2.3. Режалаштириш ва башорат қилишнинг норматив асослари
Эркин иқтисодий фаолият ва тижорат ривожланиб бораётган, биз аввалги завод ва
фабрикаларга қараганда кўпроқ замонавий бизнес ва тадбиркорлик ҳақида гапираётган
бир шароитларда математика тили билан айтганда норма ва нормативлар (нормати
асослар) «бозор» тушунчаси билан боғланиши қийин бўлади. Бугунги кунда уларнинг
роли ва мақоми бироз сусайган, чунки улар тадбиркорлар фикрига кўра бозорга қараганда
кўпроқ режали иқтисодиёт томон яқинроқ тургандай бўлади.
Аслида эса бундай эмас, албатта. Норма ва нормативлар доимо режалаштириш ва
хўжалик бошқарувининг муҳим элементи бўлиб келган. Ҳар бир бизнесмен ва тадбиркор,
айтайлик, магазин, ресторан, меҳмонхона ёки мебель ишлаб чиқарувчи цех қурмоқчи
бўлса албатта қурилиш харажатлари ва талаб қилинувчи ресурсларни ҳисоб-китоб қилади.
Яъни у режалаштириш билан, тўғрироғи харажатлар ва ресурслар талабини уларнинг ҳар
бир тури бўйича нормалаштирши билан шуғулланади. Бизнесмен ҳам, давлат корхонаси
директори ҳам харажатлар минимал бўлган ҳолда кўпроқ фойда ва даромад олишга
интилиши табиий.
Хўжалик амалиётида нормалаштириш бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш
жараёнларининг нормал кечиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа ресурслар
заҳиралари ва сарфланишининг энг юқори ва энг қуйи нормаларини ишлаб чиқиш ва
белгилаш усулидир. Нормалаштириш элементлари сифатида норма ва нормативларни
кўрсатиб ўтиш мумкин.
Норма бу – белгиланган сифатли (масалан, стандартли бир буханка нон чиқариш
учун сарфланувчи ун нормаси, белгиланган ҳажмли металл конструкциясини кавшарлаш
учун сарфланувчи электродлар сони ва ҳоказолар) маҳсулот (иш, хизмат) бирлигини
таёрлаш учун хом-ашё, материал, ёқилғи, энергия ва ҳоказоларнинг абсолют сарфлаш
мумкин бўлган максимал катталигидир.
Норматив бу нисбий кўрсаткич бўлиб, абсолют катталикни эмас, балки ишлаб
чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган ўлчамини, маҳсулот тавсифномаси
ёки ташкилий-иқтисодий ҳатти-ҳаракатларни акс эттиради.
16
Нормативлар одатда фоиз ёки коэффициентларда белгиланади ва акс эттирилади
(масалан, асбоб-ускуналарни юклаш коэффициенти, автомобиль шинаси босиб ўтган йўл
коэффициенти, сутнинг ёғлилик фоизи ва ҳоказо). Нормативлар шунингдек, зарур хом-
ашё ва материаллар, айланма воситалар ҳажми, талаб қилинувчи ходимлар сонини
аниқлашда ҳам қўлланади.
Хўжалик бошқаруви механизмида нормативларнинг ўрни ва роли қуйидагича акс
эттирилиши мумкин
∗
:
∗
Ушбу схемани матннинг электрон версияси орқали слайд шаклида диапроектор орқали намойиш этиш
мумкин. 3-илова
17
Ê ðñàòêè÷ëàð
Íîðìà âà
íîðìàòèâëàð
øàêëè (ìîäåëè)
Ðåæàëàøòèðèø
Íàçîðàò
Íîðìà âà
íîðìàòèâëàð
Õ æàëèê
áîø àðóâè
ìåõàíèçìè
Норма ва нормативлар ўлчаш ва лимитлаш функцияларидан (харажатларнинг юқори
ёки қуйи чегараси, фқш, қўллаш, истеъмол) ташқари ҳисобга олиш, назоарт қилиш ва
рағбатлантириш функцияларини ҳам бажаради. Улар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва
тартибга солиш, харажатларни эришилган натижалар билан солиштириш, бошланқия ва
фаолият натижалар бўйича мажбуриятни чеклаш, эришилган натижаларни объектив
баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Норма ва нормативлар амалиётда қуйидаги асосий гуруҳлар бўйича ишлаб
чиқилади:
♦ тирик меҳнат сарфи нормаси;
♦ моддий харажатлар нормаси;
♦ вақт нормасим (асосий, қўшимча ва ҳоказо);
♦ машина, асбоб-ускуна ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш нормаси;
♦ ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш нормативлари;
♦ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нормативлари;
♦ капитал қўйилмалар самарадорлиги нормаси;
♦ лойиҳадаги қувватларни ўзлаштириш нормаси;
♦ айланма воситалар, ишлаб чиқариш заҳиралар номаси ва ҳоказолар.
Норма ва нормативлар асосида одатда режадаги давр учун фаолиятнинг техник-
иқтисодий ва ташкилий шароитлари ётади. Вақт ўтиши ёки шароитларнинг ўзгариши
билан, ушингдек, фан-техника тарақиёти таъсири остида мавжуд норма ва нормативлар
қайта кўриб чиқилиши мумкин. Уларни қайта кўриб чиқишда илғор ишлаб чиқариш
тажрибалари ва ютуқлар ҳисобга олиниши лозим.
Норма ва нормативлар қўлланиш миқёси ва нормалаштириш объектларига кўра
фарқланади. Норматив асослари қўлланиш миқёсига кўра қуйидагиларга тақсимланади:
1.
давлат ва тармоқ стандартлари ва талаблари асосида белгиланган
нормативлар;
2.
умумкорхона нормативлари, яъни корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган ва
қўлланувчи нормативлар;
3.
цех нормативлари;
4.
предметли, деталли ва операцион нормативлар.
Нормалаштириш объектларига кўра норматив асослари меҳнат, моддий, техник ва
молиявий ресурсларга тақсимланади.
Норматив асосларини яратиш бўйича ишлар уни ишлаб чиқиш жойи ва органидан
қатъи назар, ишлаб чиқариш иқтисодиёти техника ва технологияларидан яхши хабардор
бўлган мутахассислар, профессионал норматив гуруҳлари зиммасига юклатилиши лозим.
Малакали ва асосланган тарзда ишлаб чиқилган норма ва нормативлар ҳаёт цикли узоқ
бўлиб, улар ўзгаришларга камдан-кам учрайди. Шундай бўлсада, юқорида айтиб
ўтилганидек, энг яхши норма ва нормативлар ҳам вақт ўтиши билан фан-техника
тараққиёти ва илғор ишлаб чиқариш тажрибалари таъсири остида қайта кўриб чиқилади.
18
Қисқача хулосалар
Режалаштириш ва башорат қилиш доимо келажакка йўналтирилган бўлади. улар
ривожланиш истиқболларини белгилашда бир-бирини тўлдириб туради. Башорат
режалаштиришнинг дастлабки босқичидир.
Режалаштириш корхонага қуйидаги вазифаларни бажариш имконини беради:
биринчидан, нимани, қаерда ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш керак, иккинчидан, ишлаб
чиқариш учун қандай ва қанча ресурс ва қувватлар керак бўлади, учинчидан харажатлар
қай даражада қопланади ва фойда (даромад) ҳажми қандай бўлади. Режалаштиришда хато
ва камчиликлар қанчалик кам бўлса, ишлаб чиқилаётган режа ва башоартларнинг
ишончли ва ҳаётийлиги шунчалик юқори бўлади.
Норма ва нормативлар режалаштиришнинг муҳим элеменлари бўлиб, улар ишлаб
чиқаришнинг у ёки бу мақсадларига сарфланувчи ресурсларнинг максимал ёки минмиал
чегарасини белгилаб беради. Норм ва нормативлар прогрессив бўлиши ва вақти-вақти
билан қонунчиликда белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |