125
Жадвал
Лаборатория шароитида навлар уруғлик чигитларининг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги
№
Навлар
Чигитларнинг униб чиқиш
қуввати,
% ҳисобида
Чигитларнинг
унувчанлиги,
% ҳисобида
1.
С-6532 84,6
90,3
2.
Наманган 77
89,8
91,1
3.
С-4914 92,2
93,3
4.
Омад 91,0
93,7
Уруғлик чигитларнинг унувчанлиги униб чиқиш қуввати кўрсаткичларига мос бўлгани ҳолда,
ушбу белги бўйича ҳам энг паст ва юқори натижалар С-6532 ва Омад навларида аниқланди. Яъни,
кўрсаткичлар тегишли равишда 90,3 % ва 93,7 % ни ташкил этди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки,
уруғнинг сифат кўрсаткичларидан бири бўлган унувчанлик бўйича ҳам ўрганилган
навларга нисбатан
юқори чигит вазни ва мой миқдорига эга бўлган навлар ўз устунлигини намоён қилди. Жумладан,
фикримизнинг исботи сифатида С-4914 (93,3%) ва Омад (93,7 %) навларини келтириб ўтишимиз мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Губанов Г.Я. О масличности хлопчатника //Изв. АН УзССР. –Ташкент, 1949. -№4, -С. 27-
35.
2.
Турдиев М., Эгамов И., Азизов Б. Ўсишни бошқариш моддалар
билан чигитни экишдан
олдин ишлаш //Уруғ сифатини оширишнинг биологик ва технологик асослари: Илмий-амалий
конференция маърузаларининг тезислари. 17-18 март 1998 йил. – Тошкент, 1998. –Б. 58.
3.
Ахмедов Р., Ҳасанов Э., Қаршибоев Х., Шарипов Ш. Сара уруғ //Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги. журнали. –Тошкент, 2006. -№8. –Б.16-17.
САҚЛАШ ДАВРИНИНГ УРУҒЛИК ЧИГИТ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ
Мадрахимов И.Х., Сеитмусаев Б.А.*
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институти,
Тошкент давлат аграр университети
*
Уруғлик пахта ҳосили терилаётган даврда уруғлар морфологик жиҳатдан етилади, бироқ уларнинг
ҳали униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги етарлича бўлмайди. Йиғим-теримдан кейин бироз вақт
давомида етилиб улгургач, яъни тиним даврини ўтагач уруғ тўлиқ етилади ва нормал униб чиқадиган
бўлади.
Тиним даврининг қанчалик давом этиши нав хусусиятларига ҳамда ғўза тупида уруғ етилгандаги
шароитларга,
шунингдек, ҳосил йиғиб олинганидан сўнг уруғни сақлаш шароитига боғлиқ бўлади. Бу
даврда уруғларда барча физиологик жараёнлар кечади, натижада, улар тўлиқ етилиб уруғнинг
сифат
кўрсаткичлари яхшиланади. Турли ғўза навлари чигитининг етилиш муддати ҳам уларнинг ирсий
хусусиятларига қараб бир хил бўлавермайди.
Л.Ф.Колоярова [2] илмий ишларида уруғликни теримдан кейинги
етилиш даври агротехник
шароитларга ҳам боғлиқлиги келтириб ўтилган. Унинг фикрича, азотли ўғитлар, суғориш ва кўчат
қалинлигини меъёридан ошиши, уруғликни теримдан кейинги
етилиш даврини узайтирган, фосфорли
ўғитлар эса бу жараённи тезлаштириб, чигитни униб чиқиш қувватини ошишини таъминлаган.
Л.Г.Арутюнованинг [1] берган маълумотларига кўра, тиним даврини етарли даражада ўтаган
уруғлик чигитлар эрта экилган тақдирда ҳам уларнинг униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги яхши бўлади.
Меъёрида етилган чигит етарли даражада сув ва ҳаво бўлгандагина уна бошлайди. Унда заҳира
озуқа моддалар қанчалик кўп бўлса, у шунчалик яхши униб чиқади ва бақувват, ҳосилдор ўсимликка
айланади. Ҳақиқатдан ҳам соғлом ўсимликдан мўътадил агротехника ва иқлим
шароитида олинган
уруғлик чигитларнинг сифат кўрсаткичлари юқори бўлиб, улар давлат андозалари талабларига тўлиқ
жавоб беради.
Келтириб ўтиш лозимки, уруғлик сифат кўрсаткичлари уруғлик чигитларнинг етилиши билан
бирга уларнинг қандай шароитда ва қанча муддат сақланганлигига ҳам боғлиқ бўлади. Шу
боисдан,
уруғликни теришдан то экишга қадар сақлабгина қолмасдан, балки уруғлик чигит сифат кўрсаткичлари
юқори натижаларни кўрсатган энг мақбул сақлаш муддатларини аниқлаб олиш лозим бўлади.
Кўпчилик олимлар асосий эътиборни уруғлик чигитнинг сақлаш муддатини униб чиқиш қуввати
ва унувчанлигига таъсирини ўрганишга қаратишган.
126
Жумладан, Х.Рахимовнинг [3] таъкидлашича, пахта ҳосилдорлигини янада ошириш учун экишни
икки йил сақланган чигитлар билан ўтказиш яхши самара беради. Шунингдек, уруғлик пахталарни икки
йил сақлаш учун бостирмалардан кенг фойдаланиш тавсия этилади.
Уруғлик сифатига чигитларни сақлаш муддатининг таъсирини ўрганиш учун биз ўз
тажрибаларимизда бошланғич ашё сифатида олинган навларнинг 1, 2 ва 3 йил сақланган уруғлик
чигитларидан фойдаландик.
Лаборатория шароитида навларнинг уч хил муддатда сақланган уруғлик чигитларнинг униб
чиқиш қуввати ва унувчанлигини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар жадвалда келтирилган.
Бир йил сақланган уруғлик чигитларнинг униб чиқиш қуввати бўйича
олинган маълумотларга
назар ташласак, унда С-4535 навининг ушбу белги кўрсаткичи қолган навларга нисбатан юқори
эканлигини ва натижа 93,0 % га тенг бўлганлигини гувоҳи бўламиз. Қолган навларда чигитларнинг униб
чиқиш қуввати 81,0 % дан 92,5 % гача бўлгани
Do'stlaringiz bilan baham: