Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#228626
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman)

 
XVIII 
 
— Акбарали, сен шундай бир иш қилибсанки, — деди нойиб тўра, 
— энди мундан нари мен сени ҳимоя қилолмасман. 
Мингбоши нима дейишини билмасдан ерга қараб жимгина 
ўтирарди. 
Нойиб тўра давом этди: 
— Иккала бой бир бўлиб энг яхши адвокатга икки қулоч ариза 
ёздиришиб, тўппа-тўғри ҳоким тўрага тутибдилар. Ҳоким тўра 
телефон берди, мендан бир оз койиди. Аризани кўрдим. Ёмон 
нарсалар бор унда... Сени энди ҳеч ким ҳимоя қилолмас, деб 
қўрқаман... 
Мингбоши беихтиёр бошини кўтариб, нойиб тўрага қаради, 
сўнгра яна бурунгидан кўра пастроқ энгашиб, амиркон этигининг 
букилган болдирларига тикилди. 
Нойиб давом этди: 
— Ҳозир, сен келмасдан бир оз бурун, бир одамни Қумариққа 
юбордим. Участка пристави ҳам ўша ерда. Мачитда икки бойга қарши 
мушт кўтариб чиққанларнинг ҳаммасини қамоққа олади. Бошқа чора 
йўқ. Имом домлага бизнинг номимиздан раҳмат айтишга буюрдим. 
Жуда яхши сўз қилган, дейдилар. 
Мингбоши чидаёлмади: 
— Тақсир тўра, мен ҳайронман: ҳалиги қамоққа олинадиганларда 
заррача гуноҳ йўқ-ку. Бу қандай бўлади? Агар ўзингиз ўша ерда 
бўлсангиз, иккала бойни отардингиз... 
— Биламан, — деди нойиб, — жуда яхши биламан. Унақа мингта 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
254
аризадан сенинг бир оғиз сўзингга кўпроқ эътибор қиламан. 
Бойларнинг қутургани рост, суриштириб кўрдим. Улар ўз 
қилмишларининг жазосини тортганлар... 
Мингбоши дадилланди: 
— Ундай бўлса, мундай адолатлик подшо вақтида очиқдан-очиқ 
ноҳақлик қилишга қандай йўл қўйилади? 
Нойиб кули: 
— Соддасан, Акбарали. Подшолик ҳамма вақт юртнинг обрўйлик 
одамларини ҳимоя қилади. Обрўй давлат билан топилади, муни 
биласан. Ундан кейин, қишлоқ одамларининг шунақа ўзбошимча 
ҳаракатларига йўл қўйиб берсак, оз вақт ичида қишлоқдан қўл 
ювишимиз керак бўлади. Сен хомсан сиёсатга... 
— Мен бир оми одамман, — деди мингбоши, — сиёсатингизни 
билмайман. Қўлимдан келганича подшоликка хизмат қилиб келдим. 
Шунча замон қилган хизматимни назарга олмасмикин? 
— Мен ҳам шуни ўйлайман. Акбар, сен ҳозирча боравер. Мен 
ҳоким тўранинг олдида сени оз бўлса ҳам ҳимоя қилиб кўраман. 
Бўлмаса, сенинг ўрнингга бошқа одам қўярмиз. Давлатинг катта, еб 
ёта берасан. Ўзинг ҳам қариб қолдинг. 
— Майли, тақсир, — деди мингбоши бир оз енгил тортиб, — 
амалдан туширингиз, майли. Қариган вақтимда сўроқ бериб юришга 
нафсим қўймайди... 
— Менга қолса, сенга тегмас эдим. Акбар. Иш ҳоким тўрада. 
Ҳоким тўрани йўлга солиш қийин бўлади, унга бир нарса дегани 
қўрқаман... чунки, иш жуда хунук. Хайр, боравер, иложи бўлса, ўша 
иккала кўппак билан ўзинг битиш. Балки, аризанинг беоқибат 
қолдирилишини сўраб, ариза берарлар. Мирёқуб бўлсайди, сенга осон 
бўларди... 
Шу билан мингбоши кўнгли бузилиб маҳкамадан чиқди. 
Мингбошиликдан бекор қилсалар, унча қайғурмас эди; мунга ўз 
нафсини бир иш қилиб кўндира оларди. Лекин «Акбарали мингбоши 
амалидан бекор бўлибди», деган хунук гапни ҳалиги икки бой билан 
Абдисамат каптарларнинг қанотига илиб, шамолнинг қўлтиғига 
қистириб, ёмғирнинг томчисига жойлаб, булутнинг қўйнига солиб 
учиради; ҳар бир учган қарға шуни айтиб қағиллайди, шу билан икки 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
255
кун ичида у шумли хабар ер юзини айланиб, Маккатиллогача етиб 
боради. У ерда мингбошининг эски кушандаси Насриддин бақироқ 
Каъбайи шарифнинг баланд томига чиқиб, араб тилида айюҳаннос 
тортади... Ундан кўра ўлгани яхши эмасми? 
Зуннун билан бирга нойиб тўранинг уйи олдидаги пастгина 
скамейкага ўтирдилар. 
— Мен ҳам эшитдим, ота, хунук гап бўлибди, — деди Зуннун. 
— Ёмон бўлди бу иш, шу сабабдан сенинг ёнингга келдим. 
Яқинда Мирёқуб акангдан хат келиб эди. «Баъзи бир нозик ишларни 
Зуннун билан гаплашинглар, у ўзи нойиб тўранинг бекасига айтиб 
тўғрилайди», деган экан. Шунга келиб эдим. 
— Жоним билан, ота! Мирёқуб акам айтмаса ҳам қилиб бераман. 
Бемалол буюра беринг. 
— Ҳамма гап ҳоким тўрада, дейди. Ҳайронман. Бека билан 
гаплашгин-чи, нима маслаҳат берар экан. 
— Сиз Эски шаҳарга тушиб, кечгача бир айланиб келинг. Мен 
бека билан гаплашиб қўяман. Кеч пайти-да жавобини айтаман. Шунга 
қараб иш қиласиз. 
Мингбоши ўша кунни зўрға ўтқазди. Намозгар бўлмасдан туриб 
Зуннуннинг олдида эди. 
— Катта пул керак эмиш, — деди Зуннун бирданига. Мингбоши 
ҳам устидан тоғ тушгандай енгил нафас олди. 
— Пул билан битадиган бўлса, майли. Пул топилади. 
Мингбошининг енгил нафас олганини кўриб, Зуннун ҳам очила 
тушди, унинг кўзларида бурунги андиша қолмаган эди. 
— Бекамиз бундай дедилар: «Ҳоким тўранинг хотини билан ўзим 
гаплашиб кўраман, иш қалтис, бир нарса чиқадими, йўқми — 
олдиндан айтолмайман. Ҳар қалай, бир минг, бир ярим минг пул 
керак», дейдилар. «Ўзимга бўлса, Акбарали қадрдон одам, иш 
эпланадиган бўлса, кейинча бир нарса қилар», дейди. «Аммо, дейди, 
иш жуда нозик, бир нарса чиқариб бўлармикин, йўқмикин — 
ҳайронман», дейди. «Пулни олиб кела бер-син ётиб қолгунча отиб 
қолайлик», дейди. «Аммо менга ишониб ўзи ҳаракатсиз юрмасин», 
дейди. 
— Қуллуқ, Зуннун, қуллуқ сенга. Бу иш — тузалмайдиганга 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
256
ўхшайди. Хайр, майли, эрта-индин пулни эплаб олиб келайин. Бир 
уриниб кўрайлик. Чиқса-чиқар, чиқмаса отасининг гўрига... 
— Ичкарига кирайлик, ота. Битта-яримта чой қилай. 
— Йўқ, Зуннун, томоғимдан ҳеч нарса ўтмайди. Мингбоши 
Зуннун билан хайрлашмасданоқ ўрнидан туриб кетди. У ердан чиқиб, 
оддий бир майхонага кирди. Бир шиша ароқни жиндек кабоб билан 
ичиб олди. Сўнгра мияси хамирдай кўпчиб, от устида қий-шая-
қийшая орқасида икки йигити билан қишлоққа жўнади... 
* * * 
Уйдагилар аллақачон ётган эдилар. Довдираганча қоқилиб-
йиқилиб Зебининг уйига кириб борди. Мияси ҳеч нарса англамасди, 
шундай бўлса ҳам эртага ё ин-динга бир иш қилиб лоақал уч минг сўм 
пул топишга жазм қилди. Мунинг учун ҳеч қандай тадбирдан че-
кинмаяжак эди. 
— Тур, ҳай! — деди Зебига. 
Зеби ётган жойидан туриб, фонарни баландлатди. 
— Дастурхонни ёз! Егулик нарсанг борми? 
— Ҳа, косада ош бор. 
— Бер буёққа. 
Зеби эрининг маст эканлигини билса-да, унинг овозидаги бу 
ғайритабиий қўрслик ва қаттиқликка ҳайрон бўлди, бошини кўтариб, 
унга тикилди, «ўзими, бошқами?» дегандай... 
— Нимага менга қарайсан? Ё мастмисан, синталоқ? — деди 
мингбоши. 
Зеби индамасдан дастурхонни ёйиб, ошни қўйди. 
— Оч муни! — Мингбоши ёнидан бир шиша ароқ олиб узатди. 
— Мен очишни билмайман, — деди Зеби, кўз ёшлари қавоғига 
келиб тизилган эди. 
— Менинг хотиним бўлиб ароқ очишни билмайсанми? — деди 
мингбоши, хохолаб кулди. — Ўрган! Мана, қараб тур! — Шишанинг 
тагига йўғон шапалоғи билан икки марта урди, пўкак сачраб чиқиб, 
шифтга тегди, сўнгра у ердан сачраб, токчадаги катта жомга келиб 
тушди, «жар-р-ранг»... этди жом. 
— Ҳа-ҳа-а!..— деди мингбоши. — Жомларингни жа-ранглатдим, 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
257
синталоқ! 
Бир-бир кетин икки пиёлани тўлатиб ичди, енги билан оғзини 
артди. Сўнгра бир пиёлани чоч қилиб Зебига узатди: 
— Ма, ич! Одам бўласан! 
— Вой, ўла қолай! Ароқ ичаманми? Қўйинг, гапирманг! 
— Одам бўласан, дейман! Ол! О-ол!!! Зеби орқасига чекилиб 
йиғлаб юборди. 
— Қўй, майли, ичмасанг ичма, — деди мингбоши. — Ўзим 
ичаман! 
Бир шишани тамом қилиб, ювуқсиз қўли билан ошга чанг солди. 
Ошнинг ярми бармоқлари орасидан дастурхонга, кўрпа-тўшакка, 
ўзининг либосларига тўкиларди. Зеби деворга суяниб бу қўрқинч 
куёвни томоша қиларди... 
Мингбоши, оғзида тўла ош билан: «Нетайхон, айланай, ёдимга 
тушди-е...» деб хиргойи қилди. Ошли оғиз билан бошланган хиргойи 
томоққа тиқилди, минг-боши қалқиб кетди ва оғзидаги ошни косага 
пуркаб яна ошга қўл узатди. Зебининг кўнгли айниди, шекилли, 
секингина тисарила-тисарила даҳлизга чиқди. Даҳлизда бир пиёла 
совуқ сув ичди. Юраги куйгани босилмади, шекилли, яна қуймоқчи 
бўлди. Сув йўқ эди. Бир қаноти очиқ эшикдан уйга қаради. Мингбоши 
яна битта шишани очиб, пиёлага тўлдираётган эди... Зеби ташқарига 
чиқиб, тоза қор билан қўлини ювди, тоза қорни юзларига суркади, 
жиндак еди. Анча шамоллаб ва енгиллаб кирган вақтида, мингбоши 
дастурхон ёнида ағнаб учиб қолган эди. Уни қўзғатиб ўтирмасдан, 
дастурхонни секингина йиғиштириб олди-да, бир чеккага бир ёстиқни 
ташлади, устига бир тўшакчани ёпинди, фонарни пастлади, шу билан 
уйқуга ётди. Орада қанча ухлагандир, ўзи ҳам билмайди, бесаранжон 
бир қичқириқ билан уйғонди: 
— Сув! Сув! — деб қичқирарди мингбоши. 
Зеби уйқусираб келиб, яна фонарни баландлатди. Унгача 
мингбошининг қўрқинч овози яна кўтарила тушди: 
— Синталоқди қизи, сув, дейман! Сув! Юрагим куйиб кетди... 
Ёниб кетди!.. Сув! Сув!!! 
Зеби шошиб қолди, тез бориб чойнакдаги табаррук сувни қўлига 
олди ва — ҳеч нарса ўйлашга фурсат йўқ — дарҳол мингбошига 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
258
узатди... 
Мингбоши чойнакдаги сувни бир шимиришда тамом қилди. Зеби 
энди унинг тинчиб уйқуга кетишини кутарди. Ёнига юмшоқ 
болишлардан иккитасини қўйди, устига кичкинагина бир тўшакни 
ёпди. Мингбоши ҳам тинчиб қолгандай бўлди. 
Зебининг киприклари энди бир-бирига текканда, мингбоши 
бирданига даҳшатли бир товуш чиқарди. Ўрнидан туриб 
камарларини, тўнларини апил-тапил ечишга бошлади. Зеби бутун бу 
ҳаракатларни бояги сингари мастлик асарлари, деб ўйлади. Унинг 
камар ва тўнларини бир-бир олиб, қозиққа илди, иккаласи учун 
солинган жойни тузатди — эрини секингина олиб бо-риб ётқизмоқчи 
бўларди... 
Мингбошининг кўзлари чаноғидан чиқиб кета бош-лади. У энди 
кўйлакларини йиртиб, кўксини, томоқларини тинталай бошлади... Бор 
кучи билан зўр бериб нафас олишга тиришарди. Сўнгра бузуқ овоз 
билан зўрға-зўрға: 
— Бўғма, бўғма мени!.. — деб қичқирди. Бир-иккита қадам босиб, 
девордаги жовонга суянди, бир нафас тинч қолгач, яна бўғзига қўл 
узатиб, этларини чўзди. Кўксига муштлади. Ундан кейин бир қўлини 
юқори кўтариб, бошига қўйди. Кўзида икки-уч томчи йирик-йирик ёш 
кўринган эди. Ғалати, ювош, мулойим, беозор ва аянч назар билан 
Зебига қаради ва иккала қўлини қўйиб юбориб, бошини бир томонга 
шилқ этиб ташлади-да, ўзи ҳам деворга суйкана-суйкана секингина 
ерга ўтирди, бир нафас ўтиргандан кейин бир тарафга қийшайиб, 
оҳистагина ёнгинасига йиқилди ва шу бўйича қимирламай қолди... 
Нафас ичига тушгани ҳолда деворга орқасини бериб бутун бу 
фожиани кузатаётган Зеби бўлган ишни англадими, йўқми — ҳар 
ҳолда, қиш кунида, югурганича куйлакчан ташқарига чиқди ва 
ихтиёрсиз фарёд солди. 
Кундошлари 
ҳам 
бирин-бирин 
уйғониб 
чиқдилар 
ва 
мингбошининг кенг ичкарисида азонга яқин тўрт хотиннинг азани 
билдирган йиғи овози кўтарилди. 
Улар орасида ўқ отиб мўлжалига тегизолмаган Пошшахон ҳам 
бориди. Ким билади, мингбошининг ўлимига йиғлайдими у жувон, ё 
Мирёқубнинг бевафо-лиғига, ё бўлмаса ҳайф кетган кучалага... 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
259

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish