Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Бутундунё маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисида конвенцияси 
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Таълим, Фан ва Маданият Ташкилоти (ЮНЕСКО)нинг Бутундунё 
маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисида конвенциясига қўшилган ва ўндан келиб 
чиқадиган мажбуриятларни тезкорлик билан бажариб келмоқда. Жаҳон мероси рўйхатига маданий 
қадрият учун тўрт хусусият киритилди. 2008 йилда маданий ва табиий мерос сифатида вақтинчалик 
рўйхатга 30дан ортиқ жой, жумладан минтақавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ўрганишнинг 
қизиқарли шакли бўлган Ипак йўлининг Марказий Осиё ва Хитой қисмларини жойлаш учун серияли 
номинациялар вақтинчалик рўйхатга олинди. Ғарбий Тиёншон (Тангритов) Чотқол биосфера давлат 
қўриқхона (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистоннинг трансчегара номинацияси) ЮНЕСКОнинг 
номинация учун кўриб чиқиладиган жойларнинг вақтинча рўйхатига киритилган. 2001 йил Маданий 
мерос объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида қонунга 2004 ва 2005 йилларда 
қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди, аммо унда ҳанузгача халқаро аҳамиятга эга маданий ва табиий 
мерос таърифи берилмаган. 
Тамакини назорат қилиш асосий конвенцияси 
Ўзбекистон Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг 2003 йил Тамакини назорат қилиш асосий 
конвенциясига қўшилмаган. Конвенциянинг 18-моддасида: “…Тарафлар тамаки етиштириш ва ишлаб 
чиқаришга алоқадор ҳолда атроф-муҳит ва кишиларнинг атроф-муҳит билан боғлиқ саломатлигини 
муҳофаза қилишга лозим эътибор берадилар...” - дейилади. 
Биологик хилма-хиллик тўғрисида конвенцияси 
Ўзбекистон биологик хилма-хиллик ва турлар муҳофазаси борасида баъзи чоралар кўрди. Биологик 
хилма-хиллик тўғрисида конвенцияга кўра 2006 йилда Конвенцияни бажариш ва самарадорлики 
тўғрисидаги учинчи миллий ҳисобот тақдим этилди, аммо тўртинчи ҳисобот анча пайсалга солинмоқда. 
Биохилма-хиллик стратегияси ва ҳаракат режаси 1998 йилда қабул қилинган бўлиб ўшандан бери бирон 
марта янгиланмади. 
Ўзбекистон Биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилмаган. Гарчи 2008–2012 йилларга 
мўлжалланган Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурида қўшилиш масаласи кўриб чиқилиши 
мумкин дейилган бўлса ҳам, бунга чоралар кўрилмади. Шунингдек, генерик модификацияланган 
организм ва/ёки ушбу воситага қўшилиш масаласини кўриб чиқиш ваколати ким, ёки қайси вазирликка 
юклангани ноаниқ. 
Ўсимлик ва ҳайвонот турларининг сақланиш мавқеини баҳолашга қамровли ёндашувни таъминлаб 
берадиган Табиатни сақлаш халқаро иттифоқининг 2008 йил Йўқолиб кетаётган турлар қизил рўйхатига 
кўра Ўзбекистонда 52 тур жиддий хавф остида/хавф остида/заифлашган қаторида, айни пайтда яна 415 
тур камроқ хатарда ва 5 тур тўғрисида маълумот етарли эмас. 2006 йилда Ўзбекистон миллий Қизил 


70 
китобни чиқарди, унда баъзи жиҳатлардан 2008 йил Халқаро қизил рўйхатга қараганда қаттиқроқ талаб 
қўйилган, қисман эса унга билан мос келади. Қизил рўйхат 1998 йил Биохилма-хиллик миллий 
стратегияси ва ҳаракат режасининг элементидир. У сақлаш ҳаракат режалари, икки томонлама ва 
минтақавий битимлар, шунингдек ҳимояларган ерларга тегишли қонун ҳужжатлари ва турли-туман 
қонун ва актлар, жумладан браконьерлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларга асос бўлиб хизмат қилади. 
Турларни муҳофаза қилиш яхлит кўринишда амалга оширилмайди, хилма-хил ижрочилар баъзан 
мувофиқлаштирилмаган тарзда иштирок этадилар. Ташвишли томони шуки, агар тезда чоралар 
кўрилмаса, муайян турлар учун глобал миқёсда энг муҳим ареални таъминлаб турган Ўзбекистонда 
кўпроқ турлар йўқ бўлиб кетади. Кўпинча маълумот етишмайди ва баъзан муҳофазаланган табиий 
ерларда ҳам ов қилиш давом этади. Бахтга қарши, муҳофазаланган табиий ерлардан ташқарида 
браконьерликнинг олдини олиш учун ҳуқуқий чоралар оз. ТМДҚ Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва 
табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат назоратининг 
браконьерликка қарши фаолияти ҳуқуқий қўллаб-қувватланса, фойда келтирарди, шунингдек 
браконьерликка доир махсус маълумот ва тадқиқот етишмаслигини инобатга олсак, ахборот янгиланиб 
турадиган маълумот базасини яратишга эҳтиёж сезилади. 
Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро 
савдо қилиш тўғрисидаги конвенцияси 
Конвенция ратификация қилинганидан бери Ўзбекистонда хавф остидаги турларга тегишли қонун 
ҳужжатлари, импорт, экспорт ва савдо лицензиялари ишлари такомиллаштирилди. ТМДҚ Давлат 
божхона қўмитаси билан ҳамкорликда чегарада қаттиқ назоратни таъминламоқда. Қушларнинг баъзи 
турларига айниқса эътибор берилмоқда. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилиш тезкор линия 
ташкил қилинган. 
Ёввойи ҳайвонларнинг кўчманчи турларини сақлаш буйича конвенцияси 
Ҳудудидан кўчманчи қушлар ўтишлари туфайли Ўзбекистон кўчманчи қуш турларига айниқса эътибор 
қаратди. Конвенция асос қилиниб икки ўзаро тушуниш меморандуми ишлаб чиқилди. Халқаро миқёсда
2008 йилдан бери Қизил рўйхатга киритилган кескин хавф остидаги тур бўлган оққуйруққа тегишли 
2005 йил Оққуйруқ (Saiga tatarica)ни сақлаш, тиклаш ва ундан барқорор фойдаланиш тўғрисидаги ўзаро 
тушуниш меморандуми каби битимлар Ўзбекистон томонидан 2006 йилда, шунингдек 2002 йил Хонгул 
(Cervus elaphus bactrianus)ни сақлаб қолиш ва тиклашга тегишли ўзаро тушуниш мемарандуми 
имзоланди. Тўрт орнитология муҳофазаланган табиий ҳудуд (заказник)
9
ва оққуйруқни ҳимоя қилиш ва 
миграцияси учун муҳофазаланган ер ташкил этилди. 
Конвенция шарофати билан Ўзбекистон Сибирь турнасини муҳофаза қилишда қатнашмоқда ва 
Тувалоқни муҳофаза қилиш битими ва ҳаракат режасига қўшилишни кўриб чиқмоқда. Шунингдек у 
2004 йилда Африка-Осиё кўчманчи сузувчи қушларни сақлаб қолиш тўғрисидаги конвенцияни 
имзолади. 
 
Биринчи ўринда сувда сузувчи қушларнинг яшаш муҳити сифатида халкаро аҳамиятга эга 
булган сув-ботқоқ муҳитлари тўғрисидаги конвенцияси
 
Ушбу Конвенция доирасида халқаро аҳамиятга молик икки (умумий майдони 558.400 га) сув-ботқоқ ер 
айтиб ўтилган: Денгизкўл (31.300 га) 2001 йилда ва Айдар-Арнасой кўллар тизими (350.000 гектарга 
яқин) 2008 йилда; бошқа ерлар ҳозирда рўйхатга киритилиш жиҳатидан кўриб чиқилмоқда. 
Конвенцияга қўшилганлик Глобал атроф-муҳит имконияти Глобал экологик жамғарма, ЁТҚЖЖ ва 
Жаҳон Банки билан бажариладиган сув-ботқоқ ерларга тегишли лойиҳаларда қатнашиш учун 
қўлланилди. 
9
Заказник муҳофаза режими: дарахтларни тагидан кесиш, ботқоқликларни қуритиш ва табиий экотизимга вайрон қилувчи 
таъсир қўрсатадиган кимёвий моддалар қўллаш қатъиян тақиқланади. Резавор мева, қўзиқорин териш ва ўтин йиғиш, ўт ўриш, 
туризм ва балиқ овлаш барчаси рухсат этилган. 


71 
2008 йилда бўлиб ўтган Тарафлар конференцияси учун тайёрланган биринчи ҳисоботида Ўзбекистон 
диққат ва такомиллаштиришни талаб қилаётган бир неча масалани кўрсатиб ўтди. Бу айниқса маълумот 
тўплашга, баҳолашга ва бошқарувга тегишли эди, жумладан, масалан ерларни бошқариш самарадорлиги 
ва КТЭБ масъул ходимлари билан ишни мувофиқлаштириш. Шунингдек, муҳофазадаги ер маъмурияти 
билан алоқалар ва турлар муҳофазаси яхшиланиши, ҳамда сув-ботқоқ ерларга тегишли миллий сиёсат 
барпо этилиши керак. 
Халқаро форумларда қатнашиш 
Ўзбекистон КТЭБнинг асосий органлари йиғилишларида мунтазам қатнашиб келди. Бироқ, кўп 
ҳолларда ушбу йиғилишларда ким иштирок этиши аввалдан равшан бўлмайди, бу эса миллий ва 
минтақавий мувофиқлаштиришни қийинлаштиради ва Ўзбекистон атроф-муҳит соҳасидаги бундай 
форумлардан мақбул натижа чиқишига ҳиссасини қўшишига анча халақит беради. Ундан ташқари, 
КТЭБлар доирасидаги миллий ҳисобот беришга тегишли мажбуриятларга доим ҳам ўз вақтида ва 
тўлалигича риоя қилинмайди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish