Microsoft Word Бизнес режа doc


 Даромад ва харажатларни режалаштириш



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#37091
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73
Bog'liq
Бизнес-режа

11.2. Даромад ва харажатларни режалаштириш 
Даромад ва харажатларни режалаштириш бизнес-режани ишлаб чиқишнинг 
якунловчи босқичи бўлиб, у иқтисодий ривожланиш тенденциялари, бозор, инфляция, 
ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил қилинишида рўй бериши мумкин бўлган 
ўзгаришлар тенденциялари ҳақидаги объектив ахборотларга таяниши лозим. 
Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни бораётган, 
корхоналар мустақил хўжалик субъектларига айланиб, ишлаб чиқаришдаги «плюс» ва 
«минус»лар учун ўзлари тўлиқ жавоб бераётган ҳозирги шароитларда даромад ва 
харажатлар кўрсаткичларини аниқлаш объектив заруратга айланиб бормоқда. 
Бироқ даромад ва харажатлар режаси – молиявий режалаштиришнинг 
материаллашган натижалари – бозордан олдинги иқтисодиётда хўжалик шароитларида 
ҳам мавжуд бўлган. У бизнес-режадаги каби, техник-молиявий-саноат режаларида ҳам 
якуний бўлим ҳисобланган. Ҳозирги ва илгари амал қилган ҳужжатлар ўртасида фарқ 
шундаки, илгари даромад ва харажатлар давлатга тегишли бўлган бўлса, ҳозирги кунда 
уларнинг барчаси корхона эгаси қўлидадир. Айнан у биринчи навбатда корхонанинг зарар 
кўрмасдан ишлаши, сарфланган харажатлар фойда келтириши, ишлаб чиқаришнинг 
ретабеллик даражаси юқори бўлишидан манфаатдор бўлади. 
Даромад ва харажатлар режасида корхонани молиялаштириш натижалари фаолият 
турлари бўйича фойдалилик нуқтаи назаридан келтирилади. Унда корхонанинг режадаги 
давр учун даромад ва харажатларининг ҳисоб-китоб баҳоси берилади. Молиявий 
натижалар ва харажатлар моддаларини режалаштириш 1999 йил 5 февралда тасдиқланган 
«Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги Низом»
7
га асосан амалга 
оширилади. 
Ушбу қоидалар маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини 
аниқлашнинг ягона методолгик асослари вакорхонанинг молиявий натижаларини 
шакллантириш тартибини белгилаб беради. 
Корхона фаолиятининг молиявий натижалари қуйидаги фойда кўрсаткичлари 
билан тавсифланади: 
1.Маҳсулотни сотишдан олинувчи ялпи фойда, маҳсулот сотишдан келиб тушган 
соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ 
сифатида аниқланади: 
ЯФқ ССТ - ИТ, 
бу ерда 
ЯФ – ялпи фойда; 
7
«Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари таркиби тўғрисидаги Низом» 1999 йил 5 феврал 


74
ССТ – сотишдан келиб тушувчи соф тушум; 
ИТ – сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи; 
2.Асосий фаолиятдан кўрилган фойда - маҳсулот сотишдан олинувчи ялпи фойда 
билан вақт харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида плюс бошқа даромадлар ва минус 
асосий фаолиятнинг бошқа харажатлари: 
АФФ қ ЯФ - ДХ Қ БД - БЗ, 
бу ерда 
АФФ –асосий фаолиятдан олинган фойда; 
ДХ – давр харажатлари; 
БД – асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари; 
БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар; 
3. Умумхўжалик фаолияти натижасидан фойда (ёки зарар), қуйидагича 
ҳисобланади: асосий фаолиятдан олинувчи миқдори плюс даромадлар минус молиявий 
фаолият бўйича харажатлар. 
УФ қ АФФ Қ МД - МХ, 
бу ерда 
УФ- умумхўжалик фаолияти натижасидаги фойда; 
МД – молиявий фаолият даромадлари; 
МХ - молиявий фаолият харажатлари; 
4. Солиқ тўланмасдан олдинги фойда, умумхўжалик фаолиятидан олинувчи 
фойда плюс фавқулодда фойда минус фавқулодда харажатлар сифатида аниқланади. 
СТФ қ УФ Қ ФП - ФЗ, 
бу ерда 
СТФ - солиқ тўланмасдан олдинги фойда; 
ФП - фавқулодда вазиятларда олинган фойда; 
ФЗ - фавқулодда вазиятларда кўрилган зарар; 
5. Йиллик соф фойда, солиқлар тўлангандан сўнг хўжалик субъекти тасарруфида 
қолади, солиқ тўланмасдан олдинги фойдадан даромад (фойда) солиғи ҳамда 
қонунчиликда белгиланган бошқа солиқ ва мажбурий тўловларни чиқариб ташлаш йўли 
билан топилади: 
СФ қ СТФ - ДС - БС, 
бу ерда 
СФ – соф фойда; 
ДС – даромад (фойда) солиғи; 
БС – бошқа солиқ ва тўловлар. 
Низомга кўра барча харажатлар қуйидаги гуруҳларга тақсимланади: 
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилувчи харажатлар: 
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар; 
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари; 
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, жумладан, ишлаб чиқариш 
характеридаги юклама харажатлари; 
ишлаб чиқариш таннархига киритилмаган, бироқ давр харажатлари таркибига 
киритилувчи харажатлар, асосий фаолиятдан олинувчи фойдани аниқлашда ҳисобга 
олинади: 
а) сотиш харажатлари; 
б) бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлар); 
в) бошқа операцион харажатлари; 
хўжалик субъектининг молиявий фаолияти бўйича харажатлар, унинг 


75
умумхўжалик фаолиятида олувчи фойда ёки зарарини аниқлашда ҳисобга олинади: 
а) фоизлар бўйича харажатлар; 
б) хорижий валюталар билан операцияларда валюта курсидаги салбий арқлар; 
в) қимматли қоғозларга киритилган маблағларнинг қайта баҳоланиши; 
г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар; 
фавқулодда харажатлар, даромад (фойда) солиғи тўланмасдан олдинги фойда ёки 
зарар миқдорини аниқлашда ҳисобга олинади. 
Даромад ва харажатлар баланси қуйидаги кўринишга эна бўлади: 

Кўрсаткич номи 
Сумма 
(минг 
сўм) 
1 2 3 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish