Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
107
— Устакам-ку! — деди. Онаси нари-берида даканасини тузатиб ўрнидан турди. Салом-
аликдан сўнг сўрашдиқ. Саодат тегимга кўрпача ёзди, мен қўйнимдағини олиб ўртага қўйдим. 
Фотиҳадан сўнг бир оз ётсирашиб, уялишиб очилишолмай қолдиқ. Сўнгра кампир Саодатнинг 
маним тўғримда айтатурган сўзларидан муқаддима қилиб деди: 
— Саодат сизни худда ўз акасидек яхши кўрадир, тунов кун ироқи собун олғил, деб ўттуз 
пул берган экансиз. Собунни олиб келгач, ётиб уйқуси келмади, вой устакамдан айланай, вой 
устакамнинг умрини худо бахтимга узун қилсин, деб бутун тонгни тонг отдириб дуо қилиб 
чиқди. 
Бу сўзни кампир сўзлар экан, мен ўнғайсизланиб кетиб ер остидан Саодатка қараб қўйдим. 
Саодат қизариб-бўзариб четка бурилиб олған эди. Кампир давом этди: — Мунчалик бизнинг 
ҳолимизға қайиш-ғанингиз учун беш вақт намознинг олдида мен ҳам ҳаққингизга дуо қилишни 
унутмайман ва ҳафта сайин қилиб турған марҳаматингизни кўриб ўйлайман: худо бандасига 
меҳрибон, ҳолимизнинг раҳмини еб саховатлик бу йигитни бизга учратди деб, кўнглингиздаги 
ҳар на тилагингиз ўзига айёндир. Сиз ятимларнинг раҳмини есангиз, сизнинг ғамингизни ўзи 
есин. Кампир бир уфлаб олғач, деди: — Манглайим шўрлик экан, болам, Саодатнинг Қаюмжон 
отлиқ бир акаси бор эди, ёши еттига чиқиб, отаси раҳматлик эндигина тўй қиламан деб 
турғанда, қизамиқ деган бир фалакат касал билан оғриб дунёдан ўтди, бунинг устига 
Саодатнинг отаси ҳам марҳум бўлиб бизларни ора йўлда қолдириб кетди. Лоақал шу бола 
бўлғанда ҳам эди, биз бу йўсун оғир кунларга қолмасми эдик, деб ўйлайман, — кўз ёшисини 
артиб сўзини битирди. — Бандасининг қўлидан келатургани оҳ-воҳдан нарига ўта олмас экан, 
болам!.. 
Мен кўнгил кўтарган бўлдим: 
— Олдингизда ёш бўлсалар ҳам қизингиз ва ўғлингиз бор экан, бу кун бўлмаса эртага ахир 
сиз ҳам ёруғлиқ кунга чиқиб қоларсиз, она, — дедим ва келтурган нарсамни кампирнинг 
олдиға суриб: — Шу арзи-маған нарсани Саодат билан укасига ҳайитликка олиб келган эдим, 
бу айбим учун албатта мендан койимассиз, дедим. 
— Одамгарчилиғингиздан ўргулай, — деди кампир ва оғзиға келган сўзлар билан дуо 
миннатдорчилик қила бошлади. Бояғи сўздан кейин уялғанича биздан узоқ-роқда ўлтурган 
Саодат секингина бизнинг ёнға келди ва қоғозға ўралған кийимликни очиб атласни олди. «Бу 
менгами?» деб мендан сўради ва жавобимни кутиб ҳам турмай йўллик бўзни олди. «Бу 
Сайфига», деди. Унинг орасидағи одими бўзни кўруб: «Бу ойимга», деди. Саодат бу нарсаларни 
жуда оддий қилиб кўрди ва соддача ҳалиги сўзларни айтиб қўйди. Гўё бу нарсаларни 
илгаридан куткан эди. Атласни яхшилаб кўриб чиқғач, ёқтирғандек бўлди, бир менга ва бир 
атласка қараб туриб нимадир айтмакчи бўлса ҳам айталмади. Мен нима демакчи бўлғанлиғини 
сезган эдим. Бу орада биз кампир билан ҳасратлашиб турған эдик, ул келиб сўзни бўлди: 
— Устака, — деди, мен қарадим. — Рўзамисиз? 
— Рўзаман. 
— Рўза бўлмасангиз чой қайнатар эдим, — деди. Онаси кулди. 
— Чойни ҳайитда келганимда қайнатиб берарсан, — дедим. 
— Ҳайитда келсангиз ош ҳам қилиб берар эдим, — деди ва онасиға қаради. 
— Акангга ҳар нарса қилсанг ҳам арзийдир, қизим,— деди кампир ва на учундир кўзига ёш 
олди, мен ҳам аранг кўз ёшимни тўхтатиб қолдим. 
— Бўлмаса бу кун ифтор қилақолинг. — Саодатнинг бу сўзига онаси ҳам қўшилишди. Мен 
узр айтдим. Лекин ҳақиқатда эса, Саодат билан бирга ўлтуриб ифтор қи-лишни кўнгил истай 
бошлаған эди. Узоқ сўзлашиб ўлтурдим, бу уйдан чиқиб кетким келмас, бир соат орасида 
тамоман очилиб-сочилиб кеткан Саодатнинг болаларча қилиғини кўриб тўймас эдим. Саодат 
гоҳ мен билан, гоҳ атлас билан машғул, бояғи уялиб туришини бир ёққа йиғишдириб қўйған, 
онаси билан мени кулдириб, анча-гина кўтарилиб қолған латиф кўкраги устига «сенгинадан 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish