www.ziyouz.com кутубхонаси
31
қайтиб кўзгуга кўзи тушдию ногаҳон вужуди бўйлаб югурган илоҳий қон миясига урилиб, гўё
мудраб ётган ҳужайраларни уйғотиб юборди.
Мўйсафиднинг ажинлари мисоли дарз кетган кўзгу мукаммал манзара касб эта бошлади.
Унинг бир бурчагида мўьжазгина «Умид» пайдо бўлди. Ажабо, ул бахтиқаронинг ёноғида ёш!
Сафсар йиғлаяпти... (У йиғламай ким йиғласин!) Ёш томчилари бора-бора манзарани тўлдирди.
Ана шу аламли томчилар орасида — ўртада юз-қўли қонга беланган Аламзаданинг ўзи. «А л а м
з а д а».
Рассомни узоқ йиллар унутилган бир титроқ чулғаб олди.
1991
www.ziyouz.com
2008
Do'stlaringiz bilan baham: |