280
МАРКЕРЛАРГА АСОСЛАНГАН СЕЛЕКЦИЯ ТЕХНАЛОГИЯСИ АСОСИДА ҒЎЗАДА ТОЛА
УЗУНЛИГИНИ ЯХШИЛАШ
Дарманов М.М., Макамов А.Х., Кушанов Ф.Н., Туланов А.А., Тўраев О.С., Норов Т.М.,
Буриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА, Қ ва СХВ, Ўзпахтасаноат уюшмаси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази
Ғўзада тола сифат кўрсаткичлари жаҳон тола бозорида жуда мухим хисобланади. Ғўзанинг турли
ташқи омилларга берилувчанлиги ҳосилдорликнинг камайиши, тола сифатининг ёмонлашувига сабаб
бўлмоқда, бу эса дунё миқёсида пахта ишлаб чиқариш даромадини чекламоқда [4]. Тола сифати ва
ҳосилдорликни яхшилаш бутун дунёда ғўза селекцияси дастурларининг асосий мақсадидир. Бироқ, янги
яратилган ғўза навларининг генетик базаси жуда тор эканлиги [5], ҳамда тола чиқими билан унинг сифати
ўртасида салбий корреляция мавжудлиги,[2] сабабли, бу муаммони ечиш қийин вазифадир. Ушбу икки
муаммолар ғўза гермплазмасининг янги ресурсларини ўрганиш эҳтиёжи ўта долзарблигини кўрсатади.
Айниқса, бир неча ўнлаб генлар билан бошқариладиган, инсон сезги органлари орқали дарров
аниқлаб бўлмайдиган қатор муҳим миқдорий белгилар (масалан пахта толасининг сифати каби)
селекциясида анъанавий селекцион усуллар бир мунча самарасиз, қиммат ва узоқ вақтни талаб қилади.
Маркерларга асосланган селекция (МАС) технологияси хозирда ғўза селекциясида ўта самарали,
иқтисодий тежамкор ва қулай технологиядир.
Молекуляр маркерлардан ўсимликлар селекциясида фойдаланишни дастлаб 1923 йилда Америкалик
олим Сакс таклиф қилган эди. Ўзбекистонда МАС технологияси дастлаб 1980 йилларда кириб кела
бошлади. Дастлаб Ш. Юнусхонов, Р. Шодмонов, М. Авазхўжаев каби олимларимиз аньанавий ғўза
селекцияси усулларини оқсил молекулалари, турли ферментлар ва иккиламчи метоболитлар тўпламлари
асосида яратилган биокимёвий маркерлар асосида жадаллаштиришга киришган. Ушбу илғор
технологияни қишлоқ хўжалик экинларининг барча турларига татбиқ қилиш давр талаби эканлигини
таъкидлаш жоиз,[1]. Молекуляр маркерлар технологиясидан генетик бирикканлик карталарини тузиш,
муҳим агрономик белгиларни QTL карталаштириш ва генетик хилма-хилликни ўрганишда
муваффақиятли қўлланилди [2,3]. Натижада, МАС дастурлари учун бир қатор ДНК маркерлари тавсия
қилинган.
Шуни эътиборга олиб, тола сифатини яхшилаш мақсадида МАС технологиясини йўлга қўйилган.
Тадқиқот ишларида Sigma (АҚШ) фирмасидан келтирилган қуйидаги реактивлар ишлатилди: агароза, бор
кислотаси, бромли этидий, бромфенол кўк, буқа зардоби албумини (БЗА), додецилсульфат натрий (ДСН),
изоамил спирти, рестриктазалар, РНКаза, хлороформ, ЭДТА, этил спирти, трис, Taq-полимераза, dNTPs,
магний хлориди, натрий хлориди.
Дастлаб тола узунлиги юқори бўлган G.hirsutum авлодига мансуб бир неча донор линиялар
молекуляр маркерлар ёрдамида текшириб танлаб олинди. Реципиент ўсимлик сифатида донор линияларга
генетик полиморф бўлган, нисбатан тола узунлиги пастроқ бўлган махаллий навлар ажратиб олинди. Шу
танлаб олинган нав намуналари ва линиялардан биз реципиент нав Андижон- 35 билан донор линия L-141
линиясини ўзаро чатиштириб олинган 100га яқин BC
3
F
1
дурагай ўсимликларини 2012 йил такрор бекросс
(BC
4
F
1
) қилиш учун
дала шароитида
экилди. BC
3
F
1
авлод
дурагайлари барг тўқимасидан СТАВ усули
ёрдамида геном ДНК си ажратилди. Ҳар бир BC
3
F
1
ўсимликлари ота-она ўсимликлари билан биргаликда
ПЗР усули ёрдамида тегишли ДНК маркери (ВNL 1604) билан текшириб чиқилди (расм).
Do'stlaringiz bilan baham: