342-модда. Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро
этиш, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартириш
Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар
мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра
суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш
усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Суд ҳужжатининг ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, агар
ваколатли давлат органининг қарори ёки тарафларнинг келишуви билан бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, бир йилдан ошмаган муддатга берилиши мумкин.
Суд қарздорга ҳужжатни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш имконини берганда
суд ҳужжатининг ижро этилишини ушбу Кодекснинг
8-бобида
назарда тутилган тартибда
таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Суд ҳужжати ижросини кечиктириш ҳақидаги ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш
тўғрисидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақидаги ариза судга келиб тушган
кундан эътиборан йигирма кунлик муддатда суд томонидан суд мажлисида кўриб чиқилади.
Агар суд ҳужжатининг ижроси давлат ижрочисининг иш юритувида бўлса,
ундирувчи, қарздор ва давлат ижрочиси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза
келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали,
ушбу Кодекснинг
127-моддасида
назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси
ундирувчига, қарздорга, шунингдек, агар суд ҳужжатининг ижроси давлат ижрочисининг иш
юритувида бўлса, давлат ижрочисига юборилади.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
343
,
344-моддалари
, Ўзбекистон Республикаси «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг
32-моддаси
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 161-сонли «Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида»ги қарорининг
10-
банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун
ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг
9-банди
, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
«Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг
18-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |