Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
51
қилсин? Ўзи келишган, юзлари оппоқ, ёноклари қирмизи, аммо бир кўзи ғилай эди. Бутунлай 
камбағал бўлган Зиёд ўзининг ақл-заковати ва иқтидори туфайли қисқа муддатда ўқиш-ёзишни 
ўрганиб олган эди. 
Ҳозир у араб тилида яхши гапирарди. Йиллар ўтиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам ҳадисларида учрайдиган ғариб (кам ишлатилган ва тушуниш қийин) сўзларни 
изоҳлашда Зиёднинг нутқларидан фойдаланилади. У кейинчалик араб нотиқлари орасида ўз 
ўрнига эга бўлади. Ҳозир эса, у сиёсий фаолиятидаги илк зинага қадам қўйган эди. 
* * * 
Шундай қилиб, мусулмонлар ушбу ерларга ҳам ўрнашиб қолди. Масжид барпо этилди, 
уйлар қурилди, боғлар яратилди. Шу тариқа Басра шаҳрига тамал тоши қўйилди. 
Девон тузилиши — маош тайинланиши 
Ҳазрати Умарнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин энг яхши кўрган 
кишиси Ҳазрати Абу Бакр эди. Ҳазрати Умар у зотни шу даражада яхши кўрардики, Абу Бакр 
бор жамоага халифа бўлишдан кўра, у кишининг олдида тиз чўкиб, бошини танада жудо 
қилдириш афзалроқ эди. 
Ҳазрати Умар, ҳижрат давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳлик 
қилиш етиб бўлмас шараф, деб ҳисобларди. Айникса, Расули акрам билан ғорда уч кун бирга 
бўлишни бетакрор бахт онлари ҳисоблаб: «Аллоҳга қасамки, Абу Бакрнинг ғорда Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтказган бир куни Умар ва унинг хонадонидан 
қадрлироқдир», деб самимиятларини изҳор этган эди. 
Лекин ҳар доим ҳам Ҳазрати Умар билан Абу Бакрнинг фикрлари бир жойдан 
чиқавермаган. Ҳазрати Умар баъзида дўстини бир оз танқид қилиб, қарши фикрларини ошкора 
айтар эди. Баъзида у зотнинг фикрига бутунлай қарама-қарши фикрни ўртага ташларди. 
Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўнгилларини хижил қилган бирон 
воқеа рўй берса, Ҳазрати Умар: «Рухсат беринг, Расулуллоҳ бу мунофиқнинг калласини олай», 
дерди. Аммо Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Умарнинг шу каби таклифига 
жавобан, Умар, шундай қилавер, деб бирон маротаба айтмаганлар. Аксинча, Ҳазрати Умарни 
ҳовурдан туширар ва бордию шундай йўл тутилса, чиқиш эҳтимоли бўлган фитнани 
тушунтирар эдилар. Бундай пайтларда Ҳазрати Абу Бакр бирон марта юқоридагидек таклиф 
билан чиқмаган. У киши воқеаларга фойда ва зарар жиҳатидан баҳо берар, нафи кўпроқ бўлган 
ечимни изларди. Шунинг учун кўпинча Ҳазрати Умарнинг қарори Ҳазрати Абу Бакрникига 
тескари бўлиб қоларди. Масалан, кичик қусурлардан холи бўлмаган Холид ибн Валид Ҳазрати 
Абу Бакр тарафидан лавозимида қолдирилган бўлса, Ҳазрати Умар имкон бўлди дегунча, уни 
вазифасидан озод қилди. Ўлжа тақсимотида ҳам икки дўстнинг фикрлари бошқа-бошқа жойдан 
чиққан. 
Ҳазрати Абу Бакр ўлжани таркатишда инсоннинг табиий эҳтиёжларини ҳисобга олган, яъни, 
эркагу аёл, хожаю қулга баб-баравар улуш ажратган. Инсоннинг шахсий устунлигини Аллоҳ 
мукофотлайди. Зеро, шараф эгасининг ҳам, авомдан бўлган одамнинг ҳам қорни бир коса 
овқатга тўяди. Ҳазрати Абу Бакр икки йилу беш ойлик халифаликларида худди шу тамойилга 
асосланган ҳолда ўлжани тақсим қилди. 
Абу Бакр ўлжани олиб келинган заҳоти тарқатиб юбориш керак, деб ҳисобларди. Шунинг 
учун у зотнинг вафотидан кейин ҳазинада бор-йўғи бир дирҳам қолган эди. Бир чеккада турган 
қопни қоққанида тушган бу пулни тақсимлаб бўлмаслиги туфайли қолиб кетган эди. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида «Байтулмол» йўқлиги сабабли Ҳазрати 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish