142
ҒЎЗАНИНГ ЭКОЛОГИК ГЕОГРАФИК УЗОҚ ЧАТИШТИРИШДАН ОЛИНГАН ОДДИЙ ВА
БЕККРОСС F
3
-F
4
ДУРАГАЙЛАРИДА ТЕЗПИШАРЛИКНИНГ ШАКИЛЛАНИШИ
Намазов Ш.Э., Амантурдиев И.Ғ., *Тиллаев А.
ЎзҒСУИТИ, *ТошДАУ
Маълумки, кейинги йилларда биология фанлари ривожланган сари янги навларни яратиш
услублари такомиллашиб бормоқда. Халқ селекциясида навлар оддий чатиштириш ва танлаш йўллари
билан яратилган бўлса, бугунги кунда генетика ва унга яқин фанларнинг ривожланиши билан селекция
жараёнини қисқартириш имкони туғилди.
Бу эса, ғўза генофондидаги мавжуд ҳар хил намуналарга хос бўлган
ижобий белги ва
хусусиятларни турли дурагайлаш усулларини қўллаш орқали янги генотипларда жамлашни талаб қилади.
Шунинг учун, ишлаб чиқаришда экилаётган ғўза навларидаги айрим хўжалик учун қимматли белгиларини
яхшилашда, бир жуфт навлар иштирок этадиган оддий чатиштиришдан фарқли бўлган мураккаб
чатиштириш услубларидан фойдаланиш зарур эканлиги таъкидланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда,
оталик шакли сифатида 4 ёки ундан ортиқ экологик – географик узоқ намуналар иштирокида олинган
гетерозигота дурагайларни маҳаллий навлар билан чатиштириш орқали яратилган мураккаб дурагайларни
ўрганиш асосида амалий селекция жараёни учун бошланғич ашё яратиш долзарб масаладир.
Пахта етиштирувчи мамлакатлар ичида Ўзбекистон энг шимолий худудларда пахта етиштирувчи
давлатлар қаторига кириши кўплаб олимларни тезпишар навлар яратиш устида изланишлар олиб боришга
ундаган ва ижобий натижаларга эришилган. Лекин, ердан унумли фойдаланиш яъни, ғалла экинларидан
кейин ҳам
пахта етиштириш, кузнинг ёғингарчилик кунларига қолмасдан сифатли ҳосил олиш
масаласининг кўндаланг қўйилиши янада тезпишар навлар яратишни тақозо этади.
Тезпишарлик, ҳосил тўплаш ҳолати ва ўсув даврининг узунлиги билан белгиланади.
Тезпишарлик биринчи шона, биринчи гулни пайдо бўлиши ёки биринчи кўсакнинг очилиши билангина
эмас, балки, бўғим оралиқларининг узун-қисқалигига ва ҳосил элементларининг
навбат билан
жойлашишига ҳам боғлиқдир.Тезпишарлик мураккаб белги ҳисобланади ва бир нечта генлар ёрдамида
бошқарилади.
Ғўзанинг ўсув даври давомидаги мавжуд униб чиқиш, чинбарг чиқариш, гуллаш ва кўсаклар
пишиши фазаларининг ҳар бири қанчалик тез ниҳоясига етса, яратилаётган дурагай, тизма ёки нав
шунчалик тезпишар ҳисобланади. Шу сабабли ҳам тезпишарлик навнинг генотипига боғлиқ. Шу ўринда
айтиб ўтиш мумкинки, ўсув даврининг узун ёки қисқа бўлишига об-ҳавонинг ўзгариб туриши ҳамда
агротехник тадбирларнинг бузилиши ҳам таъсир кўрсатади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, тезпишарлик белгисини ўрганиш муҳим
аҳамиятга эгадир ва шунинг учун ҳам изланишларимизда ушбу белгига катта эътибор қаратилди.
Маълумки, ғўзанинг
G.hirsutum L. турига мансуб кўпгина ёввойи ва ярим ёввойи
кенжа турлари
кечпишар ҳисобланади. шу жумладан, бир турга мансуб бироқ, интродукцияси турли тупроқ–иқлим
шароитларига мослашган нав ва намуналарда ҳам тезпишарлилик турлича, бу
эса улар иштирокида
олинган дурагайларга ҳам таъсир кўрсатади. Айнан шуни инобатга олган ҳолда тезпишарлик белгисини
ижобий томонга ҳал этиш мақсадида оталик сифатида тезпишар бўлган маҳаллий (С-6524, С-6530, С-
6532) навлари ва оналик сифатида бир нечта АҚШ намуналари билан ўзаро бир марта ва беккросс
чатиштиришлар ўтказилди. Албатта, биз ушбу чатиштириб олинган дурагай–комбинацияларнинг F
1
-F
2
авлодларида тезпишарлик белгисининг қандай ирсийланганлиги ва бошқа белгилари бўйича ҳам
аввалги мақолаларимизда батафсил маълумотлар келтирганмиз. Ушбу мақоламизда
эса олиб борган
тадқиқотларимиз натижаларига кўра ғўзанинг экологик – географик узоқ чатиштиришдан олинган
оддий ва беккросс F
3
-F
4
авлод дурагайлари ҳамда хорижий нав-намуналарда тезпишарликнинг
хусусиятлари ҳақида маълумотларни келтириб ўтамиз.
Изланишларимиз Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот
институтида
олиб борилмоқда. Тажрибамизда бошланғич ашё сифатида АҚШ дан келтирилган
G.hirsutum L. турига
мансуб намуналар, маҳаллий С-6524, С-6530, С-6532 навлари ҳамда
улар иштирокида чатиштириб
олинган дурагайлардан фойдаланилди. Тезпишарлик элементлари бўйича олинган кўрсаткичларнинг
статистик таҳлили Б.А. Доспехов (1985) услуби бўйича математик ишлов берилди. Асосий эътибор
тезпишарликнинг муҳим таркибий қисмлари бўлган “униб чиқиш – 50% гуллашгача” ва “униб чиқиш –
50% кўсаклар очилишигача” бўлган давр кун ҳисобида фенологик кузатувларда аниқланди. Олинган
натижалар қуйидаги жадвалда келтирилган.
Kелтирилган жадвал маълумотларига кўра, бу ерда №3 – АҚШ дан
келтирилган BC
3
S
1
-47-8-
1-17 намунаси, №4 эса BC
3
S
1
-1-6-3-15 намунаси ҳисобланади.