Microsoft Word Conf-селекция rtf


Использованная литература



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Использованная литература: 
1. А. Абдурасулов- «Фундук- ёнгоқмевали ўсимлик». Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, 
№12,2012. 
2. А.А. Хоназаров, А.А. Абдурасулов- “Состояние и перспективқ развития фундука (Corylus L.) в 
Узбекистане». Ж. Вестник аграрной науки Узбекистана, №4 (26)- 2006. 
3. Н.А. Тхагушев-«Орехоплодные Краснодарского края. Краснодар, 1952. 
 
СОХТАКАШТАН (AESCULUSHIPPOCASTANUML.)НИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШДАГИ 
АҲАМИЯТИ ВА ВЕГЕТАТИВ КЎПАЙТИРИШ 
 
Баҳромов Ғ., Бекамов Н. 
Тошкент давлат аграр университети 
Бугунги кунда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига кенг эътибор қаратилмоқда. 
Шу ўринда юқори манзарали дарахт ва бута турлари ассортиментини кўпайтириш, уларни етиштириш 
усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ишларига ҳам талаб ортиб бормоқда. Жумладан, 2007 
йилда сохтакаштан ва япон софораси кўчатларини етиштиришни янада кўпайтириш бўйича Вазирлар 
Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз 
бўйича минглаб сохтакаштан кўчатлари етиштирилди. 
Сохтакаштан (Aesculus hippocastanumL) Сохтакаштандошлар (Hippocastaneae) оиласига мансуб 
бўлиб, унинг бўйи 25–30 м, диаметри 1 м келадиган сершох, шохлари ва новдалари йўғон, шох–шаббаси 
қалин, пирамидашаклида, куртаклари йирик ва чидамли дарахт. Барг бандининг узунлиги 20 см. Унда 5–7 
та тескари тухумсимон йирик баргчалар бўлади. Сохтакаштан апрел–май ойларида гуллайди. Гул 
барглари оқ, лекин тубида аввал сариқ, сўнг пуштирангли доғ пайдо бўлади. Меваси октябр ойида 
етилади, у тиканли, юмалоқ бўлиб, йирик, тўқ жигарранг, ялтироқ битта уруғи бўлади. Кузда йиғиб 
олинган уруғлари баҳорда сепилса, 20–25 кунда униб чиқади.
Бу дарахт Болқон ва Қрим ярим оролларида табиий ҳолда ўсадиган энг чиройли дарахтлардан 
биридир. МДҲ нинг Европа қисмида Россиянинг Москва ва Санкт–Петербург шаҳарлари атрофида 
экилади, лекин бу ерда совуқдан зарарланади. У унумдор нам тупроқли ерларда яхши ўсиб ривожланади. 
Ҳавонинг иссиқ ва қуруқ келиши унга ёмон таъсир этади. Бундай шароитда ёзнинг ўрталарига келиб 
барглари сарғайиб, қуриб қолади. Сохтакаштан соясевар дарахтдир. Сохтакаштан асосан уруғидан яхши 
кўпаяди. Ундан ташқари тўнкасидан кўкаради, илдизидан бачкилайди. Қаламчасидан ҳам кўпайтириш 
мумкин.
Сохтакаштаннинг Шимолий Америкада Aesculus glabra Willd, Aesculus ostandra Marsh, Aesculus 
pavia L, Aesculus lutea Wang, Aesculus carnea Hayne каби турлари ўсади. Aesculus glabra турининг куртаги 
елимсиз, гуллари сариқ бўлиб, кичик тўпгул ҳосил қилади. Меваси тикансиз, ўзи совуққа чидамли. 
Aesculus ostandra турининг гули йирик дарахт. Aesculus pavia тури бута ёки кичик дарахт бўлиб, қизил 
гуллайди. Барча турлари ниҳоятда хушманзара бўлиши билан тавсифланади. Шунинг учун 
кўкаламзорлаштириш ишларида улар катта аҳамиятга эга. Сохтакаштаннинг барча турларини шаҳар 
кўчаларига экиш тавсия этилади. Тошкент шаҳри кўчаларида, паркларида сохтакаштан кўплаб 
ўстирилмоқда.


308
Расм. Сохтакаштанни қаламчасидан ўсган кўчатлари. 
Кўпчилик дарахтлар қатори сохта каштан ҳам уруғидан кўпайтирилганда ўзининг биоэкологик ва 
морфологик кўрсаткичларини тўлиқ сақлаб қола олмайди. Кўкаламзорлаштиришда ишлатиладиган дарахт 
турларининг манзаравийлик хусусиятларини сақлаб қолиш мақсадида уларни вегетатив кўпайтириш 
тавсия этилади. Бунда асосан уларнинг гуллаш давомийлиги, гулининг ва шох-шаббаси тузилишининг 
манзаравийлигига эътибор қаратиш лозим. Сохта каштанни кўкаламзорлаштиришда фойдаланишда 
экилган дарахтларнинг бир хил муддатда гуллаши ёки уларни кетма-кет узвий равишда гуллашини 
режалаштириш лозим бўлади. 
Шу мақсадда Сохта каштан дарахтини қаламчасидан кўпайтириш бўйича Тошкент давлат аграр 
университетининг ўқув-тажриба станциясида тажриба ишлари олиб борилди. Бунинг учун эрта баҳорда 15 
ёшли сохтакаштан дарахтининг бир йиллик новдаларидан қаламчалар тайёрланди. Қаламчалар новданинг 
учки қисмидан узунлиги 30 см, диаметри 1,5 см ли қилиб кесиб тайёрланди. 
Қаламча экиладиган ернинг тупроғи 35 см чуқурликда ҳайдалди ва 50 см кенгликда эгатлар 
тайёрланди. Қаламчалар эгатнинг ўрта қисмига мартнинг учинчи декадасида экилди. Бунда қаламчанинг 
20 см қисми ерга кўмилди ва қаламчалар ораси 12 см қилиб экилди. Бир ой давомида қаламчалар 2 марта 
суғорилди ва гумус билан озиқлантирилди. Қаламчалар экилгандан 20 кун ўтгач барг ёза бошлади. Бир ой 
ичида улар ўртача 5-7 см га ўсди ва барчасининг ҳолати қониқарли даражада. 
Ушбу сохтакаштан кўчатларини бир йил давомида парваришлаб, келгуси йилдан доимий ўсиш 
жойига кўчириб экиш мумкин бўлади. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish