Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#228626
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
Cho'lpon. Kecha va kunduz (roman)

XI 
 
Кун ботишга бораётган вақда «отахон» билан «болахон» катта 
дарвозадан кириб бордилар. Айвонда ағнаб ётган Ҳакимжон 
мингбошини қўйиб Мирёқубга арз қилди: 
— Юртда ҳали-ҳозир тинчлик. Унақа зўр дегундай иш йўқ. 
Майда-чуйда аризалар кўп, албатта. Уларнинг кўпини ўзим тўғрилаб 
юбордим. Беш-тўртта каттароқ аризалар бор, уларни ўзимча ҳал 
қилишга ботинолмадим. 
Ичкарида аҳвол тузукка ўхшайди. Янги келиннинг отаси икки 
кеча ётиб, бугун саҳар жўнаб кетди. Қизи, афтидан, анча юмшарган, 
шекилли: катта кундошлари томонидан ҳам ҳаракат катта... Ҳар кун 
қорилар келишиб, «чиллаёсин» ўқилиб туради... Хўжайин 
кетганларидан бери келинчак ўзи ҳам тинчиб қолганга ўхшайди. 
Тутқалоқ тутмас эмиш. Билмадим, хўжайин келдилар, яна 
бошланмаса... Кундуз кунлари кулиб, дуторни сайратиб, ашулани 
баланд қўярмишлар. 
Айтганча, хўжайиннинг учинчи хотинлари — Султонхон ҳам 
отасиникидан келиб қолибди. «Ҳамма балони ўша қилди», дердилар, 
ўзи ҳам жуда бўғилиб, нима қилишини билмай, ўтирадиган жой 
тополмай юрар эканмиш. Энди бирданига жуда бошқача бўлиб 
келибди. «Ҳамма ҳайрон», дейди. Катта қундошлари унинг бу хилда 
ўзгаришига сабаб тополмасдан ҳайрон бўлишар эмиш. Дарвозадан 
худди яқин ўртоғини кўргали келган қиздай кулиб ва қувнаб кириб, 
тўппа-тўғри кичик келиннинг ёнига кирган эмиш. Кечагина қарғаб, 
сўкиб «ўлдирсам!» деб юрган кундошини ўпиб, қучоқлаб, силаб-
сийпаб бир нафасда иккаласи «қалин дўст» бўлган эмишлар. Энди 
кичик келин ҳам тез-тез «Султонхон аям қанилар?» деб сўраб 
турармиш. Бу кичик келиннинг келиши ўша Султонхоннинг бошида 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
172
бўлаётган найранглар эмасми? Нега бу хотин бундай қилади? 
Ҳайронман, Мирёқуб ака! 
— Ҳайрон бўлмай қўя қол! — деди Мирёқуб. — Хотин кишининг 
кўнглини худодан бошқа ҳеч ким билмайди. Бирданига бундай 
ўзгарган бўлса, тагида бир гап бор. Ишқилиб бундан қўрққулик!.. 
— Шунга ҳайронман-да! — деди яна Ҳакимжон. 
— Мен бошқа нарсага ҳайронман, — деди Мирёқуб. — Мен 
Ҳакимжоннинг мингбоши додҳога бешинчи хотин бўлиб тегмаганига 
ҳайронман. 
— Тилингиз қурсин, Мирёқуб ака! Шу ҳам гапми энди? 
— Қаердан билдинг бўлмаса бундай икир-чикирни? Бу ҳаммаси 
хотин киши биладиган гаплар. 
— Э, Мирёқуб ака! Сиз хўжайин билан бирга юрасиз шаҳарма-
шаҳар, қишлоқма-қишлоқ — кайф қилиб! Мен бўлсам, қоққан 
қозиқдек шу жойдан бир қарич жилолмайман. Иш бўлса, ҳам шу 
ердаман, иш бўлмаса ҳам. Бўш вақтим кўп... зерикаман. Ўтган-кетган 
хотин-халаж, киз болаларни тўхтатиб, гапга соламан. «Бирга минг 
қўшиб» узатишади. Айниқса, менинг бир дўстим бор: Умринисабиби 
деган. Баҳрининг онаси бор-ку? Кўп гапни ўшандан эшитдим. 
— Қўй энди, кечқуруннинг маслаҳатини қилайлик. Бугун 
кечқурун куёвни бир иш килиб суйганига қовуштирмасак бўлмайди. 
Жуда алангаси осмонга чиқиб кет-ди! Ўзи ҳам хунук иш бўлди. Эл 
оғзига тушса, ёмон бўлади. 
— Албатта. Ҳали ҳам унча-мунча гап-сўз йўқ эмас. Янги келинни 
анча бўшашиб қолган, дейишади. Хадича холам билан гаплашиб 
кўринг. 
Мирёқуб дарвоза олдига бориб, Хадичахонни чақирди. 
Хадичахоннинг айтган гаплари Ҳакимжон берган маълумотнинг айни 
ўзи эди. Мирёқуб кулиб қўйди... Мирёқубнинг фикрича, энди нозли 
келинга — мингбошининг шаҳарда изҳор қилган фикрини, яъни 
унинг фақат дутор ва ашулага ошиқ бўлганини, итлик туйғулари 
тўғрисига келганда, уларни астойдил ниқталашга бел боғлаганини 
эшиттирилса, балки қиз ҳам «йўқ» демасди, биринчи учрашув 
тутқалоқсиз ўтиб олса, ундан кейин осон бўларди. Бу мулоҳазани 
Хадичахонга эшитирди. Буни эшитгач, Хадичахон узил-кесил ўз 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
173
фикрини билдира қўйди: 
— Ундай бўлса иш жўн, — деди. — Ҳозир кириб гаплашаман. 
Кечгача хайриятлик хабарини эшитдирарман. Сиз айвонга, куёвнинг 
ёнларига боринг: жиндек овқат бориди, ҳозир чиқараман. 
Ўрнидан тургач, бир кўзининг бир чеккаси билан Мирёқубга 
қаради: 
— Сизга жавр бўлди, Мирёқуб! — деди. — Мингбоши додҳо 
худди бир гўдак бола; сиз — она... Сиз бўлмасангиз, очидан ўлади у 
киши... 
Овқатдан сўнг бир-икки чойнак чой ичилди. Ҳакимжон бир-
иккита ариза кўтариб келиб, мингбошидан фикр сўради. 
— Сира эсинг кирмади-да, Ҳакимжон! — деди мингбоши. — Шу 
топда ариза қулоққа кирадими? Қулоғим — ичкарида! Эртагача тура 
тур, бир-икки кун кечикса, ҳеч бало бўлмас! Жуда шошилсанг, ана у 
бетавфиқдан сўрай қол! 
Хадичахоннинг чақириши билан эшик олдига бориб бир нафасда 
яна қайтган Мирёқуб мингбошининг елкасига қоқди. Мингбошининг 
икки кўзи ундан узил-масди. 
— Суюнчи беринг, хўжайин! Бугун, мана, ашула эшитасиз. 
— Шукур-ей! Шукур-ей! — деди куёв. — Оғзингга қанту новват! 
— Билиб қўйинг, хўжайин, — деди Мирёқуб жиддий бир чеҳра 
билан: — Менга берган ваъдангиз бора-а! Дутор, ашула! Итликни 
ташқарида қолдириб кира-сиз... 
Сўнгра овозини пасайтирди ва мулойим қилиб, деди: 
Рост айтаман, хўжайин. Дастлабданоқ чўчитиб қўйманг... Ёш 
нарса. 
Мирёқуб уйига кетди. Мингбоши, кеч киргунча ўтадиган «бир 
неча йиллик» вақтни қисқартмоқ учун қоронғи меҳмонхонага кириб, 
кўзини юмди. 
* * * 
Мирёқуб тўппа-тўғри ўз уйига бориб, зарур бир иш билан икки 
ойлик сафарга чиқаётганини айтганидан кейин, хотинининг қўлига 
етарлик пул берди. Баъзи бир гапларни тайинлади. Гузарга чиқиб, 
ўзига қарашли баққолга уйидан хабар олиб туриш вазифасини 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
174
юклади. У ёқ-бу ёққа бориб, ўзининг хусусий ишларини тўғрилади. 
Хуфтон пайтларида мингбошиникига келиб, аҳволдан хабар олди. 
Куёвнинг ичкарида эканини, биринчи кўришув тутқалоқсиз ўтганини, 
лекин ҳали ҳозирча дутор ва ашула овози эшитилмаганини айтдилар. 
Бу тўғрида ҳам кўнгли жойига тушди. Ҳакимжонга мингбоши 
додҳонинг мансабига оид баъзи ишларни тайинлагач, эртага эрта 
билан яна шаҳарга тушиб чиқмоқчи бўлганини айтиб, у ердан чиқди. 
Ичкарида хотини йиғлаб ўтирарди. Болалари ухлаган эдилар. 
Товоқдаги ошнинг кўпи ейилмай қолганлиги кўриларди. Дастурхон 
устида гуруч доналари кўп эди. Демак, ошни болалар ўзларигина 
еганлар. Оналари емаган... 
— Нимага йиғлайсан? — деди Мирёқуб. 
— Шаҳардан бугун келдингиз. Энди икки ойга кетаман, дейсиз... 
Ёш-ёш болаларингиз бўлмаса ҳам майлийди... 
— Болаларимга етарли пул қолдирдим. Баққолга тайинлаб 
қўйдим, нима десанг, бериб туради. Икки ой узоқми? Лаҳзада ўтади-
кетади. Иш бўлмаса, юрмас эдим, иш бор, ночор-ноилож юраман. 
«Иш қилма, пул топма!» де, ишни сен қил, пулни сен топ, мен уйда 
ўтирай, жон дейман... 
Хотини жим бўлди. Фақат йиғидан тийилмаган эди. 
— Гугурт бер. Меҳмонхонанинг чироғини ёқай. 
— Мен сизга ана у сўрига жой қилиб қўйдим. Кетадиган кунингиз 
болаларингиз билан бирга ётинг энди. 
— Сен ўзинг биласанки, мен ичкарида ётолмайман. Ичкарида 
ётсам, кечаси билан кўзимга уйқу келмайди. Гугуртни бер, чиқиб 
ташқарида, айвончада ётай. Тинч ухласам, саҳар туриб, жўнаб 
кетаман. 
Хотин гугуртни узатди. 
— Тур, ўрта эшикни занжирлаб ол. 
Хотин индамасдан ўрнидан турди ва узун енги билан кўз 
ёшларини арта-арта эрининг орқасидан дарвозагача келди. 
— Қачон уйғотай? Йўлга нималарни тугиб қўяй? — деб сўради 
хотин хўрлиқдан овози тутилган ҳолда. 
— Ҳеч нарса керак эмас. Ўзим уйғонаман. 
Ўрта эшик жуда оҳисталик билан ёпилди. Сўнгра яна ўшандай 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
175
оҳисталик билан занжир солинди. Ундан кейин, айвончага етиб 
қолган Мирёқубнинг қулоқларига яна ўша томондан ҳўнграб 
йиғлаган бир овоз эшитилди... 
Меҳмонхона 
эшигини 
очиб, 
гугуртни 
чаққан 
вақтида 
меҳмонхонанинг ўртасида икки қулочини кенг ёзиб... Пошшахон 
турарди! 
Бу дафъа Мирёқуб, бир томондан, номерда қолган олтин сочли 
дилбарни ўйлаб, яна, бир томондан, мудҳиш суднинг сўроқларини 
эслаб, Пошшахонга совуқ муомала қилди. Уни ҳали вақт ўтмасдан 
уйига қайтиб кетишга қистади. Насиҳат қилган бўлди... 
Фақат у насиҳатлардан ҳеч нарса чиқмади. Ҳаётида шу номашру 
эрдан бошқа ҳеч бир юпанчи бўлмаган ёш хотин унинг бўйнига 
маҳкам осилди, шу қадар ҳирс билан осилдики, Мирёқуб унинг 
иродасига бўйин эгишга мажбур бўлди. 
«Бу фоний дунёда машру йўл билан битадиган бирор нарса борми 
ўзи» — деди Мирёқуб ўз-ўзига. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish