Использованная литература:
1. Massino A.I. Selection of early hybrids of corn in Uzbekistan.// Field crop studies. - Dobrondja, 2010.- v. 6. – 3.-
p.р. 343-345.
2. Tillaev R. Cultivation and manufacture of corn in Uzbekistan: a condition and problems of improvement.// In
Maise Production and Improvement in Central Asia and Caucasus » - CYMMYT.- Almaty, 2001. - p.p. 66-69.
БУҒДОЙНИ ҲАР ХИЛ ҚАТЛАМДА САҚЛАШДА УРУҒЛИКНИНГ СИФАТИГА ТАЪСИРИ
Мирзахонов М.
ЎзБИИТИ
Изланишлар натижасида буғдой уруғини сақлаш пайтида биз қатламлараро сифатини
аниқлашни ўргандик. Тадқиқотлар учун уруғ намуналари уйилманинг юқори, ўрта ва қуйи қатламларидан
танлаб олинди.
Уларнинг ҳар бири тўр халтачаларга солиниб, тўдалар бўйича гуруҳлаб алоҳида полиэтилен
қопчаларга жойлаштирилди ва икки ҳафта лаборатория шароитида уруғ намлиги тенглашгунга қадар
ушлаб турилди.
Икки ҳафта вақтинча сақланганидан кейин намлик, ҳаётчанлиги, ўсиш қобилияти ва
унувчанлик, 100 та яшил ўсимликлар массаси, дала унувчанлиги, шикастланиш ҳамда ўрим-йиғимдан
кейинги етилиши ва эскиргани аниқланди.
Тадқиқотлар натижалари (1-жадвал) қатламлардаги уруғлар сифатини орасидаги фарқ унча
катта эмас эканлигини (асосан дала унувчанлиги бўйича) кўрсатди.
Қуйи қатламдаги уруғлар секин етилди, демак бошланғич даврда паст ўсиш қуввати ва
унувчанликка эга бўлган. Юқори қатламдагиларда эса ҳаётчанлик ва лаборатория унувчанлиги пасайиб
борган, улар ўрта қатламдаги уруғларга нисбатан тезда эскира бошлаган. Қуйи қатламда дала унувчанлиги
барча ҳолатларда энг паст бўлганлиги кузатилди.
Уйилманинг юқори қатлами ўта юқори ҳароратда қуриб кетиши ва қуйи қатламга нисбатан
нисбий намликни паст бўлишини уруғларни қатламлараро сифатини ҳар хиллиги, уларни иссиқ ишлов
берилганлигини интенсивлиги ва сувсизланиш даражасини асосий сабабларидан ҳисоблаш мумкин.
Қанчалик уруғлар иссиқлик олса, шунча бу уларни ҳолатига қулай таъсир этади.
Ҳаддан ташқари қуритиб юборганда буғдой уруғи сифати пасаяди. Иссиқлик етишмаслик
натижасида қуйи қатламда нисбий намлик юқори бўлиши сабабли, фузариум, гелминтоспориум ва
алтернария натижасида ривожланадиган касалликларни қўзғатувчи зарарланиш ўчоғига айланади. Бу
қатламда дала замбуруғларини ривожланиш жараёнини бошланиши кейинчалик уруғларни моғорлаши
билан тўлдирилади.
Бу ерда яна бир кутиладиган сабабни кўрсатиб ўтиш мумкин-бу айниқса қуйи қатламда
унчалик катта бўлмаса ҳам дон ортиш техникасида уруғ тортаётганда уларни шикастланишини кўрсатиб
ўтиш мумкин.
Гап шундаки, ўта қуриб кетган донлар бу қатламда янада синишга мойил ва йиғиштириб
олишда дон ортиш техникасини транспортери томонидан шикастланади. Буни устига юклашни бу усулида
қуйи қатламдаги уруғлар янада механик таъсирга дучор бўлади.
Шунинг учун доннинг дастлабки намлиги ошиши билан унда уруғларни нафақат қуриб кетиш
балки уларни шикастланиш эҳтимоли ошиб боради. Ҳар хил қатламдаги уруғлар ҳолатини уларни шу
сабабларга келтирганлигини эътиборга олган ҳолда, юқори қатламдагиларни қуриб кетишини олдини
олиш учун уларни аралаштириб юбориш керак.
Ҳар хил сифатлилик ҳолатини маълум даражада пасайтиришни уйилманинг баландлигини
камайтириш ҳисобига эришиш мумкин. Бироқ, уйилманинг баландлигини пасайтириш уруғ сақлаш
майдонини 2-3 баробар кенгайтиришни талаб этади. Уйилмада уруғлик сифатини пасайишини вақтма-вақт
аралаштириш орқали олдини олиш мумкин.
134
Do'stlaringiz bilan baham: |