115
шунингдек, зарпечак ва бошқа ёввойи ўтларга бостириб юборилаётганлиги, зараркунандалар ва касалликлар билан
зарарланишининг олди олинмаётганлиги, беда гулларини чанглатувчи ҳашаротлар деярли йўқлиги сабаб бўлмоқда [1,
2].
Маълумки, оқсил миқдори беданинг барг ва поя нисбати миқдорига боғлиқ. Беда баргларида пояларига
нисбатан оқсил, витамин ва минерал моддалар миқдори кўп бўлади, шу сабабли беда баргдорлигини баҳолаш асосий
қимматли хўжалик белгилардан бири саналади. Гуллаш даври бошланишида барглари таркибида 22-28 % оқсил,
поясида эса 11-13 % миқдорида оқсил моддаси мавжуд бўлади. И.Т.Васильченко, И.В.Ларин (1951 й) кўплаб
тажрибалар ва таҳлиллар асосида беда баргида поясига нисбатан оқсил моддаси 1,5-2 баравар кўплигини аниқлашган.
Шунингдек, A.Zaleski and J.Dent (1960); П.Ф.Котов, Н.Н.Иванов, Н.А.Кондаков (1966), М.И.Смирнова-Иконникова
(1970) ва бошқа олимлар ҳам шу фикрга келишган ва уни тасдиқлашган.
Беда Ўрта Осиёда кўп асрлардан буён чорвачилик учун тўйимли озуқа ва
ерларнинг унумдорлигини
оширадиган экин сифатида экилиб келинган. Беданинг ватани Осиё зонаси ҳисобланиб, ҳозирги вақтда ер юзида кенг
тарқалган ҳолда ўртача 30 млн. гектарга яқин ерга экилади. Беда Ўрта Осиё, Кавказ, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Греция,
Италия, Шимолий ва Жанубий Америка ва Австралияда кенг тарқалган.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш эвазига аҳолини озиқ-овқат
маҳсулотларига, саноатни эса хом ашёга бўлган ва ўсиб бораётган талабларини қондириш турли мулкчилик
шаклидаги хўжаликларнинг долзарб вазифасидир.
Жумладан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни ва чорва
маҳсулотларини етиштиришни фермер хўжаликлари ихтиёрига ўтиш натижасида ўзгаришлар катта, ислоҳотлар жадал
тусда давом этмоқда. 2006 йил Вазирлар Махкамасининг 308-қарорида ҳам чорва озуқа
базасини яратиш ва
мустаҳкамлаш борасида чорва экинлари етиштириш ишларини кучайтириш кераклигини аллоҳида таъкидлаб ўтилган.
Бу долзарб муаммони ҳал этиш учун, мамлакатимизда олдин ҳам бир қанча фармон ва қарорлар тасдиқланган.
Жумладан, селекция ва уруғчилик ишларини яхшилаш мақсадида Ўзбекистан
Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг бир нечта қарорлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1996 йил 29 августида
«Уруғчилик тўғрисида» ва 1996 йил 30 августда «Селекция ютуклари тўғрисида»ги қонунларни қабул қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: