www.ziyouz.com кутубхонаси
27
уларнинг шуъласида яққол кўзга ташланар эди. Чол унинг калласига пичоқ санчиб, қуйруқнинг
тахта кати остидан тортиб олди-да, оёғи билан босиб туриб, думидан то остки жағининг
тагигача чаққон тилиб чиқди. Сўнг пичоқни қўйди. Ўнг қўли билан балиқнинг ичак-чавоғию,
жабрасини суғуриб олди. Унинг қорин қопчиғи оғир ва шилимшиқ эди. Тилинганда, ичидан
икки учар балиқ чиқди. Улар ҳали бузилмаган, қаттиққина эди, чол ҳар икковини ҳам қайиқ
тубига ёнма-ён қўйди, ичак-чавоқларни эса денгизга улоқтирди. Улар чўккан жойда ялтиллаган
из қолди. Юлдузларнинг рангсиз шуъласида макрель ифлос бўз тусига кирган эдн. Чол балиқ
бошини оёғи билан босиб туриб, унинг бир ёнидан терисини шилиб олди. Кейин макрелни
ағдариб қўйди ва иккинчи ёнининг терисини шилди. Гўштини бошидан то думигача тилиб
чиқди.
Макрель скелетини денгизга улоқтиргач, сувда доиралар пайдо бўладими, йўқми деб, қараб
турди, аммо секин-секин чўкиб бораётган балиқ ашқол-дашқоли-нинг ялтироқ изидан бошқа
ҳеч вақо кўринмади. Чол ўгирилиб олди, ҳар иккала учар балиқни макрель бўлаклари орасига
қўйди ва пичоқни ғилофига солиб, яна қайта қайиқ бурнига томон оҳиста ўтиб олди. Унинг
елкаси чилвир залворидан эгилган, ўнг қўли билан эса балиқни тутиб борарди.
Жойига қайтиб келгач, макрель бўлакларини тахталар устига терди, буларнинг қаторига
учар балиқларни қўйди. Шундан кейин чилвирни елкасининг ҳали лат емаган жойига суриб
олди ва яна оғирликни планширга таянган чап қўлига ўтказди. Борт оша энгашиб, учар балиқни
денгизда чайиб олди. Бу орада қўли остида сувнинг қандай оқаётганига ҳам эътибор берди. У
макрель пўстини шилганида, ялтираб қолган қўли атрофида сувнинг доира ясаб ўтишига маҳлиё
бўлиб турди. Ҳозир у аввалгидан секипроқ оқарди. Чол кафтининг четинн қайиқ зийига ишқаб
туриб, қуйруқ тарафга оҳиста сузиб кетаётган фосфор зарраларини кўрди.
— У ё толди, ё нафас ростлаяпти,— деди чол. — Тезроқ овқатланиб, озгина ухлаб олиш
керак.
У гўшт бўлакларидан бирининг ярмини ва юлдузлар ёруғида тозалаб қўйилган учар
балиқлардан бирини еб олди. Овқатланар экан, чол тун ҳавоси борган сари совуқлашаётганини
сеза бошлади.
— Агар қовуриб ейилса борми, макрелдан кўра лаззатлироқ нарса йўқ,— деди у.— Аммо
хомлигида нақадар бемаза бу. Денгизга баний тузсиз ва лимонсиз чиқ-маганим бўлсин.
«Менда калла деган нарса бўлганда,— деб ўйлади у,— кун бўйи қайиқ бурнига сув қуйиб,
селгитиб турмасмидим,— кеч кирганда, қўлимда тузим бўларди. Айтмоқчи, макрелни кун
ботиш олдидангина тутган эдим-а. Шундай бўлса ҳам мен жуда кўп нарсаларни назардан
қочириб қўйибман. Қаранг-а, бутун бир бўлакни чайнаб бўлибман-ку, аммо кўнглимни
айнитаётгани йўқ».
Шарқ томонда осмон бети булутларга бурканмоқда эди ва таниш юлдузлар бирин-сирин ўча
бошлади. У гўё булутлар дарасига кириб бораётгандай кўринарди. Шамол тинди.
— Уч ёки тўрт кундан кейин ҳаво айнийди,— деди у.—Аммо бу ҳали на бугун бўлади, на
эртага. Балиқ ўзини осойишта тутаётган экан, мизғиб ол, қария.
У чилвирни ўнг қўлига олди ва бор гавдаси билан бортга ёнбошлаган ҳолда, қўлини
думғазаси билан босиб тушди. Кейин елкасидаги чилвирни сал қуйироққа силжитди ва уни чап
қўли билан ушлаб олди.
«Бармоқларим бўшашиб кетмагунча, ўнг қўлим чилвирни қўйиб юбормайди. Мабодо уйқуда
бармоқлар чилвирни қўйиб юборса, унинг денгизга қараб силжи-шини чап қўлим сезади-да,
мени уйғотади. Албатта ўнг қўлга осон бўлмайди. Аммо у қийинчиликка бардош беравериб,
ўрганиб қолган. Жуда бўлмаганда йигирма минут ёки ярим соат ухлаб олсам, шу ҳам катта
гап».
У бортга ёнбошлади, балиқнинг оғирлигини ўнг қўлига ўтказди ва ухлаб қолди.
Бу сафар тушига арслонлар эмас, саккиз ёки ўн милга чўзилиб кетган денгиз чўчқаларининг
Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |