XII
Мирёқуб эрталаб уйқудан кўзини очган вақтида аллақайси
станциядан жўнаган поезд у издан-бу изга дўқиллаб ўтмоққа эди.
Вақт ҳали эрта бўлганлигидан биринчи класс вагоннинг юмшоқ
йўлаги томонидан ҳеч қандай оёқ товуши эшитилмади. Демак ҳали
ҳамма йўлчилар уйқуда. Эҳтиёт билан босиб ўтган бир оёқ шарпаси
бир нафасгина эшитилиб, сўнгра узун йўлакнинг чуқурликларига
ботиб, йўқ бўлди...
Поезд станция чегарасидан ўтиб, экин далалари орасига кирган
эди. Бир терилган пахталар яна чаман-чаман очилиб ётардилар.
Аллақайда бир сигирнинг мунғайиб маъраши эшитилди. Эшак минган
бир йўлчи станцияга томон намланган тупроқ устида, болаларнинг
олма
парра
кегайчалари
сингари,
кўзга
илашар-илашмас
қимирлардилар. Ундан кейин орқаларида чанг булутларини қолдириб,
отлиқлар ўтдилар. Сўнгра аравалар, пиёдалар, яна эшак, яна отлар
бир-бирини таъқиб этди.
Эрта биланнинг совуқ шабадаси сур тупроқ чангларини аста-
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
176
секин вагон деразаси орқали ичкарига томон сура бошлади.
Мирёқуб бир нафасга кўзини юмди. Поезд кескин бурилиш билан
чапга қайрилди, чанг булутларига кўмилган қишлоқ кўчаси ўнг
томонда қолиб кетди. Олисдаги тоғларнинг нил рангли суратлари
гавдаланди. Баланд-паст дарахтларнинг учларида ҳамда кенг
даланинг бир қисмида эрталабки қуёшнинг парчавага ўхшаб ёйилган
шуъласи
кўринди.
Қалин
дарахт
ораларидаги
номаълум
қишлоқлардан кўтарилган тутун устунлари у жойларда одамлар
яшаганини кўрсатарди. Поезд чапга бурилгандан кейин совуқ шамол
далаларнинг хуш ёқадиган салқинини олиб келиб, юзларга урди...
Шу топда кўзлар ихтиёрсиз пастга қарайди...
Ўз ёзмишини бегона бир осиёликнинг қўлига топшириб қўйган ва
машру номи ташланиб, қалбаки ном берилганига хурсанд бўлган
мовий кўзли гўзал юмшоқ ўринда силкина-силкина ухламоқда эди.
Шу кеча айниқса бахтли бўлганми бу жувон ёки ширин тушларнинг
сеҳрли қучоғида сузадими — нима бўлса бўлсин — шу топда
мулойим кулимсираб, жуда чиройлик ухлайди. Бу ухлашнинг
чиройлилигини Мирёқуб тушунолмайди, албатта!
Бу хотин бутун кеча бўйи жуда тинч ва хотиржам ухлаганга
ўхшайди. Бир оёғи тиззадан қуйиси букилиб, сўричадан пастга
осилибди, бир оёғи унисини қувлаб бориб сўричанинг қирғоғида
ухлаб қолибди. Узун кўйлаги бутун баданини кам-кўстсиз ёпиб
туради. Фақат бир енги тирсаккача шимарилиб қолган... Оппоқ
қўллари ва билаклари ўз ёнида — ўз онасининг тўқлисидай — бир
чиройлик ухлайди. Мирёқуб ундан кўзини ололмайди. Юқоридан
туриб, шу бир сиқим вужудни томоша қилади. «Меники, шу гўзал
махлуқ меники, бутун меники», дейди ва қувонади. Фақат қулоғи
остида капа тикиб ётган терговчи дарров ўз борлигини билдиради:
— «Мирёқуб! Қайси кўзинг билан шу чиройлик манзарага
қарайсан? Ҳаққинг борми унга бу хилда қувониб қарашга? Сен билан
кўришганидан бери, бу жувон бошқа ҳар нарсани унутди. Берлиндаги
севимли акаси ҳам эсига келмайди. Биласанми, тушида ҳам сени
кўраётир у! Сен нонкўрни! Сен бевафо дўстини! Сен уста
савдогарсан, биламиз, ҳурматлаймиз! Сен пулни ўйнатасан, пул билан
ўйнашасан! У сенинг қўлингдан келади, ортиғи билан келади! Пул
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
177
билан ўйнашсанг, пулни ўйнатсанг, яхши бўлариди. Сен чакки —
мунақа гўзал махлуқларнинг кўнгли билан — ўйнаша бошладинг
Гўзал хотинларнинг кўнгли жонон пиёлага ўхшайди, сендек қўпол
кишилар унинг жаранглаганини эшит-масдан туриб синдирадилар...
Сингандан сўнг улардан аянч нарса қолмайди дунёда!»
— «Мени беҳуда айблайсиз. Мен уни ифлос жойлардан ўғирлаб
олиб чиқдим. Энди ҳеч бир ҳаром қўл, номаҳрам қўл теголмайди
унга! У ҳозир номусли бир эркакнинг номусли хотинидай тоза...»
— «Сен ўзинг-чи? Сен ўзинг? Эндигина қилинган янги
гуноҳларинг билан?»
— «Янги гуноҳ қилганим йўқ. Ҳали ҳам эски гуноҳларим
кетимдан қувалаб юрибди. Ўшалардан қутулай, деб қочдим. Қочиб
кетаётирман. Бас энди мунча таъна».
— «Ҳар, нима десанг, де, икки кун аввал нойиб тўранинг хотини,
бир кун аввал мингбоши додҳонинг хотини сенинг қўйнингда эди.
Энди бугун-эрта бу оқ кўнгил махлуққа ҳам чанг соласанми? Қандай
ботина оласан?»
— «Мен мунга тегмоқчи эмасман, тегмайман ҳам. Сиз билмайсиз,
шу хотин билан кўришганимдан бери ўз-ўзимни таний олмай
қолдим!»
Мирёқубнинг бу сўзлари тўғри эди. У, чинакам, ҳамма вақт бу
хотиннинг ёнида ўтириб, у билан бир хонада ётиб боришга мажбур
бўлса ҳам, унга қўл узатиш деган васвасали фикр билан доим
курашиб келарди. Белгисиз бир жойда, белгисиз бир замонда,
белгисиз шартлар ичида улар иккаласи, ўз-ўзларидан қўшилиб
қолишлари керак эди. Хотин ҳам шу хилда ўйлаб, шу хилда
тушунгани учун ўзини она қўйнида кетаётган каби сезарди. Шу учун
бўлса керак, Мирёқубнинг мумкин қадар ўзини четга тортишга
уринишларини англаёлмасди.
Ҳайфки,
улар
иккаласи
бир-бирининг
тилини
яхши
англаёлмаганлари учун йўл бўйи ўйлаб ва ўйланиб боришга мажбур
бўлсалар-да, ҳар кунги ўйлари ва иштибоҳларини бир дафтаргача
ёзиб боришни эсларига келтирмадилар. Улар иккови биттадан
«кундалик дафтарча» юритган бўлсалар, мана бунга ўхшаган
яхшигина саргузаштнома ҳосил бўлариди.
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
178
Ж а к о б.
Do'stlaringiz bilan baham: |