21
Adobe Photoshop редактори профессионал график редакторларга киради.
Дастлаб бу редактор растрли графика билан ишлашга мўлжалланган эди,
аммо охирги версияларида растрли ва векторли графика билан ишлаш
интеграцияси ишлатила бошланди. Adobe Photoshop нинг инструментлари
CorelDraw ёки Adobe Illustrator ларнинг ёрдамисиз жуда кенг миқёсдаги
график ишларни бажаришни таъминлайди.
2. Векторли форматларда ишлаши
Adobe Photoshop векторли форма ва матнларни яратиш ва чоп қилишнинг
воситаларига эга. Бу воситалардан фойдаланиб
векторли расмларни ва
шрифтларни растрли расмлар билан бирлаштириш, уларга улаш ва жуда
чиройли дизайн тасвирлар ҳосил қилиш имконияти яратилади. Унинг янги
инструментлари масалан, «тўғри тўртбурчак», «бурчаклари ёй билан
алмаштирилган тўғри тўртбурчак», «эллипс», «кўпбурчак» ва «чизиқ»)
жуда кўп векторли формаларни яратиш имкониятини беради.
22
Бу инструментлар нафақат
махсус объектлар, балки бутун
қатламларни яратиш учун ҳам ишлатилади. Шунингдек, Adobe Illustrator
каби, Photoshop (7.0 ва 8.0 версиялари)
векторли объектлар билан
манипуляция қилишни таъминлайди: қўшиш (Add), айириш (Subtract),
чеклаш (Restrict) ва инвертирлаш (Invert). Бу амаллар тезликда векторли
объектларни мураккаб объектларга бирлаштириш имкониятини яратади.
Матнлар билан ишлаш
Photoshop 7.0 ва 8.0 версиялари сифатли матнли элементлар яратиш ва
уларни сифатли форматлаш ишларини амалга ошириш учун янги жуда
к
ўп инструментлар терилмасига эгадирлар. Масалан,
деформация
қилишнинг янги опцияларидан фойдаланиб шрифтларни бураш ва чўзиш
мумкин.
Шу
ҳoлда
ҳам
шрифтлар
таҳрирланувчи
ҳoлатларда
қолаверишади. Векторли матнларни бевосита чоп қилиш ёки улардан
PDF-файллар яратиш мумкин.
PDF форматига чиқариш опциялари
Компания Adobe компанияси ўз маҳсулотлари интеграциясини давом
эттириб, Photoshop да янада Adobe Portable Document Format (PDF)
формати ишлатилиши яхшиланди.
Қатламлар стили
Photoshop 8.0 да қатламларда махсус эффектлар яратиш учун интиутив
интерфейс яратилган. Махсус қатламлар учун эффектлар танлаш бўлимии
киритилган.
Тасвирларни деформация қилиш
Photoshop даги Liquify буйруғи билан тасвирни деформация қилиш
мумкин. Масалан, интерактив чўзиш, бураш, қисиш, соҳанинг
баъзи
қисмларини кичрайтириш ва кенгайтириш ҳисобига тасвирларни
деформациялаш мумкин.
Photoshop8.0 нинг Adobe Image Ready дастури билан интеграллашуви
Adobe Photoshop 8.0 да Adobe Image Ready дастури билан
интеграллашуви натижасида Web учун ўз инстументлари кенгайтирилган.
Графика яратиш учун векторли воситалар билан интеграллашув ва янги
«Қатлам учун стил» тушунчаси киритилиши билан
Web учун жуда реал
тасвирлар яратиш имконияти яратилган. ImageReady дастури Web учун
анимациялар яратиш ва ҳар хил график эффектлар яратиш учун хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: