ҳозир турсинлар! Ғанибек юзбоши, сиз йигитларингизни 
тартиблангиз! Ясовулбоши, ҳозир бўлингиз! 
Қўрғоннинг қўруқ ўрнидаги қаҳрамонлар ҳаракатка келдилар, юқори қўруқдан бир поғона 
қуйиға тушиб саф-ясов тортдилар. Шовқин-сурон орасида қўрғон беги от устида қўрғоннинг у 
бошидан-бу бошиға чопиб: 
— Ҳозир бўл, йигитлар! Тартибингни тузат, саломга тайёрлан! — деб қичқириб юрар эди. 
Қаҳрамонлар қўлларидағи милтиқ, шашвар, ойболта, қилич ва найзалари билан тизилишиб 
олдилар. Сафнинг ўрта еридан яшил байроқ кўтарилди. Шунинг билан Азиз парвоначининг ис-
тиқболиға лозим ва вожиб бўлған барча тартиб ва тантанага ҳозирланилған бўлинди. 
16. АЗИЗБEК 
Орадан уч-тўрт дақиқа ўткандан кейин Камолон тарафидан бир юз чамалиқ саркарда ва 
йигитлари билан Азизбек кўринди. Тилла жабдуқли қизил айғирға минган, қуёш ёғдуси билан 
турлик туска кириб товланадирған, ёқа ва этакларига олтин уқа тутилган кимхоб тўн кийиб, 
белидаги олтин камарга кумуш қинли жазоири қилич осқан, бошиға оқ шоҳидан салла ўраб, 
оёқларини кумуш узангига тираган, сийрак қошлик, чўққи соқол, буғдой ранглик, қирқ беш-
елли ёшлар чамалиқ бир киши эди. Унинг орқасидан қора отға отланиб, зангори мовутдан 
уқалик тўн кийган, кумуш камарнинг ўнг томониға қилич, сўлиға тўфангча қистирған, бошиға 
барра попоқ кийиб, жин ялаған деганларидек қошсиз, қорамтил юзлик, икки чакагининг устида 
бир оз, иягида бир оз сийрак, кўримсиз қора соқоллиқ, кўзлари ичига ботиғроқ, аммо қон 
қуйилғансумон бир киши келар эди. Бу киши Азизбекнинг амри лашкари ва ўнг қўли бўлған 
Райимбек додхоҳ эди. Унинг қаторидағи иккинчи киши кичикроқ саман отка отланиб, устига 
Бухоронинг ола байроқ матасидан чопон кийиб, камар ўрнига чопонини тугмалаган, бошиға 
катта салла ўраб, қамчи сопи билан эгарнинг қошиға такя қилған; тўла кўркам юзлик, катта 
малла кўзлик, узун мош-гуруч соқоллик мулланамо бир зот бўлиб, бу киши яроқсиз эди. 
Азизбек орқасидан келгучи бу икки отлиқдан сўнг сипоҳлар туркуми бошланиб, зангор 
мовутдан тиззагача тушкан калта камзул, қизил мовутдан шим, оёғида сағри этик, бошда 
Райимбек додхоҳнинг бошидағидек попоқ, аммо уст томони қизил мовутдан, оқ қайишдан 
камар, сўлиға қилич осилиб, ўнг томонига тўфангча қисти-рилған ҳар қаторда тўрттадан отлиқ 
келмакда эдилар. Сипоҳларнинг кексаликлари тўғрисидаги нуқсонни эътиборга олинмаса
кўриниш мунтазам эди. 
Қўрғон устида ясов тотқан қаҳрамонлар қўл боғлаб икки букилгансумон таъзим билан 
Азизбекни илга-рига ўтказа бошладилар. Азизбек уларга қарши олтин соплик қамчисини 
кўкрагига кўндаланг қўйиб боши билан ҳам жавоб ишораси бериб олдинлар эди. Шу кезда 
бошлар уюми ёнида турған қўрғон бегиси отидан ерга тушиб жиловини қовуштирилган қўллари 
орасиға олди. Бошлар уюми билан Азизбек ораси қирқ-елли от адими қолған эди. Азизбек 
қаҳрамонларнинг саломларига жавоб қайтаришни ҳам унутиб, кўзини кесик бошларга тикди. 
Азизбекнинг орқасидағи саркарда ва сипоҳлар ҳам бу даҳшат уюмига эгарга қийшиқ ўлтуриб 
томоша қилиб келар эдилар. Азизбек кишилари билан бошлар ёниға келиб тўхтади. 
Азизбек бир мунча вақт бошларни томоша қилиб турди-да, қаршида қўл боғлаған қўрғон 
бегига қараб илжайди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish