Microsoft Word бордо суюқлиги документ Microsoft Office Word docx



Download 250,92 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi250,92 Kb.
#239851
Bog'liq
2 5436319816568799253



БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИ СИФАТ 
КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ 
 
Бордо суюқлиги деб мис купоросининг сувдаги эритмаси билан оҳакли 
сувнинг аралашмасига айтилади. Бордо номи биринчи марта 1882 й. Бордо 
шаҳри Франция яқинидаги узумзорларда ишлатилганидан кейин берилган. 
Бордо суюқлиги фунгицид бўлиб, мева дарахтлари, резавор мевалар, 
цитрус ўсимликлар, узум, картошка, помидор, бодринг, қовун, лавлаги, пиез, 
беда, хмель, доривор ўсимликлар ва бошқа ўсимликларнинг касалликларига 
қарши кураш олиб боришда ишлатилади. 
Бордо суюқлиги ишлатишдан олдин тайерланади. Тайёрланган суюқлик 
суспензия ҳолатида бўлиб, мис купоросининг асосли қўшалоқ тузи билан 
гипс аралашмасидан ташкил топган. Тўғри тайёрланган бордо суюқлиги 
тиниқ, кўк-ҳаворангда бўлиб, нейтрал еки кучсиз ишқорий муҳитида, ушлаб 
кўрилганда совунга ўхшаш бўлади. 
Мис купороси билан оҳакни ўзаро нисбати 1:1бўлиб, бордо суюқлиги 
таркибида1 дан 4% гача мис купороси бўлади. 
100 мл 1% ли Бордо суюқлигини тайерлаш учун мис купороси эритмаси 
ва оҳак суюқлигига бир хил ҳажимдаги алоҳида-алоҳида идишлар олинади. 
Буларни тайёрлаш учун 1 г мис купороси озгина иссиқ сувда эритилади 
эритма сопол, ёғоч, шиша ва мис идишларда тайёрланади. Сўнгра совуқ 
сувдан 50 мл гача қўшилади. Алоҳида бошқа идишда 1г оҳак сўндирилади 
агар сифатли бўлса 0.75 г олинади. Оҳак сўндирилгандан сўнг унинг 
хажмини 50 мл га етказилади ва арлаштирилади. Хар иккала суюқлик тайёр 
бўлгандан сўнг оҳак суюқлигига мис купоросини қўйиб туриб фақат тескари 
эмас ёғоч таёқча билан аралаштирилади. Бордо суюқлигини тайёрлашда ёғли, 
қумоқ-қумоқ, бой қоришмали оҳакдан фойдаланилади. 
Бордо суюқлиги сифатли бўлиши учун уни тайёрлашда қуйидаги 
қоидаларга амал қилиш керак: 
1. Керак бўлган миқдордаги тўйинган бордо суюқлигини тайёрлаш учун 
олинадиган мис купороси миқдорини аниқ ҳисоблаш керак. 
2. Тайёр бўлган бордо суюқлиги тўйинганлик даражасини пасайтириш 
учун унга қўшимча равишда сув қўшиш мумкин эмас, чунки у 
суспензияни қатламларга ажралишига сабаб бўлади. 
3. Мис купороси эритмасини темир бўлмаган идишларда тайёрлаш лозим. 
4. Мис купороси иссиқ сувда эритилган тақдирда эритмани совишини 
кутиш керак. 
5. Оҳакли сув тайёрлаш учун мис купороси олинган миқдорда, юқори 
сифатли сўндирилмаган оҳак олинади ва уни бироз миқдордаги сувда 
сўндирилади, қаймоқ қуюқлигидек бўлгунча аралаштирилади. 
6. Ҳосил бўлган суюқликларни аралаштириш учун аввало мис купороси 
эритммасини оҳак устига аста секинлик билан қуйиб доимий равишда 
аралаштириб турилади. 
Кучли мис купороси эритмасининг оҳак сути билан қўшиш ёки кучли 
мис купороси эритмасини кучсиз оҳак сути билан қўшиш сифатсиз бордо 


суюқлиги тайёрланишига сабаб бўлади. Энг мухими шундаки мис 
купоросининг ишқорий мухитда ўзаро таъсир этилиши реакцияси 
натижасида мис сульфатининг асосли қўшалоқ тузининг дисперсияланган 
зарралари ҳосил бўлади. 
4CuSO4+3Ca(OH)2―› CuSO4*3Ca(OH)2+3CaSO4 
 
Ҳосил бўлган бундай суспензия барқарор турғунликка эга бўлиб, 
ўсимлик юзасига ёпишиб яхши ушланиб туради ва юқори активликка эга 
бўлади. 
Аксинча мис купороси эритмаси устига оҳак суюқлиги қуйилганда 
ўзаротаъсир этиш реакцияси кислотали мухит шароитида ўтади. Бунда мис 
купоросининг асосли тузи суспензиясининг йирик 5-10микрон зарралар 
ҳосил бўлиб тезда чўкма ҳосил қилади. Бундай суспензия билан ишлаганда 
зарралар ўсимлик юзасига бир текис ёпишмайди ва ушланиб қолмайди. 
Иссиқ оҳак суюқлиги устига мис купороси эритмасини қўшиш ҳам сифатсиз 
бордо суюқлиги ҳосил бўлишига сабаб бўлади, чунки у ҳолда ҳам тез чўкма 
ҳосил бўлади ва тез чўкма ҳосил қиладиган йирик зарралар вужудга келади. 
Бордо 
суюқлигини 
тайёрлаш 
вақтида 
коррозияга 
учрайдиган 
идишлардан фойдаланмаслик керак. Тайёр бўлган бордо суюқлиги узоқ вақт 
ишлатилмасдан туриб қолганда коллоид эритмасида зарралар бирбири билан 
бирикиб йирик зарралар ҳосил қилади ва зарраларнинг коагуляция чўкиш 
жараёни рўй беради. Идиш тубида зарралар йиғиндисидан иборат чўкма 
ҳосил бўлади. Бундай бордо суюқлигини ишлатиш ярамайди. 
Тайёр ҳолдаги бордо суюқлиги устига қўшимча сув қўшиш мумкин эмас 
чунки бундай хол суспензия сифатига салбий таъсир этади, яъни суспензияда 
юпқа парда қатламлари ҳосил бўлади ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолади. 
Бордо суюқлигининг тўйимлилигини аниқлашда мис купороси миқдори 
аниқланади. 
Бордо суюқлигининг фунгицидлик таъсирчанлиги шундан иборатки хаво 
таркибидаги карбон IV оксиди таъсири остида гидролизланиши натижасида 
ўсимликда мис купоросининг асосли қўшалоқ тузи парчаланади ва оз 
миқдорда мис купороси ҳосил бўлади. 
CuSO4*3Ca(OH)2+H2O+3CO2 ―› CuSO4+3CuSO3+4H2O 
 
Бундай жараён жадаллик билан тез ўтганда бордо суюқлигининг 
таъсирчанлиги қисқа вақт давом этади, мискупоросининг қолган қисми 
ўсимликнинг зарарланишига олиб келади. 
Манба: 
Б.Сулаймонов, 
Х.Кимсанбоев, 
М.Рашидов, 
Б.Болтаев, 
У.Ортиқов, 
А.Марупов, А.Юсупов, Б.Носиров, Р.Мўминова, Х.Шукуров. Ўсимликларни 
кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва токсикология асослари
фанидан лаборатория машғулотлари. Тошкент -2010 

Download 250,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish