Тадқиқот натижалари. Бақалажон намуналари асосан энг муҳим хўжалик жумладан:
эртапишарлик, ҳосилдорлик, касалликларга чидамлилик ва таварбоблик белгилари бўйича ўрганилди ва
қўйидаги натижалар олинди.
Эртапишарлик белгиси бўйича. “Аврора” навининг ўсув даври 128 кунни ташкил этиб,
ўрганилган барча намуналардан нисбатан эрта пишар S00735, Churnung-1, Lonoship S00658 ва S 113
Тайван (123 кун) намуналари ажратиб олиниб, бу намуналар андоза навга нисбатан 5 кун олдин пишиб
етилганлиги кузатилди. Тадқиқотлар якунида ўрганилаётган намуналарнинг саккизтаси жумладан: к-73, к-
85, к-86, к-91, к-96, к-98 (Тайван), к-103 (Ўзбекистон), ва к-2167 (Франция) намуналар андоза нав билан
бир вақтда пишиб етилганлиги қайд этилди. Қолган ўн битта намуналарнинг илк мевалари 130-135
кунлари пишиб етилганлиги кузатилди.
Ҳосилдорлик белгиси бўйича. Ҳосилдорликни аниқлаш меваларнинг техник етилиш жараёнида
амалга оширилиб, андоза “Аврора” навида бу кўрсаткич 1 м
2
майдонда 2 кг ни ташкил этди.
Ҳосилдорлик, маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари- навларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ
бўлган асосий белгилардан бири бўлсада, унга тупроқ иқлим ва бошқа экологик шароитлар, етиштириш
технологияси яна бир қатор омиллар сезиларли таъсир кўрсатади. Шу жумладан тадқиқотлар ўтказилган
йиллар давомида коллекция питомникида қотор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш қониқарли амалга
оширилган бўлиб, ўрганилаётган намауналар андоза навга таққосланган ҳолда баҳоланди.
Ҳосилдорлик белгиси бўйича ўрганилганда қўйидаги натижалар қайд этилди, жумладан: кузатув
олиб борилаётган намуналарнинг бештаси андоза навга нисбатан 75%, яна бештаси 95-105%, тўққизта
намуналарда 110-115%, учта намуналарда 125% ва иккита намунада эса, 145% андоза навга нисбатан
юқори ҳосил олинди.
Уч йиллик ўрганишлар натижасида комплекс белгилари бўйича танлаб олинган Lonoship S00658
(к-91) ва S 113 (к-103) (Тайван) намуналари билан селекция жаоаёни давом эттирилиб, бақалажоннинг
янги “Қувонч” ва “Тухфа” навлари яратилди ва Давлат Нав синаш комиссиясига топширилди. Қўйида
ушбу навларнинг асосий хўжалик белгилари бўйича маълумотлар берилган.
1.
“Қувонч” нави – ўртапишар, дастлабки меваси – 111 - 120 кунда пишиб етилади. Тупи штамбли,
ихчам, бўйи 32-35 см, барг ранги тўқ яшил, барг тузилиши кенгтухумсимон йирик.
Меваси йирик, юзаси силлиқ, ранги тўқ фиолетивий, мевасининг оғирлиги 200-230 гр, узунлиги 17-18,5
см, диаметри 4,0-5,0 см, меваси цилиндрсимон шаклда. Таркибидаги қуруқ модда 9,0-10%, қанд миқдори
3,0-3,6%, Витамин С 12,9 мг%, нитратлар 90 мг/кг ташкил этади.
Ҳосилдорлиги 257 ц/га. Иссиқ шароитга чидамли, ун шудринг касалланиш даражаси 1 балл. Навнинг
афзаллиги инобатга олиниб 2012 йилда Давлат нав синашга топширилди.
2.
“Тухфа” нави – ўртапишар нав, ниҳоллари униб чиққандан кейин 120-130 кунда меваси пишади,
ихчам, тупи штамбли, бўйи 70-80 см, барг ранги яшил, тузилиши кенгтухумсимон йирик.
Меваси ўртача, юзаси силлиқ, ранги оч фиолетовий , узунлиги 18,0-20,5 см, диаметри 3,0-3,8 см,
мевасининг оғирлиги 119-125 г, меваси узун цилиндрсимон.
Таркибида қуруқ модда 11,3%, қанд миқдори 5,9%, Витамин С 13,2 мг%, нитратлар 90 мг/кг ташкил
этади. Ҳосилдорлиги 250 ц/га, ун шудринг касалланиш даражаси 1 балл.
Навни иссиқхонада ҳамда очиқ майдонларда етиштирса бўлади. 2012 йилда Давлат нав синашга
топширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |