БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИ СИФАТ
КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Бордо суюқлиги деб мис купоросининг сувдаги эритмаси билан оҳакли
сувнинг аралашмасига айтилади. Бордо номи биринчи марта 1882 й. Бордо
шаҳри Франция яқинидаги узумзорларда ишлатилганидан кейин берилган.
Бордо суюқлиги фунгицид бўлиб, мева дарахтлари, резавор мевалар,
цитрус ўсимликлар, узум, картошка, помидор, бодринг, қовун, лавлаги, пиез,
беда, хмель, доривор ўсимликлар ва бошқа ўсимликларнинг касалликларига
қарши кураш олиб боришда ишлатилади.
Бордо суюқлиги ишлатишдан олдин тайерланади. Тайёрланган суюқлик
суспензия ҳолатида бўлиб, мис купоросининг асосли қўшалоқ тузи билан
гипс аралашмасидан ташкил топган. Тўғри тайёрланган бордо суюқлиги
тиниқ, кўк-ҳаворангда бўлиб, нейтрал еки кучсиз ишқорий муҳитида, ушлаб
кўрилганда совунга ўхшаш бўлади.
Мис купороси билан оҳакни ўзаро нисбати 1:1бўлиб, бордо суюқлиги
таркибида1 дан 4% гача мис купороси бўлади.
100 мл 1% ли Бордо суюқлигини тайерлаш учун мис купороси эритмаси
ва оҳак суюқлигига бир хил ҳажимдаги алоҳида-алоҳида идишлар олинади.
Буларни тайёрлаш учун 1 г мис купороси озгина иссиқ сувда эритилади
эритма сопол, ёғоч, шиша ва мис идишларда тайёрланади. Сўнгра совуқ
сувдан 50 мл гача қўшилади. Алоҳида бошқа идишда 1г оҳак сўндирилади
агар сифатли бўлса 0.75 г олинади. Оҳак сўндирилгандан сўнг унинг
хажмини 50 мл га етказилади ва арлаштирилади. Хар иккала суюқлик тайёр
бўлгандан сўнг оҳак суюқлигига мис купоросини қўйиб туриб фақат тескари
эмас ёғоч таёқча билан аралаштирилади. Бордо суюқлигини тайёрлашда ёғли,
қумоқ-қумоқ, бой қоришмали оҳакдан фойдаланилади.
Бордо суюқлиги сифатли бўлиши учун уни тайёрлашда қуйидаги
қоидаларга амал қилиш керак:
1. Керак бўлган миқдордаги тўйинган бордо суюқлигини тайёрлаш учун
олинадиган мис купороси миқдорини аниқ ҳисоблаш керак.
2. Тайёр бўлган бордо суюқлиги тўйинганлик даражасини пасайтириш
учун унга қўшимча равишда сув қўшиш мумкин эмас, чунки у
суспензияни қатламларга ажралишига сабаб бўлади.
3. Мис купороси эритмасини темир бўлмаган идишларда тайёрлаш лозим.
4. Мис купороси иссиқ сувда эритилган тақдирда эритмани совишини
кутиш керак.
5. Оҳакли сув тайёрлаш учун мис купороси олинган миқдорда, юқори
сифатли сўндирилмаган оҳак олинади ва уни бироз миқдордаги сувда
сўндирилади, қаймоқ қуюқлигидек бўлгунча аралаштирилади.
6. Ҳосил бўлган суюқликларни аралаштириш учун аввало мис купороси
эритммасини оҳак устига аста секинлик билан қуйиб доимий равишда
аралаштириб турилади.
Кучли мис купороси эритмасининг оҳак сути билан қўшиш ёки кучли
мис купороси эритмасини кучсиз оҳак сути билан қўшиш сифатсиз бордо
суюқлиги тайёрланишига сабаб бўлади. Энг мухими шундаки мис
купоросининг ишқорий мухитда ўзаро таъсир этилиши реакцияси
натижасида мис сульфатининг асосли қўшалоқ тузининг дисперсияланган
зарралари ҳосил бўлади.
4CuSO4+3Ca(OH)2―› CuSO4*3Ca(OH)2+3CaSO4
Ҳосил бўлган бундай суспензия барқарор турғунликка эга бўлиб,
ўсимлик юзасига ёпишиб яхши ушланиб туради ва юқори активликка эга
бўлади.
Аксинча мис купороси эритмаси устига оҳак суюқлиги қуйилганда
ўзаротаъсир этиш реакцияси кислотали мухит шароитида ўтади. Бунда мис
купоросининг асосли тузи суспензиясининг йирик 5-10микрон зарралар
ҳосил бўлиб тезда чўкма ҳосил қилади. Бундай суспензия билан ишлаганда
зарралар ўсимлик юзасига бир текис ёпишмайди ва ушланиб қолмайди.
Иссиқ оҳак суюқлиги устига мис купороси эритмасини қўшиш ҳам сифатсиз
бордо суюқлиги ҳосил бўлишига сабаб бўлади, чунки у ҳолда ҳам тез чўкма
ҳосил бўлади ва тез чўкма ҳосил қиладиган йирик зарралар вужудга келади.
Бордо
суюқлигини
тайёрлаш
вақтида
коррозияга
учрайдиган
идишлардан фойдаланмаслик керак. Тайёр бўлган бордо суюқлиги узоқ вақт
ишлатилмасдан туриб қолганда коллоид эритмасида зарралар бирбири билан
бирикиб йирик зарралар ҳосил қилади ва зарраларнинг коагуляция чўкиш
жараёни рўй беради. Идиш тубида зарралар йиғиндисидан иборат чўкма
ҳосил бўлади. Бундай бордо суюқлигини ишлатиш ярамайди.
Тайёр ҳолдаги бордо суюқлиги устига қўшимча сув қўшиш мумкин эмас
чунки бундай хол суспензия сифатига салбий таъсир этади, яъни суспензияда
юпқа парда қатламлари ҳосил бўлади ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолади.
Бордо суюқлигининг тўйимлилигини аниқлашда мис купороси миқдори
аниқланади.
Бордо суюқлигининг фунгицидлик таъсирчанлиги шундан иборатки хаво
таркибидаги карбон IV оксиди таъсири остида гидролизланиши натижасида
ўсимликда мис купоросининг асосли қўшалоқ тузи парчаланади ва оз
миқдорда мис купороси ҳосил бўлади.
CuSO4*3Ca(OH)2+H2O+3CO2 ―› CuSO4+3CuSO3+4H2O
Бундай жараён жадаллик билан тез ўтганда бордо суюқлигининг
таъсирчанлиги қисқа вақт давом этади, мискупоросининг қолган қисми
ўсимликнинг зарарланишига олиб келади.
Манба:
Б.Сулаймонов,
Х.Кимсанбоев,
М.Рашидов,
Б.Болтаев,
У.Ортиқов,
А.Марупов, А.Юсупов, Б.Носиров, Р.Мўминова, Х.Шукуров. Ўсимликларни
кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва токсикология асослари
фанидан лаборатория машғулотлари. Тошкент -2010
Do'stlaringiz bilan baham: |