www.ziyouz.com кутубхонаси
9
— Қаёққа кетяпсан?
— Ётоқхонага.
— Қанақа ётоқхона? Нима қиласан у ерда?
— Бир танишимнинг хонасида турибман. Вақтинча.
— Менга қара, нима бўлди ўзи? — Пакана уни иягидан олиб ўзига қаратди-ю, жавдироқ
кўзлардан шувиллаб оқаётган ёшни кўриб юраги орқага тортиб кетгудек бўлди. Сўнг бошдан-
оёқ разм солиб чиқди. Афтодаҳол. Бу қизга бир бало бўлган. Ёноқларининг эти қочиб, баттар
туртиб чиққан, бурун сўррайган. Эгнидаги кенг, узун атлас кўйлакнинг олди кўтарилиб, орқаси
осилиб турибди. Аҳвол маълум.
Уйидагалар сезиб қолиб, ҳайдаб юборишибди. Вассалом.
— Нега менинг оддимга келмадинг? — деди Пакана саросимада бошқа гап тополмай, зил
кетиб.
—
Ўзингиз, энди келма, деган эдингиз.
Ён-верларидан у ёқ-бу ёққа ясан-тусан сулувлар ўтиб турар, кўз қамашар, дил талпинар,
орзиқар... улар орасида хунуги, балки энг хунуги мана шу қиз эди ҳозир.
Шундай бўлгани билан Пакана яхши одам эди, олижаноб эди. Айни тобда ана шу бенаво
бандаи ожизага нисбатан туғилган шафқат ҳисси унинг сернаъма кўнглини тўлдириб, қолган
барча худбин туйғуларни сиқиб чиқарди.
— Ўзимнинг хунуги-им! — деди банди дили бўшашганича уни бағрига олиб. — Уйга юр.
Арофат индамай эргашди.
Кейин... озгина можаро бўлди — номига, оқибати— шаҳарда кичкина, қишлоқда кичкина тўй
бўлди. Кейин тўнғич қизлари туғилди. Ширингина, талпинчоқ. Кейин — яна, яна. Хуллас, бир
вақтлар нодон қиз башорат қилмиш «ишқилиб, бахтли бўлсак бўлди».
Пакана бахтлими? Тўғри, уй-жойи бор, хотин, бола-чақаси бор. Аммо... хотинига кўнгли
илимади-илимади. Унга қарагиси келмайди, таъби тортмайди. Уни ўйласа, ғусса босади.
Худонинг ўзи кечирсин-у, учала фарзанди ҳам мастликда бўлган. Ажабки, бири биридан
зийрак, бижилдоқ. Демак, анов гап бидъат экан-да. Неча бор ажралмоқни қасд қилди. Лекин
бундай саришта рўзғорни, беминнат хотину ширин-ширин қизалоқларини тапглаб қаёққа
боради? Қизи бор одамнинг кўнгли юмшоқ бўларкан...
8
Замон ўзгарди, энди қиз-жувон эр танлайдиган бўлиб кетган. Танлаганда ҳам нуқул
узунидан бўлса, новчаси бўлса буларга! Ҳам дароз, ҳам жингалак сочига-ку нима етсин!
«Қадрли томошабин» Пакана, кўрсатувлар жадвали баҳона, ҳар хил олди-қочдилар
босиладиган енгилтакроқ бир рўзномага обуна эди. Уни қўлига олган заҳоти «Совчи» деган
жойига разм солади. Гўзал, хушқомат, замонавий, жозибадор, латофатли, билқиллаган
(ўзгиналарининг таърифи — «приятной полнота») хонимларга эр ёки жазман керак экан.
Талабгорнинг бўйи 180—190, аммо зинҳор-базинҳор 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги шарт.
Амриқо ёки бошқа бирон бойроқ араб мамлакатини кўзлаб турган тадбиркор, корчалон
жаноблардан бўлса-ку, яна ҳам яхши, нур устига нур. Лекин энг муҳими — бўйи, қадди-қомати!
170 сантиметрдан бир мири кам бўлсаям — чиқит, туёғини шиқиллатаверсин. Новча бўлса-чи,
нодону молтабиат чиқса ҳам майли, тўнкалик қилсаям марҳамат, ҳар куни итдек ичиб келиб
тепкиласаям — бош устига! Тавба!
Пакана бу рўзномани қўлга олмаслиги, ўша шарманда жойига кўз ташламаслиги ҳам
мумкин, албатта. Мумкин-у, биргина нарсадан умидвор-да: бўй-пўйининг аҳамияти йўқ,
паканасиям бўлаверади, одам бўлса бас, деган эълон чиқиб қолармикан?.. Қаёқда!
Ҳаммасига...
Йўқ-йўқ, ўшанақаси топилиб қолса, дарров югуриб бормоқчи эмас, илинжи бошқа ёқдан.
Пакананинг ошиқ кўнгли (қисса). Эркин Аъзам
Do'stlaringiz bilan baham: |