Microsoft Word Conf-селекция rtf


СОЯ НАВ НАМУНАЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТГА МОСЛАШТИРИШ



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

СОЯ НАВ НАМУНАЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ ШАРОИТГА МОСЛАШТИРИШ 
Саттаров М.А., *Атабаева Х.Н., Саитканова Р. 
Ўзбекистон Шоличилик илмий тадқиқот институти, ТошДАУ* 
Озиқ - овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳозирги даврда бу иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий 
муаммога айланган, чунки аҳолининг ўсиши билан баравар озиқ - овқат маҳсулотига талаб тобора 
ошмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш бўйича ўтказилган тадбирлар эвазига суғориладиган майдонларда 
кузги дон экинларидан дон етиштириш 1372,7 минг гектарни ташкил қилди. Шу борада муҳим эътибор 
ўсимлик оқсили билан таъминланишига аҳамият берилмоқда. Ўсимлик оқсили билан таъминлаш эса ҳар хил 
усулларда ҳал қилинмоқда. Шу усуллардан бири - сероқсилли экинларни кўпроқ экиш, бу экинларнинг 
орасида оқсилининг миқдори ва сифати билан соя экини алохида ажралиб туради. 
Соя донининг таркибида 30-52 % оқсил, 17-27 % мой ва 20% карбон сувлари мавжуд. Соя 
экинининг ер юзида кўп тарқалиши донининг ва оқсилининг сифатлилиги билан боғлиқдир. Дони 
таркибидаги оқсил, мой ва бощқа муҳим органик ва маъдан моддаларнинг миқдори ва нисбати уни ҳар 
хил тармоқларда кўллашга имкон беради. Соя донидан мой, маргарин, пишлок, сут, ун, қандолат 
маҳсулотлари, консервалар ишлаб чиқарилади. Ер юзида ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойининг 40% 
ини соя мойи ташкил қилади 
Соя донини ишлаб чиқишдаги асосий муаммо - бу мавжуд навларнинг маҳсулдорлигини 
пастлиги. Тез айниши, ўз хусусиятларини ноқулай шароитда тез йўқотиши. Шу туфайли соянинг янги 
навларини яратиш долзарб масалалардан бири деб ҳисобланади. 
Ўзбекистонда бу экин турига кейинги йилларда мунособат ижобий бўлиб, вилоятларда асосий ва 
такрорий экин сифатида экилмоқда. Хозирги мавжуд бўлган навлар қишлоқ хўжалиги ва ахолининг 
истеъмол талабларига мос келсада, кундан-кунга ўсиб бораётган ахоли сони ва унинг истеъмол 
даражасини қаноатлантириш учун янги навлар яратиш лозим.
Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароитида 3000
О
С дан ортиқ фойдали ҳарорат мавжуд бўлиб, 
сояни асосий ва такрорий экин сифатида экиб юқори ҳосил олиш мумкин.
Юқори ҳосил етиштиришда навнинг ўрни каттадир, чунки ўртача ҳосилдорликнинг 30% и навга 
боғлиқдир. Бунинг учун соянинг асосий экин сифатида кечпишар, ўртапишар ва такрорий экин сифатида
экиш учун эртапишар навларини яратиш керак.
Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институтида соянинг нав намуналарининг коллекцияси 
ўрганилмоқда. 
2012 йилда жаҳон коллекцияси нав намуналаридан ташкил топган коллекция кўчатзорида соянинг 
215 та нав намунаси бўлиб, ҳар бири 1,8 м
2
майдонларда қайтариқсиз , гектарига 60 кг меъёрда, қатор 
оралиғи 60х10-2 схемасида 2012 йил 29 апрел қўлда экилди. Назорат сифатида таққослаш учун 
Республикамизда районлаштирилган «Ўзбек-2»ва «Ўзбек-6»навлари ҳар 10 та намунадан кейин экилди. 
Коллекция кўчатзорида 215 тадан 4 таси униб чиқмади.
Ўсув даврида барча фенологик кузатишлар нав синов комиссияси томонидан ишлаб чиқарилган 
қўлланма асосида олиб борилди шу жумладан ўсимликнинг униб чиқиши, шохланиши, гуллаши, 
дуккаклаши ва пишиш даврлари қайд этилди. Кузатувлар натижасида коллекциядаги нав намуналари ўсув 
даврига қараб 3 та гурухга ажратилди. Эртапишар нав намуналар (ўсув даври 120 кунгача бўлган) 75та, 
ўртапишар нав намуналар (ўсув даври -130 кунгача бўлган) 71 та ва кечпишар нав намуналар (ўсув даври 
140 ва ундан юқори бўлган) 65 тани ташкил этди. Кузатувлар ўсимликнинг ўсув давридаги барча 
фазаларида (униб чикиш, шохланиш, гуллаш, дуккаклаш, пишиш) олиб борилди ва пишиш даврида


175
коллекция кўчатзорининг ҳар бир нав намунасидан 5 тадан ўсимлик олиниб биометрик таҳлиллар 
(ўсимлик ўсув даври, бўйи, пастки дуккак жойланиши, шохлар сони, бир ўсимликда дуккак сони, дон 
вазни, 1000 та дон оғирлиги) қилинди ва асосий хўжалик кўрсаткичлари юқори бўлган 9 та нав намуна 
танлаб олинди.
Ўрганилган нав намуналари шундай қилиб тақсимланди: 
Эртапишар навлар: 6405. 614527, Д-101/К-13 
Ўртапишар навлар: Д-135/2878, Д-145/К-7, 179/А-1, Д-181/Я-3111 
Кечпишар навлар: Д-175/К-26, Д-67/Белоснежка 
Бу коллекция кўчатзоридан ажратиб олинган нав намуналари морфологик ва биологик 
кўрсаткичлари билан назорат навига нисбатан яхши бўлиб, пояси тик ўсувчан, бир ўсимликда дуккаклар 
сони юқори ва пастки дуккакни жойланиши юқори бўлганлиги билан ажралиб туради. 
614527(АҚШ) – ўсув даври-115 кун, ўсимлик бўйи –141 см, пастки дуккак жойланиши-12 см, 1000 
дон оғирлиги -160,9 г, пояси тик ўсувчан. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мослашган. 
6405(Ўзбекистон) – ўсув даври-117 кун, ўсимлик бўйи –137 см, пастки дуккак жойланиши-13 см, 
1000 дон оғирлиги -162,5 г, пояси тик ўсувчан. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мослашган. 
Д-101/К-13 (АҚШ) – ўсув даври-122 кун, ўсимлик бўйи –143 см, пастки дуккак жойланиши-12 см, 
1000 дон оғирлиги -173.8 г, пояси тик ўсувчан. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мослашган. 
Д-135/2878 (Шимолий Хитой ) –ўсув даври -130 кун, ўсимлик бўйи 135 см, пастки дуккак 
жойлашиш баландлиги -14 см, 1000 та дон оғирлиғи -184,4 г. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга 
мослашган. 
Д-145/ К-7 (АҚШ) –ўсув даври- 135 кун, ўсимлик бўйи -147 см, пастки дуккак жойланиши-13 см, 
1000 дон оғирлиги 170,3 г. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мослашган. 
179/А-1 (АҚШ)–ўсув даври -136 кун, ўсимлик бўйи -140 см, пастки дуккак жойланиши -16 см, 
1000 дон оғирлиғи- 183,0 г. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мослашган. 
Д-181/Я-3111(Япония) – ўсув даври-136 кун, ўсимлик бўйи –145 см, пастки дуккак жойланиши-10 
см, 1000 дон оғирлиги-168,8 г, пояси тик ўсувчан. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга мослашган. 
Д-67/Белоснежка(Андижан) – ўсув даври-145 кун, ўсимлик бўйи –154 см, пастки дуккак 
жойланиши-11 см, 1000 дон оғирлиги -165 г, пояси тик ўсувчан. Механизм ёрдамида йиғиштириб олишга 
мослашган. 
2012 йилда коллекция кўчатзоридан селекция кўчатзорига янада яхшироқ ўрганиш учун ва 
чатиштириш ишларида қўллаш учун айрим навлар ўтказилади.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish