Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Тадқиқот услубиёти. Илмий-тадқиқот ишлари пахта ва уни қайта ишлаш бўйича мамлакатимизда 
қабул қилинган қонуний ва меъёрий хужжатлар, стандартлар асосида пахтани сақлаш ва қайта ишлаш 
жараёнларининг бажарилиши илмий асосланган услубиятлар бўйича олиб борилади.
Тайёрланган уруғлик чигитларнинг сифатини аниқлаш 1963 йилда жорий қилинган қўлланма 
асосида амалга оширилди. 
Одатда чигитни тўла ҳолда ЎзРСТ 596-93 бўйича намлик ва ифлосланишнинг ҳисоб меъёрларига 
келтирилган кондинцион вазнига кўра қабул қиладилар. Синовлар учун намуналар танлаш ЎзРСТ 593-93 
бўйича олиб борилди. 
ЎзРСТ 597-93 Республика стандарти қусурли чигитни аниқлаш усулини 033% қиймат доирасида 
белгилайди. Нуқсонли чигит деганда мағзи қора рангли (куйган), чигитлар мағзининг ярмидан ками 
қолган зарарланган чигитлари тушунилади. 
Уруғлик ва техник пахта ва уруғларни тайёрлаш ЎзРСТ 642-95 Республика стандарти “Уруғлик 
пахта. Техник шароит” ва ЎзРСТ 615 94 Республика стандарти “Пахта. Техник шароит” бўйича ҳамда 
“Пахта териш ва тайёрлаш бўйича йўриқнома”, Тошкент, ДИТАФ, 1994 қўлланмалардан, намуналар 
олишда O’zDST 1080:2005 “Уруғлик пахта ва уруғлик чигит. Намуна танлаб олиш усуллари” каби 
стандартларидан кенг фойдаланилди. 
Лаборатория таҳлиллари учун ҳар бир ғарамдан белгиланган стандарт кўрсатмаларига асосан 
тонна ҳисобидаги намуна оғирлигида намуналар олинди. Олинган намуналар завод лабораториясида ва 
бир қисми университет кафедрасидаги лаборатория асбобларида таҳлил қилинди. Шу маълумотлар 
асосида мавзу режасида мўлжалланган натижалар олинди ва бу маълумотларнинг бир қисми ҳисоботда 
кўрсатилди. 


33
Тадқиқот натижалари. Пахтани ғарамда сақлаш даврида уни жамлаш жараёнида максимал 
ҳароратни кўрсатиши мумкин. Сентябрнинг дастлабки кунларида қабул қилинган пахталарнинг ҳарорати 
максимал даражадан 1-3
С градусга ортиқ бўлиши мумкинлиги кузатилди. Кейинги, яъни октябр ойидаги 
пахталарда эса аксинча 1-3
С градусга камайиши кузатилди.
Fарамнинг 3-4 м чуқурлигида 5 дан 30 сентябргача қабул қилинган пахталарда ўртача ҳарорат 
24,9
С бўлган бўлса, максимал ҳарорат 38,5 С га етди. 20 сентябрдан 10 октябргача қабул қилинган пахта 
ғарамларида эса ўртача ҳарорат 20,1
С бўлган бўлса, бу даврда максимал ҳарорат 33,7 С
га етди. Бунда 
ғарамлаш даврининг чўзилиши билан ғарамдаги ҳарорат ҳам пасайиб борганлиги аниқланди.
Бизнинг 
фикримизча ғарамдаги ҳароратнинг пасайиб бориши асосан пахтани даладан териб келишдаги иссиқлик 
энергиясининг аста секинлик билан йўқолишида деб тушуниш мумкин, ва шунинг ҳисобига ҳароратнинг 
пасайиши кузатилди. Шунга ўхшаш натижани кейинги пахта партияларида ҳам кўриш мумкин. Албатта, 
бу ерда асосий сабаб об-ҳаво шароитининг пасайиши катта рол ўйнайди. 
Fарамлашнинг дастлабки даврида ҳароратнин юқори бўлишига сабаб, териш ва топшириш 
даврида ҳаво ҳароратининг ҳам юқори бўлиши туфайли топшириладиган пахталарнинг ҳарорати баланд 
бўлиб топширилади. 
Бизнинг кузатувларимиз шуни кўрсатадики, ғарам чуқурлигида ғарамлаш давридаги максимал 
ҳароратдан бирмунча юқори бўлиши кузатилди. Бунда уларнинг фарқи 5-7
С гача бўлиши аниқланди. 
Пахтани 4-5 ой мобайнида сақлаш даврида унинг ҳарорати 3-5
С гача пасайганлиги кузатилди. 
Шундай бўлсада пахтанинг асосий қисмида ҳарорат юқорилиги сақланиб қолди, айниқса марказий 
қисмида бу кўрсаткич ўта сезилди. Бундай ҳолат ғарамнинг ўрта қисмида ҳаво алмашинувининг мутлақо 
бўлмаслигидан деб қараш мумкин. 
Fарамнинг ҳарорати босилган пақтанинг вазнига ва унинг ўлчамига ҳам боғлиқ бўлади. Бундай 
ҳолатда катта ғарамларда ҳароратнинг юқори кўрсаткичи узоқ муддат сақланиб туради. 
Одатда элита ва биринчи авлод уруғликлари ёпиқ омборларда сақланади. Ана шундай ёпиқ 
омборларнинг ҳароратини текшириш мақсадида тажриба ўтказдик. Ҳар бир партиядаги дастлабки пахта 
намуналари назорат варианти сифатида олинди. 
Ўтказилган кузатувлар шуни кўрсатдики, синов даврида сақланаётган омбордаги пахталарнинг 
ҳарорати қуйидагича бўлди: сентябрда – 20,9, октябрда – 15,7, ноябрда – 11,0, декабрда – 8,4, январда – 
3,5, февралда – 9,4 ва мартда – 13,6
С атрофида бўлган бўлса, шу пайтда ташқаридаги ҳарорат ойлар 
бўйича мос ҳолда ўртача қуйидагича бўлди: 18,5; 13,0; 9,7; 6,6; 2,3; 7,7 ва 11,5
С ни кўрсатди. Сентябр ва 
март ойларида омбордаги ўртача ҳарорат – 10,7
С, ташқаридаги ҳарорат эса 7,0 С ни кўрсатди. 
Сақланаётган пахта 50 кунликда териб олинганда (2-зонадан) пахтаси очиқ майдонда сақланиши 
жараёнида намлиги 11,5% дан то 15,6% гача зичланмаган вариантда ва 13,6% гача зич босилган вариантда 
ўзгариши кузатилди. 
Хона шароитида сақланганда унинг зичлигига қараб 9; 12; 9,7; 9,8; 12,7 ва 10,5% гача бўлди. 
Демак, бунда пахтани сақлаш жараёнида ғарам зичлигига қарамасдан намликнинг ошиб боришини 
куз ва қиш ойларида ташқи муҳит намлиги юқори бўлиши натижасида пахта ўзига кўп нам тортиб олган 
бўлиши керак деб изоҳлаш мумкин. 
Маълумки, чигитнинг униш қуввати ва унувчанлиги унинг пишганлик даражасига, зичлигига ва 
сақлаш шароитига қараб ошиб бориши кузатилди. Олинган маълумотлар (14-15) ва бошқа олимларнинг 
хулосаларига мос эканлиги аниқланди, лекин бу муаллифлар пахтанинг зичлигини етарли ўрганмаган. 
Уруғчилик амалиётидан маълумки, униш қуввати ва унувчанликнинг кўрсатгичлари бир-бирига 
яқинлашуви пишиб етилиш даражаси яхши эканлигини билдиради. 
Бизнинг тажрибамизда бу икки кўрсатгич бўйича бир-бирига яқинлашуви пахтани хона 
шароитида сақлаганда кузатилди. Пахтани 8 ой сақлаш жараёнида, сақлаш зичлиги ва терим усулига 
қараб: ўртача хона шароитида 5 дан 9% гача, очиқ майдондагида эса 9 дан 12% гача фарқ қилди. 
Турли усулда сақланган пахталарда уруғнинг униш қуввати ва унувчанлигининг ўзгаришини 
солиштириб кўрадиган бўлсак, пахтани хона шароитида сақлаш яхши натижа берди. Бундай ижобий 
натижаларни пахтани сақлаш даврида хона ҳарорати 15-17
С дан юқори бўлганлигида деб изохлаш 
мумкин. Худди шу даврда бошқа усулда сақланган пахталар учун қиш пайтида ҳарорат 0
С дан паст 
бўлди. 
Чигитнинг ифлосланиш даражаси терим тури бўйича дастлабки таҳлилларга кўра: А-1,3 ва С-6,5% 
бўлди. Сақлаш муддатининг узайтирилиши билан чигитнинг ифлослиги ошиб борган, бунда айниқса 
пахта зичлиги ошганда ифлос аралашмалар ҳам ошиб борган. 
Демак, пахтани 8 ой сақлаганда, пахтаси ўсимликнинг ички қисмидан териб олиниб, очиқ 
майдонда сақланганда чигитнинг ифлослиги ғарам зичлигига қараб 1,3% дан 2,0; 2,2; 2,6; 3,1 ва 3,3% гача 
ошган. Четки қисмидан териб олинганда эса 6,5 дан 7,1; 7,7; 8,1 ва 8,5% гача кўпайган. Хона шароитидаги 


34
тажрибада бирмунча кам бўлди, яъни биринчи кузатувда 1,3 дан 1,8; 2,0; 2,6 ва 2,7% гача, иккинчи 
кузатувда эса 6,5 дан 6,8; 6,9; 7,0; 7,2 ва 7,3% гача ошди. 
Шундай қилиб, олинган таҳлилларга кўра пахтани очиқ усулда майдонларда (бунтда) сақланганда, 
хонада сақлангандагига нисбатан бирмунча пасайган. 
Маълумотларга кўра пахтанинг умумий намлик нисбати ошиб борган. Лекин, синов омборхонаида 
бошқа усулларга нисбатан кам нисбатда бўлди. 
Маълумки, уруғнинг экилиш сифатида, унинг униш қуввати ва унувчанлиги муҳим аҳамиятга эга. 
Тажрибалар кўрсатишича уруғ сифати пахтани тажрибавий омборхоналарда сақлаш бирмунча яхши 
бўлишини исботлади. 
Пахтани 7 ой сақлаганда тажриба учун олинган омборхонада чигитнинг униш қуввати 78% бўлди, 
замонавий қулай бўлган омборхонада эса 76%, ғарамда 63%, унувчанлиги эса шу тартибда 80, 85 ва 75% 
бўлди. Чигитли пахта қайта ишланиб чигити ажратиб олингандан сўнг март ойида таҳлил ўтказилганда 
уруғнинг кўрсаткичларида бирмунча ижобий ўзгаришлар бўлганлиги кузатилди. Бунда униш қуввати 
бўйича вариантларда 86, 73 ва 71% ни кўрсатган бўлса, унувчанлиги эса шу вариантларда 93, 96 ва 91% ни 
кўрсатди. Демак, сақлаш шароити ҳисобига уруғликнинг унувчанлигини маълум даражада ошириш 
мумкин экан. 
Униш қуввати кўрсатгичининг унувчанлик кўрсатгичига яқинлашиши, чигитнинг тўлиқ пишиб 
етилганлигини билдиради. Бу ерда энг яхши кўрсатгич замонавий омборхонада сақланган пахта уруғида 
бўлди. Униш қуввати ва унувчанлик ўртасидаги фарқ 7% ни ташкил этди. Бунда замонавий омборхонада 
ва ғарамда 7% дан 20% гачани кўрсатди. 
Шундай қилиб, пахтани махсус ажратилган омборхонада тўкилган ҳолда сақланганда чигитнинг 
пишиб етилиши тезлашиши аниқланди. 
Пахта бор йўғи 5 ой сақлангандан сўнг уни қайта ишлашга жўнатилади. Бунда дастлаб ғарамдаги 
пахта қайта ишлашга берилди, кейин эса тажрибавий омборхонадаги берилди. Қайта ишлаш жараёнида 
ҳар соатда намуна олиб борилди. Намуналар конденсер узатмасидан ва линтерланган чигитлардан олинди. 
Бунда толадаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар, чигитнинг механик шикастланганлиги ва ифлослик 
даражалари аниқланди.
Чигитнинг механик шикастланиши тажрибавий омборхонада – 3,1%, замонавий омборхонадагида 
– 2,1% ва ғарамдагида 5,0% ни, чигитнинг ифлослиги эса юқоридаги тартибда 2,0; 1,2; 2,5 % бўлганлиги 
кузатилди. 
Демак, пахта қайта ишлаш жараёнида қанчалик қуруқ бўлса, нафақат тола сифатига балки, ундан 
олинадиган уруғлик сифатига ҳам ижобий таъсир этишини тажриба маълумотларидан ҳам кўриш мумкин. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish