Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
57
Икки дўст чиқиб, намозгоҳга келишди ва уйқудаги тижоратчиларга пойлоқчилик қила 
бошлашди. Соатлаб йўл босиб, чарчоқдан ҳеч нарсани сезмай дам олаётган бу одамларнинг 
қаерданлиги ҳам номаълум эди. Ҳазрати Умар ва у кишининг ҳамроҳи карвон атрофини 
айланиб юраркан, яқин уйларнинг биридан юракни ўртаган бола йиғиси эшитилди. Икки 
ҳамроҳ чидолмай, ўша хонадонга йўл олишди. Эшикни бир аёл очди. 
— 
Қизим, Аллоҳдан қўрқмайсанми, бу болага қара! Одамнинг юрак-бағрини ўртаб юборди-
ку унинг йиғиси! 
Сўнг у ердан қайтиб келиб, қоровулчиликни давом эттиришди. Лекин чақалоқ ҳамон йиғлар 
эди. Кеча ярмидан ўтганда Ҳазрати Умар тағин ўша уйга борди. Эшикни яна ўша аёл очди. 
Халифа аввалги танбеҳини такрорлаб, изига қайтди. Тонг ёришар пайтда яна ўша тарафдан йиғи 
товуши кела бошлади. Бола тинмай биғилларди. Ҳазрати Умар бу сафар қаттиқроқ танбеҳ 
бермоқчи бўлди. 
— 
Жуда бемеҳр она экансан. Нега бу бола эрталабгача йиғлаб чиқди. Сабаби борми? 
Аёл уйқусизликдан чарчаган эди. У ҳам бола йиғисидан хурсанд эмасди, албатта. 
— 
Эй Аллоҳнинг бандаси, нима қилай, ахир... Овқат едирсам, емаса. Қорни тўймасдан 
ухлолмаса. Нима қилишни билмай бошим қотди. Мен ҳам жигарбандимнинг хадеб 
йиғлайверишини истамайман. 
Аёлнинг тун бўйи ухламагани аниқ эди. Бир бегона киши сиқиладию, ўзи сиқилмайдими? 
Ахир, ўзи эмасми уни дунёга келтириб, тунларни бедор ўтказаётган? Аёл бутун умр ўз 
фарзандининг қувончу ғамига шерик бўлишга тайёр эди. 
— 
Боланг неча ешда? 
— 
Ҳали ёшга тўлмаган? 
Жавобдан Ҳазрати Умарнинг жаҳли чиқди. Кескин охангда: 
— 
Қанақа аёлсан ўзи? Нега уни сутдан чиқаряпсан? Аллоҳдан қўрқмайсанми? 
— 
Сутдан чиқармагунча Умар нафақа бермайди, бошқа иложим йўқ. Ўзимизнинг қорнимиз 
тўймаяпти-ку! Ортиқча бир-икки танга олиш учун уни сутдан чиқаришга қарор қилдим. 
Ҳазрати Умар устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди. Аёлнинг гаплари бошига мушт бўлиб 
тушган эди. Ҳазрати Умарнинг юраги фақат шу кеча ўртанган бўлса, аёл буни ҳар куни бошдан 
кечирарди. «Кўй, кизим, уни сутдан чиқарма. Мен амирул мўминин Умарман дея олмади. Бунга 
уят деган туйғу йўл қўймади. 
— 
Чакалоқни эмизавер-чи, бир чораси топилади, иншаАллоҳ — деб чиқиб кетди. 
Аёлга дакки бериш мақсадида кирган Ҳазрати Умар ўзи ундан яхшигина дакки эшитган эди. 
Худо билади, нафақа олиш мақсадида сутдан кесилган яна қанча бола дод-фарёд қиляпти? 
Канчаси ўзи еёлмайдиган таомга мажбур қилиняпти? 
Бомдод намозини ўқиётганда ортдагилар халифа нега йиғлаётганини англай олишмади. 
Фақатгина «Онанг сени йўқотгур Умар, яна қанча мусулмон қорни тўймай, қабрга кирган экан-
а?» деб пичирлаб қўйгани кулоқларга чалинди. 
Кейин жарчиларга Мадина кўчаларига чиқиб, болаларни сутдан чиқаришга 
шошилмасликни, уларга ҳам нафака тайинланажагини билдиришни буюрди. Қолган шаҳарларга 
ҳам мактуб йўлланиб, юқоридаги гаплар халққа маълум қилинди. 
Ўша кеча эшикни очган аёл келган одам амирул мўминин Умар эканини билганмикан? 
Буниси бизга қоронғу. Лекин эшитган эълонлари билан ўша тун ташриф буюрган одамнинг 
«
бир чораси топилиб қолар», деган гапи ўртасида қандайдир боғлиқлик мавжудлигини 
сезгандир. (Ибн Касир, «Ал-бидоя») 
Ўша аёлга ҳам, у сабаб шундай савобли ишни бошлаб берган буюк халифага ҳам Аллоҳнинг 
раҳмати бўлсин! 
Шом тарафдаги аҳвол 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish