38
ишлаб чиқариш ҳисоби битта яхлит счетда олиб борилади. Бундай шароитда материаллар,
омбордаги заҳиралар устидан назорат учун алоҳида счетдан фойдаланиш ўз
долзарблигини ёьқотади.
ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг 21-сонли миллий стандартига
биноан моддий бойликлар ҳаракати бўйича бухгалтерия ёзувлари қуйидаги тарзда
амалга оширилади:
1. Пудратчилардан моддий заҳираларнинг келиб тушиши:
Дебет — "Материаллар ҳисоби" счетлари.
Кредит — "Мол этказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар" счети.
2. Товар-моддий заҳиралар омборхонадан ишлаб чиқаришга берилди:
Дебет — "Асосий ишлаб чиқариш" счети.
Кредит—"Материаллар ҳисоби" счетлари.
3. Тайёр маҳсулотлар омборга қабул қилинди:
Дебет — "Тайёр маҳсулотлар ҳисоби" счети.
Кредит—"Асосий ишлаб чиқариш" счети.
4. Тайёр маҳсулотларни жўнатиш ва сотиш:
Дебет — "Cотилган маҳсулот (иш, хизмат) таннархи ҳисоби" счети.
Кредит — "Тайёр маҳсулотлар ҳисоби" счети.
Кўплаб фирмалар сотиб олишни ташкил этишда материалларни харид қилиш
баҳосидан четланишлар ҳисобига асосий ғтиборни қаратади. Тегишли чегиришлар
билан катта миқдордаги материалларни сотиб олиш ёки паст сифатли маҳсулот сотиб олиш
ҳисобига, одатда, ҳисоб-китоб баҳосидан мақбул тарзда четланишларга эришилади. "ЖИТ"
ҳисоб тизими шароитида эса фақатгина сотиб олиш баҳолари даражасига эмас, балки
материалларнинг сифатига, нафлилигига ва умумий қийматига катта эьтибор берилади.
Ишлаб чиқариш аньанавий ташкил этилган кўплаб корхоналарда бошқарув ҳисоби
соҳасидаги муаммоларнинг аксарият қисми меҳнат ва бошқа харажатлар бўйича
норматив харажатлар ҳисобини жорий этиш, шунингдек, улар бўйича четланишлар
ҳисобини юритишни ташкил қилади. "ЖИТ" ҳисоб тизими бўйича ишлайдиган
компанияларда "ишчи кучи ва қўшимча харажатлар бўйича четланишлар ҳисобига
эьтибор сусаяди. Четланишлар таҳлилидан фойдаланиш корхона даражасида сақланиб
қолади, бироқ ҳар бир муайян ҳодиса учун четланишларнинг мутлақ аҳамияти нуқтаи-
назаридан асосий эьтибор ишлаб чиқариш жараёнини ривқжлантиришнинг малум
тенденциялари ҳисобига ўтади".
Ҳисобнинг аньанавий тизимида билвосита харажатларга киритиладиган кўпгина
харажатлар "ЖИТ" ҳисоб тизимида бевосита харажатлар таркибига киритилади (3.3-
жадвал).
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш самарадорлигининг эьтироф этилган аньанавий
кўрсаткичлари (масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш нормасининг бажарилиши ва
ускуналардан фойдаланиш коеффициенти)" ЖИТ" ҳисоб тизимидаги баҳони бошқариш
тамойиллари доирасига киритилмайди. Бундай номувофиқлик:
1) корхонанинг режалаштирилган зарурий эҳтийқжларини инобатга олмасдан моддий
бойликлар заҳираларини ортиқча тўпланишига сабаб болади;
2)меьёрий кўрсаткичлар асосида самарадорликни баҳолаш натижасида сотиш ҳажми
ва маҳсулот сифатига қараганда ишлаб чиқариш ҳажмининг устуворлигига бўлган
эьтиборни кучайтиради.
"ЖИТ ҳисоб тизими қуйидаги кўпгина афзалликларга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: