Microsoft Word Бизнес режа doc


 Товарнинг ҳаётийлик даври



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana21.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#37091
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
Бизнес-режа

7.3. Товарнинг ҳаётийлик даври 
Маълумки, ҳар бир товар ўзининг ҳаётийлик даврига эга бўлиб, тўрт босқичдан 
иборат: 
♦ товарнинг бозорга киритилиши; 
♦ ўсиш; 
♦ етуклик; 
♦ қариш. 
Турли хил товарларга нисбатан ҳаётийлик даври узоқ муддатли, оддий ва қисқа 
муддатли бўлиши мумкин. Тадбиркор учун у ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган товарнинг 


47
ҳаётийлик даври ҳақида ишончли маълумотларни олиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бунинг аҳамияти, айниқса, бозорда ўхшаш ёки худди шундай товарлар мавжуд бўлган 
ҳолларда ортади. Акс ҳолда тадбикрор ишлаб чиққан товарни бозорга киритиш ўрнини 
босувчи товарнинг қариш босқичига тўғри келиши мумкин. бунда бозорга яна таклиф 
қилинган товар сотилмайди ва уни ишлаб чиқаришни дарҳол тўхтатишга тўғри келади. 
Албатта, ҳаётийлик даврининг босқичини аниқлаш жуда қийин, чунки товарнинг 
ҳаётийлик даврини у тугаган тақдирдагина аниқ билиш мумкин бўлади. Шу сабабли 
ҳаётийлик даври тугагандан сўнг мазкур товар қайси пайт қайси босқичда бўлганлигини 
айтиб бера олсак, «ҳаёт» даврида барча ҳисоб-китоблар тахминий характерга эга бўлади.
Фирмалар товар ҳақиқатда ўсиш босқичида турган бир пайтда у етуклик босқичга 
кирди деб, унга эътиборни сусайтирган ҳамда қўшимча фойда олиш имкониятидан 
маҳрум бўлган ҳоллар кўп кузатилган. Кўпинча бунинг акси ҳам бўлиб туради. Товар 
ўсиш босқичида деб ҳисоблаган фирма уни ўзлаштиришга киришади. Текшириб 
кўрилганда эса, товарнинг етуклик босқичидан ўтганлиги маълум бўлиб, фирманинг 
омборларида сотилмай қолган маҳсулотлар тўпланиб қолади. Айнан шу сабабли «иккинчи 
тўлқин»даги ишлаб чиқарувчилар улар ишлаб чиқаришни млжаллаб турган товарнинг 
ҳаётийлик даври босқичини тўғри топа олишлари лозим бўлади. Бу янги товарларни 
ишлаб чиқиш стратегиясини тўғри танлашга имкон беради.
Шундай қилиб, янги товарларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқилаётган товар ва 
бошқа фирмаларнинг ўхшаш товарларининг ҳаётийлик даври босқичларини солиштирш 
муҳим аҳамият касб этади. Муваффақиятли ривожланиш учун ҳар бир корхона ўсиш 
босқичидаги рақобатбардош товарларга эҳтиёж сезади.
Товар ўсиш босқичида бўлган ва тез сотилаётган пайтда фирма барча ҳатти-
ҳаракатларини уни сотишга қаратади ва кўп ҳолларда келгуси авлод товарларини ишлаб 
чиқиш имкониятиг аэга бўлмайди. Бироқ, ўсиш сурати пасайишни бошлаган пайтда бу 
ҳақда ўйлаш кеч бўлади. 
Фирма ишлаб чиқараётган товар етуклик босқичга яқинлашган пайтда бу товар 
қариш босқичига кириши билан янги товарлар кириб келиши учун келгуси авлод 
товарларини ишлаб чиқишга киришиш лозим. 
Юқорида айтиб ўтилганларни ҳисобга олгач, ишлаб чиқилаётган товарларнинг 
ҳаётийлик даврини комплексли ўрганишнинг муҳимлиги тушунарли бўлади. Бундай 
ўрганиш бошқа фирмаларнинг ўхшаш товарлари билан биргаликда фирманинг ўз 
товарлари ҳаётийлик босқичини таҳлил қилишни талаб қилади.
Албатта, тақчиллик шароитларида кўплаб тадбиркорлар асосий эътиборни 
товарнинг ҳаётийлик даврини ўрганишга эмас, балки умуман бошқа, товарни ишлаб 
чиқариш ва бозорга етказиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишларига тўғри 
келмоқда. Бироқ товарнинг ҳаётийлик даврини таҳлил қилиш заруратига эътибор 
қаратмаслик ҳам кўп ҳолларда ишлаб чиқариш самарадорлигининг энг юқори бўлишига 
эришига имкон бермайди. Энг урфга кирган товарларни ишлаб чиқариш билан 
шуғулланувчи бир қатор тадбиркорларнинг эса товарнинг ҳаётийлик даври муаммоларига 
мурожаат этиши шубҳасиз. Бундан ташқари, бозорга мурожаат қилишга кўпинча янги 
товарни ишлаб чиқиш ёки чиқарилаётган товарнинг ҳаётийлик даврига ўзгартириш 
киритиш зарурати мажбур қилади. бозор ҳақида, унда рўй бераётган жараёнлар ҳақидаги 
ахборотни маркетинг тадқиқотлари беради. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish