Использованная литература:
1. Коллектив авторов Государственный Реестра сельскохозяйственных культур, рекомендованных
к посеву на территории республики Узбекистан. Ташкент 2012, 81 стр.
2. Жуковский П.М. Культурные растения и их сородичи. Издательство «Колос», Ленинград 1976,
стр. 23-26
3. Мирзаев М.М. Культура абрикоса в Узбекистане. Издательство «Шарк», Ташкент 2000, стр. 3-
20.
ҒЎЗА ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИНИНГ ЯХШИЛАНИШИДА ГЕНОФОНДНИНГ АХАМИЯТИ
Дуйсенов Т.К., Рахимжанов А.Г.
ЎзЎИТИ
Пахта толаси ва маҳсулотига узлуксиз ортиб бораётган талабларни қондириш учун, маьлум
минтақага мослашган қиммат-бахо янги навларни яратиш кўп жиҳатдан ирсий жамғарма (генофондга)
боғлиқ. Ҳозирги кунда бутун эьтибор эртапишар, тола чиқиши, сифати, ҳосилдорлиги жихатидан юқори
бўлган, ва касаллик, зараркунандаларга чидамли навларни яратишга қаратилган бўлиб, шунинг ҳисобига
ҳосилдорлик камаймаган холда ғўза учун ажратилган экин майдонларини қисқартириб, бошқа экинлар
экишни яьни ғўза-беда-ғалла алмашлаб экиш тизимини яратиш ва ем-хашак базасини ташкил этиш тақоза
қилади. Натижада тупроқ ўнумдорлигини ва ҳосилдорликни оширишга имкон яратилади. Пахтанинг
юқори сифатли ва сертола навларини яратилиши Ўзбекистонимиз учун жуда мухим ва зурур.Чет эл нав
намуналарини селекцион жараёнида қўллаб, тола чиқиши ва сифатини яхшиланиши ҳисобига жаҳон
бозорида рақобат қилаоладиган навлар яратилиши мумкин. Маьлумки бизнинг минтақамизда энг узун кун
бўлиб, пахтачилик бўйича энг шимолий зонага жойлашганимиз учун специфик агроиқлим мавжуд.
Хориждан олинган навлар, қайси мамлакатдан олинишидан қатьий назар бизнинг шароитда
кечпишар, комплекс кўрсаткичларга жавоб бераолмайди, ҳамда аксарият холларда вилт билан
касалланади. Шунинг билан бир қаторда Ўрта Осиё шароитига тезпишар, вилт касаллигига чидамли,
сифати яхши сертола, серҳосил навларни яратиш, бу ўз навбатида социал ечимларни хал қилишда катта
ўрин тутади. Бу муоммаларни хал этишда ўисмликшунослик илмий тадқиқот институтида жаҳоннинг
турли давлатларидан олинган 6-мингдан ортиқ нодир намуналар олимларимиз измида. Олинган янги нав-
намуналар морфологик, биология хўжалик ва айримлари технологик сифати бўйича ҳар йили синовдан
ўтказилиб, районлашган стандарт нав билан таққосланиб, стандарт навдан хўжалик белгилари бўйича
устун бўлган намуналар селекция жараёнида ишлатиш учун селекционер олимларимизга тавсия
қилинмоқда.
Кейинги 2009-2011 йиллар давомида АҚШдан олинган 150 намунуларга морфологик, биология-
хўжалик таьрифи ва айримларининг технологик сифати бўйича синовдан ўтказилди. Натижада
ҳосилдорлик, тола салмоғи, ғўза экиш учун энг шимолий ҳисобланган ўлкамизга тезпишарлиги ,
касалликка чидамлилиги, толасининг узунлиги, пишқлиги каби хусусиятлари эьтиборга олиниб, айрим
254
кўрсаткичлари ва технологик сифатлари бўйича Наманган-77 стандарт навидан устун бўлган намуналарни
селекция жараёнида ишлатиш учун тавсия қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |