Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
қасир-қусур этиб шовуллаганча ям-яшил ўрмоннинг бир бўлагини юқоридан узиб олиб 
ағанаётган дарахт аста-секин нақ унинг устига ёпирилиб тушаётганини кўрди. У шу дамда ҳам 
фақат биргина нарса — фарзанди Кирискни ўйларди. Боласи ўша кезлари ҳали норасида, 
пешонасига битган ёлғиз фарзанди эди. Қизи Псулк ҳали дунёга келмаган эди, у шу лаҳзада ҳам 
шубҳасиз ўлим остонасида фақат биргина нарсани, ўзидан кейин оламда қоладиган фарзанди 
Кириск эканини ўйлади. Бошқа нарсалар тўғрисида ўйлашга улгурмади ҳам. Дарахт япроғи 
чанг-тўзон кўтариб унинг ёнгинасида даҳшат солиб қулади. Шунда ҳамма енгил тортиб, 
қийқириб юборди. Эмрайиннинг ҳеч ери шикастланмай омон қолган эди. 
Ҳозир Эмрайин шу воқеани эслаб, ўғлининг дунёга келиши туфайли ҳам ўзининг шундай 
одам бўлиб етишганини, ҳаётидаги энг эзгу ва энг кучли туйғу худди шу оталик туйғуси 
эканлигини англади. Бунинг учун у фарзандларидан ва аввало, Кирискдан миннатдор эди. 
Эмрайин Кирискка худди шу ҳақда сўзлаб бермоқчи эди, лекин ўғлини безовта қилгиси 
келмади. Бусиз ҳам боланинг аҳволи оғир эди... 
Отасининг умри охирлаб колган эди... 
Кўк сичқонча, бизга сув бергин!.. 
Кўк сичқонча, бизга сув бергин!.. 
Отанинг умри охирлаб қолган эди. 
Унинг кўзи қиймаётган яна бир-икки тотли хотиралари қолган эди, у булардан умидини 
узолмасди. Гарчи вақт сиқувга олаётган бўлса-да, шуларни ёдига туширмасдан туриб ажал 
қучоғига ўзини ташлаши қийин бўлди. Энди у доимо ёдида сақлаб юрган хотиралари билан 
видолашаркан, қайиқни тарк этиш вақти келганлигини унутмади... 
У хотинига дастлабки кунларданок меҳр қўйганди. Ажабланарлиси шунда эдики, хотини 
уйда ўтириб ўйлаган нарсаларни у ҳам денгизга чиққан пайтда ўйлаган бўларди. Улар бирга 
яшаётган дастлабки кунларданоқ шундай эди, У денгизга чиққан вақтида ўйлаган нарсаларни 
хотини ҳам ўйлаган бўлиб чиқар, хотинининг нима ҳақда ўйлаганини эса у ҳам биларди... 
Олисдан бир-бирларининг фикрларидан бундай хабардорликни улар сир тутишар, бу 
бошқаларга сир бўлган яқинлик бахти эди. 
Кириск ҳали туғилмаган, аммо гумонининг дастлабки аломатлари кўриниб қолганди. Бу 
аломатлар тасдиқланиши ҳам, тасдиқланмаслиги ҳам мумкин эди. Эмрайин денгиздан қайтиб 
келган заҳотиёқ хотинидан: 
— Ўғил бўладими? — деб сўради. 
— Секинроқ, кинрлар эшитиб колишади! — деди қўрқиб кетган хотини ва шу заҳотиёқ 
кўзлари хушбахтликдан порлади. — Қаёқдан била қолдинг? 
— Ўзинг бугун шуни ўйлагансан. Ўғил бўлишини жудаям хоҳлайсан, тўғрими? 
— Ўзинг-чи? 
— Сен нимани ўйлаган бўлсанг, мен ҳам шуни ўйлашимни яхши биласан-ку! Мен ҳам 
худди шуни ўйловдим. 
— Сен шуни ўйлаганинг учун мен ҳам шу ҳакда ўйлаганман, ўзинг ҳам ўғил бўлишини 
жудаям хоҳлайсан-ку, тўғрими?... 
Шундай бўлди. Ўйлаганлари тўғри чиқди... Кириск ҳали туғилмаганди, бироқ хотинининг 
ой-куни яқинлашиб қолган эди. Якин-орада хотинининг кўзи ёриб қолиши мумкин эди. Ўша 
кунлари хотини унинг эскириб, минг ямоқ бўлиб кетган чарм шолворини кийиб юрарди. «Сен 
овга кетганингда, — дерди у, — эркак руҳи доим уйда бўлсин деб шундай қиляпман, йўқса, 
янги меҳмон яхши ўсмай қолади». Ўша кезлари эски чарм шолворини кийиб юрган хотини 
унинг кўзига жуда чиройли ва жуда жозибали кўринарди. Дунёда энг чиройли ва энг жозибали 
аёл эди унинг назарида. 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish