Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

8-боб 
 
ЭНЕРГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТ 
8.1 2001 
йилдаги биринчи Атроф-муҳит ҳолати шарҳидан сўнгги воқеалар 
Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти 1997 йилда қабул 
қилинган “Энергиядан оқилона фойдаланиш ҳақидаги” қонунда расман эътироф этилган. Қонунга 2003 
йилда, энергетика соҳасида миллий ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш тизими жорий этилганда 
ўзгартириш киритилган. Мазкур эътироф муҳим ўрин тутди, чунки анъанавий равишда 
Ўзбекистоннинг энергетика тизимини ривожлантириш стратегиясида атроф-муҳит муҳофазасига етарли 
эътибор берилмаган. Унинг ўрнига, узоқ муддат давомида стратегия учта асосий мақсадлар: энергетика 
соҳасида мамлакат мустақиллигига эришиш, қишлоқ аҳолиси учун табиий газдан фойдаланиш 
имкониятини кўпайтириш ҳамда ички бозорни арзон энергия билан таъминлаб, саноат, қишлоқ 
хўжалиги ва ижтимоий муҳофаза соҳасида қиёсий устунликларни кучайтиришга қаратилган эди.
Ўзбекистоннинг тараққиёт сиёсати анъанавий тарзда импортни алмаштиришга қаратилган бўлиб, 
энергетика сиёсати мазкур сиёсатнинг ҳаётий муҳим омили бўлиб қолади. Арзон энергия нафақат 
нефтекимёвий саноат, балки металлургия ва қайта ишлаш саноатининг ривожланиши учун имкон 
яратади. Бу яна кенг миқёсдаги суғорилувчи қишлоқ хўжалиги (пахтачилик) узоқ масофаларга сув 
етказиб берилишига қарамлиги туфайлидир (8.1- жадвал). 
Қонун асосан декларация хусусиятига эга бўлиб, унда бевосита татбиқ воситалари кўзда тутилмаган ва 
Ўзбекистонни дунёнинг энергия бозорига интеграция жараёнига бевосита алоқадор эмас.
Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон, денгизга чиқиш икки мамлакат кесиб ўтиши лозимлиги ва 
Россия Федерациясининг транзит тармоқларидан тўлиқ қарамлиги сабабли Энергия Хартияси ва сўнг 
1995 йилда Энергия Хартияси битими ҳамда Энергия тежамкорлиги ва тегишли атроф-муҳитга оид 
жиҳатлар ҳақида протоколга қўшилиш орқали ўз манфаатларини ривожлантиришга интилмоқда.
Битимнинг моддаларини янада ривожлантирган ҳолда мазкур Протокол иштирокчи мамлакатлардан 
энергия тежамкорлигини юксалтиришга ҳамда энергетика циклининг атроф муҳитга салбий таъсирини 
камайтиришга қаратилган аниқ стратегик мақсадларни шакллантиришни талаб қилади. 
2000 йилда Ўзбекистонда энергия сарфи (ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳар бир бирлиги учун 
бирламчи энергия сарфи) Хитойдаги энергия сарфидан тахминан 4 баравар баланд ва Ҳукумат энергия 
тежаш бўйича чораларни кучайтиришга интилмоқда. 
“Энергиядан оқилона фойдаланиш ҳақида” Қонунга мувофиқ, 2002 йилда Вазирлар Маҳкамаси 2010 
йилгача Энергия тежамкорлиги Дастурини қабул қилди. Дастурнинг асосий мақсадлари қуйидагича: (i) 
энергия сақлаш масалаларини устувор йўналиш сифатида белгилаш ва уларни ҳал қилиш бўйича 
тегишли чораларни ишлаб чиқиш; (ii) энергия ресурсларидан фойдаланишда тежамкорликни 
юксалтириш ва энергия сақлашни тарғиботи; (iii) саноат секторида энергия сарфини камайтириш; ва (iv) 
бозорга йўналтирилган энергетика сектор ривожланиши қўллаб- қувватлаш. Дастурда белгиланган 
чоралар қаторида энергия ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган ташкилий ва 
таълимий хусусиятга эга чоралар чиқимларни оширмай, истиқболда тежамкорлик миқдори ЯИМнинг 5 
фоизига тенг бўлиши кўзда тутилган. 
2002 йилда қабул қилинган “Энергия тежамкорлиги дастури” атроф-муҳит муаммолари ва энергия 
тежамкорлиги масалаларини тўлиқ бирлаштирмайди. Ҳали атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган 
тўлақонли ва изчил дастур ҳақида гапиришга эрта бўлса ҳам, Дастурда ҳар бир тармоқ бўйича бирламчи 
ҳисоб-китоблар келтирилган: Ўзбекнефтегаз 1,148 шартли ёқилғи тоннаси (ш.ё.т.), Ўзбекэнерго 324 
(ш.ё.т.), саноат 1882 (ш.ё.т.), қишлоқ хўжалиги 403(ш.ё.т.), халқ истеъмоли товарлари ва савдо - 
93(ш.ё.т.), коммунал хизматлар, қурилиш ва транспорт- 125 (ш.ё.т.), маҳаллий давлат органлари 
(хокимиятлар) -(ш.ё.т.). 


138 
Агар 2002 йилда қабул қилинган Дастурнинг мониторинги ўтказилган бўлса ҳам, унинг натижалари 
ҳали эълон қилинмаган. Расмий ҳужжатлар ёки президент фармонларида унга ҳавола қилинмаган.
“Электр энергияси ҳақида” қонун лойиҳаси 2007 йилда тайёрланган бўлиб, у жумладан энергия 
тежамкорлигига ҳам оид ва ЎзР Президентининг 2001 йилги “Энергетика соҳасида иқтисодий 
ислоҳотларни кучайтириш ҳақида” фармонига ҳавола қилинади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish