Microsoft Word ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#143401
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
бораётганини туйди ва бутун оғирлигини гарпунга солиб, уни борган сари чуқур суқа борди. 
Шунда балиқ ўлим билан ҳамнишин бўлиб қолганига қарамай ҳаракатга кирди, гўё ўзининг 
тенги йўқ бўй-басти, бор гўзаллиги ва қудратини намойиш қилгандай денгиздан баланд 
кўтарилиб чиқди. Гўё у чол билан қайиқ устида муаллақ осилиб қолди. Кейин у чол ва чолнинг 
бутун қайиғига кўлоб-кўлоб сув ёғдириб денгизга гумбурлаб тушди. 
Чолни беҳоллик ва беҳузурлик ўз комига олди, кўзлари деярли ҳеч нарсани илғамай қўйди. 
Бироқ гарпун арқонини бўш қўйиб, уни тилимланиб кетган қўллари-да оҳиста тутамлай 
бошлади. Кўзлари яна равшан тортганда эса, у балиқнинг кумуш ранг қорнини осмонга қаратиб 
тўнтарилиб ётганини кўрди. Орқасидан гарпун дастаси қиялаб чиқиб турар, денгиз теграси эса 
унинг қора қонига бўялган эди. Бошда гўё бутун бир чақирим келадиган мовий сувни ғиж-ғиж 
балиқлар тўдаси қоплаб юборгандай қора доғ босди. Кейин бу доғ ёйилиб кетди ва паға-паға 
булутга ўхшаб қолди. Кумушсимон балиқ тўлқинларда оҳиста тебраниб турарди. 
Чол то кўзи яна тиниб кетмагунча, балиқдан кўз узмай турди. Сўнгра у гарпун арқонини 
битенгга устма-уст икки марта ўраб боғлади ва қўллари билан икки чаккасини ушлаб мункайди. 
«Нима бало бўла қолди-я, бу бошимга ўзи?—деди (у юзини қуйруқ қопламасига босаркан.— 
Мен кексайиб қолган одамман. Қаттиқ чарчадим. Аммо мен нима бўлганда ҳам мана бу балиқни 
ўлдирдим. У менга туғишган биродаримдан ҳам ортиқроқ. Энди бўлса майда-чуйда ишни бир 
ёқлик қилишгина қолди. 
Ҳозир балиқни қайиққа қантариб олишим учун арқонни тахт тутиб, уни сиртмоқ-сиртмоқ 
қилиб қўйишим керак. Мабодо биз икковлашиб балиқни қайиққа ортган бўлдиго, уни сувга лиқ 
тўлдириб қўйдиго, борингки, кейин челаклаб бўшатдиго, барибир, қайиқ бунақанги юкка дош 
беролмайди. Мен нима лозим бўлса ҳаммасини таппа-тахт қилиб қўйишим керак. Кейин 
балиқни бортга тортиб келтиришиму, чандиб ташлашим, елканни кўтариб, куч-кўрон билан 
жуфтак ростлашим керак бўлади». 
Чол арқонни балиқ жабраси ва жағларидан ўтказиб, бошини қуйруққа тирбанд қилиш 
мақсадида уни бортга тортиб келтира бошлади. 
«Уни кўргим келяпти,— деб ўйлади у,— ўз қўлларим билан ушлагим, қандай балиқ 
эканлигини бир билиб қўйгим келяпти. Ахир у — менинг бойлигим. Лекин, фақат шунинг ўзи 
учунгина уни ушлаб кўргим келаётгани йўқ. Мен аллақачон, ҳў ўшанда, гарпунни сопига довур 
урганимда, унинг юрагига қўл текизиб кўргандай бўлдим,— деб ўйларди у.— Ҳай, майли, энди 
уни яқинроқ олиб кел, бойла, думига сиртмоқ ташла, қайиққа ёпишиб турсин десанг, танасини 
ҳам сиртмоқлаб ол». 
— Қани, қария, ҳаракатингни қил,—деди у ўзига ва бир қултум сув ютинди.— Энди жанг 
тамом бўлди, аммо ҳали майда-чуйда иш бошдан ошиб ётибди. 
Чол аввал зилол осмонга, кейин улкан балиққа назар солди. Айрича диққат билан қуёшга 
қаради, «Ҳозир кун пешиндан сал оғибди. Пассат бўлса, авжига миняпти. Шу тобда чилвирни 
улаб-чатиб қўяй десам, бундан наф йўқ. Буни бола билан уйда дўндириб қўямиз». 
— Қани, бери кел-чи, балиқ! 
Аммо балиқ бери келишни ҳатто хаёлига ҳам келтирмас, тўлқинлар оғушида сокин чайқалар 
эди. Чолнинг ўзига қайиқни унга томон олиб боришга тўғри келди.
Чол унга шундоқ ёнма-ён келиб, балиқнинг боши қайиқ қуйруғига учма-уч келганда, яна 
бир карра унинг азим ҳайбатидан данг қолди. Кейин гарпун ар-қонини битенгдан ечиб олиб, 
уни балиқ жабраларидан ўтказди, бир учини жағидан тортиб чиқарди, балиқнинг қилич 
тумшуғига айлантириб ўради, кейин арқонни яна жабралардан ўтказди, яна балиқ тумшуғига 
ўради ва устма-уст битенгга чандиб ташлади. Қолган арқонни кесиб олиб, балиқ думини 
сиртмоқлаш учун қуйруққа ўтди. Балиқнинг туси заррин бинафша рангдан соф кумуш рангга 
ўтди, тасмалари бўлса, худди қуйруғи каби синиқ сафсар тусини олди. Бу тасмалар эркак 
кишининг керилган қўлларидан энлироқ эди, балиқнинг кўзлари эса, худди перископ ойнаклари 


Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish