Microsoft Word kr pakana ziyouz com doc



Download 360,63 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/31
Sana22.02.2022
Hajmi360,63 Kb.
#84311
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Erkin A'zam. Pakananing oshiq ko'ngli (qissa) [uzsmart.uz]

www.ziyouz.com кутубхонаси 
6
Шулардан бирортаси билан никоҳдан ўтасан, кейин... 
— Никоҳ? 
— Сохта никоҳ-да. 
— Сохта никоҳ?! — Пакананинг юраги ёрилгудек бўлди. 
— Шошмай турсанг-чи! Кейин сизларни, ёш келин-куёвни бирор жойга рўйхатга тиркаб, уй 
олиб берамиз. Икки-уч ой бирга яшагандек бўласизлар. Шошмагин-да, номига, қоғозда. Кизни 
буткул кўрмаслигинг ҳам мумкин, паспорти бўлса бас. Паспорт нима, беш-ўн сўмга янгилаб 
беради. Қотирамиз. Кейин эса расман ажрашасизлар. Баҳонада уйли бўлиб қоласан, хумпар. 
Ана у ёғи хоҳлаганингга... Уй-жойли одамга люббойи жон дейди. Қарасам, бу юришда, бир 
бошинг билан ҳеч ким сенга уй бермайди. Тем более, театринг. Берса, ётоқ-потоқ берар. Сенга 
тўғри келмайди. Яхши йигит экансан, менга ёқиб қолдинг. Бармоқларинг шифобахш, биотокинг 
бор сен боланинг, жонимга ора кирди. (Аслида, гавдаси нозикроқ бўлгани билан Пакананинг 
қўллари чайир, сиртдан озода кўринадиган рассомчиликнинг қора ишларида пишиб, пай 
бойлаб кетган, холос.) Сенга шундай бир яхшилик қилмасам, номардликка киради. Қалай, 
маъқулми режа? 
— Маъқул-у, қийин ишми дейман-да. Ақл бовар қилмайди, — деди афсунланиб қолган 
Пакана. 
— Ланжликни қўй. Ишнинг осони бор эканми? Албатта, совға-повға бериб қизни рози қилиш 
керак бўлади. Майли, бу ёғини менга қўйиб бер, ўзим гаплашаман. Қайсиси тузук? Арофат, а? 
Меҳнаткаш, камтар, ювош. Вдруг, а?.. — Левон амаки шўхлик билан кўз қисиб қўйди. — Сен 
кўнсанг бас, ишни бошлайверамиз. Қотирамиз! 
Пакана индамади. Ҳанг-манг эди. Тақдир подшоси уларни атай шу ерга йиғиб, айни 
лаҳзаларда келажак ҳаёти ҳал қилинаётганини у ҳали билмасди, бунга сира-сира 
ишонолмасди. 
Рассом бўлинмадаги ҳамширалар билан апоқ-чапоқ бўлиб кетган, даволовчи дўхтиридан 
тортиб бу қақажонларгача — каттаю кичик барининг аксини қоратош билан бир тахта-бир 
тахта қалин қоғозга солиб берган эди. Ҳаммаси ундан миннатдор. Қарангки, қелиб-келиб 
биргина Арофатнинг расмини чизмабди. Ўзи сўрагани ҳам йўқ бир оғиз. Ишдан бошқасини 
билмай ерга қараб юрадиган, дугоналарига нисбатан хунукроқ бу камгап қизни чизиш истаги 
ҳам туғилмаган эди. 
Тавба, Левон амаки у билан нима деб гаплашди, нима ваъда қилди (кейин маълум 
бўлишича, қуруқ гапдан бошқа ҳеч вақо), икки кундан сўнг Арофат хона холи пайтда кириб, 
газетага ўралган паспортини Пакананинг ёстиғи устига қўйиб кетибди. 
Эртаси куни Левон амакининг ўзига ўхшаган тадбиркор бир оғайниси ёш «келин-куёв»ни 
машинасига ўтқазиб, хуфия йўл билан бирпасда никоҳдан ўтказиб келди. Қайтганларида 
меҳрибон «ота ва қайнота» бир даста лолаю бир шиша шампанни тайёрлаб ўтирган экан... 
Ҳаммаси осонгина ҳал бўлди. Худди тушда кечаётгандек. 
«Ота-бола» олдинма-кетин шифохонадан тузалиб чиқишгач, Пакана Арофатнинг олдига 
келиб-кетиб, қолган майда-чуйда қоғозларни ҳозирлади. Кейин уларни элтиб уй-жой 
бошқармасида каттакон бўлиб ишлайдиган Левон амакининг қўлига топширди. Ҳафта ўтмай 
«келин-куёв» асосан қизиникида яшайдиган тўқсон яшар бир ўрис кампирнинг ҳужрасига 
расман рўйхатга тиркалди. Бир хонаю газ ўчоқли бир даҳлиздан иборат бу бошпана шаҳарнинг 
қоқ марказида, Инқилоб хиёбонига яқин қисир дарахтларга кўмилган серсоя ҳовлилардан 
бирида эди. Ҳовлининг тўрт тарафи мана шунақа пастқам-пастқам уй-жойлар, ўзидан қолган 
қари-қартанг истиқомат қилади. Ўртадаги каттакон қувурдан кун-уззукун сув шалдираб ётади 
— тескари фаввора. Биров билан бировнинг иши йўқ. Бошқа нима керак бўйдоқ йигитга! 
Паканалигига қарамай, уни шу ердагана расмона одам деб билишар, ҳурмат қилишар эди. 
Ўзиям уларга ўрганиб қолди. Ғариб-бенаво чол-кампирдан нима зиён! Вакти-вақти билан 
уларнинг ҳожатини чиқаради: дўкондан ул-бул келтириб беради, куйиб қолган 


Пакананинг ошиқ кўнгли (қисса). Эркин Аъзам 

Download 360,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish