9.2. Бошқарув ҳисобини ислоҳ қилишнинг назарий ва амалий жиҳатлари
Бошқарув ҳисоби элементлари республикамиз иқтисодиёти учун янгилик эмас. Собиқ
иттифоқ даврида юқоридан марказлаштирилган режалаштириш шароитида режа ва
молиявий бўлимларининг бухгалтерия хизматидан аста-секин ажралиб чиқиши унга
бухгалтерия ваколатининг бир қисми берилишига имкон туғдирди. Бухгалтер ва бошқа
иқтисодчи мутахассислар (режа бўйича иқтисодчи, меҳнат ва исб ҳақи бўйича иқтисодчи,
моддий-техника таьминоти бўйича иқтисодчи ва ҳ.к.) тор доирадаги ҳисоб ва
режалаштириш билан чекланиб қолди.
Бу жараён натижасида бухгалтерия ҳисобининг бутун тизими деярли молиявий
тизимга айланди ва фақат воқеаларни қайд этувчи хизмат турига айланибқолди.
Мустақиллик
даврида
эса
бозор
иқтисодиёти
шароитида
бошқаришнинг
марказлашган тизимидан воз кечилиб, кўп укладлилик, бизнес-режалаштириш, эркин
нархларни
шакллантириш,
истиқбўлли
лойиҳаларни
танлаш,
сеграентларнинг
жавобгарлиги каби янги иқтисодий категориялар ва тушунчалар кириб келди, мулк
эгасига кўп сонли ходимларни сақлаб туриш самарали бўлмай қолди. Бу ҳолатлар
110
мамлакатимиз бухгалтерия ҳисоби таркибида бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва
ривожлантириш заруратини юзага келтирди.
Бошқарув ҳисобининг шаклланиши билан бухгалтер-аналитик зиммасига нафақат
харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калкулация қилиш, балки корхона ҳисоб
сиёсатини шакллантириш, бюджетлаштириш, лойиҳалар таҳлили, сегментлар бўйича
харажат ва даромадлами ҳисобга олиш, ички хўжалик трансферт баҳоларини ўрнатиш,
ҳисоб тизимини компииютерлаштириш кабилар ҳам юклатилди.
Ҳозирги вақтда бошқарув ҳисобини қўллашда малум қийинчиликлар мавжуд.
Кўпгина ҳолларда бухгалтерлар молиявий ҳисоб ва ҳисобот, солиқлар ҳисоби ва ҳисоботи
фан сифатида тан олинганлиги, унинг обьектлари ва субьектлари малум бўлганлигига
қарамасдан бухгалтерларнинг кўп вақти шу масала билан банд бўлиб, бошқарув
ҳисобининг самарали тизимини ташкил этиш учун вақт этишмаслигини таькидлашади.
Шунга қарамасдан, амалиётнинг кўрсатишича, бухгалтернинг бухгалтер-менежерга
айланиши тенденцияси кучая бошлади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
мамлакатимизда
бошқарув
ҳисобини
ривожлантиришнинг назарий ва амалий ёьналишларини белгилаш мумкин (9.1-чизма).
Келтирилган чизмадан кўриниб турибдики, республикамизда бошқарув ҳисобини
ислоҳ қилишнинг асосий ёьналишлари қуйидагилардан иборат:
— корхоналар фаолиятини бюджетлаштириш (режалаштириш);
— бошқарув ҳисобини юритишга моижалланган янги счетлар режасини ишлаб
чиқиш;
— харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини аниқлашнинг замонавий усул ва
тизимларини қўллаш имкониятларини баҳолаш;
— инвестиция лойиҳалари бўйича бошқарув қарорлари қабул қилиш;
— сегментлар бўйича ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузишни ташкил қилиш;
— корхоналарда трансферт баҳони шакллантириш усулларини жорий этиш.
Корхоналарда бошқарув ҳисоби тизимида бюджетлаштиришни амалга
оширишнинг зарурати шу билан белгиланадики, унинг ёрдамида режалаштирилган
ҳисобот даврида корхона раҳбари ва ходимлари олдида турган мақсад ва вазифаларни
шакллантириш, ишлаб чиқариш дастурининг бажарилиши, даромад вахаражатларни
аниқлаш, амалга ошириладиганҳисоб-китоблар тўғрилигини кузатиб бориш мумкин.
Мамлакатимизда бошқарув ҳисобининг ривожланиши мавжуд бухгалтерия ҳисоби
тизимининг икки мустақил: молиявий ва бошқарув ҳисоби счетлар режасига бўлинишига
олиб келди.
Бошқарув ҳисобининг концепцияси счетлар режасини амалиётга жорий этиш икки
разрядли бухгалтерия ҳисоби счетлари тизимидан тўрт разрядли тизимга ўтиш
заруриятини келтириб чиқаради. Бу амалиётда қўлланиб келинаётган счетлар режаси
боииб, бунда барча счетлар баланс тузишда иштирок этади. Тўрт разрядли счетлар тизими
уларни тўртта разрядга ажратади:
а) баланс счетлари, яьни, баланс тузишда иштирок этувчи счетлар;
б) операцион, "Харажатлар — ишлаб чиқариш ҳажми — фойда" усули бўйича
молиявий натижаларни аниқлашда қўлланиладиган ва бошқарув бухгалтериясида
фойдаланиладиган счетлар (9.2-жадвал).
Корхоналарда харажатлар ҳисоби ва таннарх калкулациясининг замонавий усул
ҳамда тизимларини қўллаш ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархини тўғри аниқлаш,
четланишлар ҳисоби ва таҳлилини юритиш каби имкониятларни беради. Уларга "Директ-
костинг", "Стандарт-кост", "ЖИТ", "АБC", "СCА" ва "ФҚТларни киритиш мумкин.
Бошқарув ҳисобида оқилона инвестиция қарорлари қабул қилишни таьминлаш
корхонанинг инвестиция фаолияти мураккаблиги ва дастлаб тақдим қилинаётган
лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ҳамда уларнинг кўп маблағ талаб
қиладиган томонларини таҳлил қилиш зарурати билан белгиланади.
111
Шунингдек, корхона бўлинмаларида содир бўлган муомалаларни тўлиқ ҳисобга олиш
уларни муайян ваколатлар ва масьулиятлар бўйича сегментларга ажратишни тақозо этади.
Сегментар ҳисобот ахборотлари бизнеснинг ҳар бир сегменти фаолиятини сифат
жиҳатдан баҳолаш имконини беради.
Корхона сегментлари (жавобгарлик марказлари) фаолиятини бошқаришда улар
ўртасида трансферт баҳони тўғри шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Трансферт баҳо
корхонанинг бир жавобгарлик марказидан бошқа жавобгарлик марказига ўтказиладиган
материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ёки хизматлар баҳосини аниқлашда қолланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |